ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари / 2018 йил учун статистика ҳисоботи шакллари / Давлат статистика қўмитасининг қарори /Давлат статистика қўмитасининг 09.11.2017 й. 6-мб-сон "2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.12.2017 й. 2956-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.12.2017 й.
N 2956
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
09.11.2017 й.
N 6-мб
ҚАРОРИ
2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи
шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг 5-1-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 сентябрдаги 690-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 105-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сон "2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2843, 2016 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 553-модда);
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сон "2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2843-1, 2017 йил 17 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 33-сон, 870-модда).
3. Ушбу қарор 2018 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Б. Бегалов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 20 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 25 декабрь, 51-сон, 1245-модда