ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар (мажбурий ажратмалар ва йиғимлар) /

Адлия вазирлигининг 06.02.2004 й. 27-мҳ-сон "Республика йўл жамғармасига ажратиладиган маблағларни ҳисоблаш шаклини давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

БУЙРУҒИ

06.02.2004 й.

N 27-мҳ



Республика йўл жамғармасига ажратиладиган

маблағларни ҳисоблаш шаклини давлат

реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2004 йил 2 февралдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (ўзгартириш ва қўшимчалар билан) ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 ноябрда 544-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Республика йўл жамғармасига ажратиладиган маблағларни ҳисоблаш шакли" давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси "Ўзавтойўл" давлат-акционерлик компанияси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Р.М. Каримов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б. Тойжонов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" "Собрание законадательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари Х.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                        А.А. Полвон-зода



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 5-сон, 64-модда.
























Время: 0.1663
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск