ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Иш вақти ва дам олиш вақти / Ишдаги танаффуслар. Дам олиш ва байрам кунлари. Таътил /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2017 й. ПФ-5290-сон "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.12.2017 й.

N ПФ-5290



2018 ЙИЛДА РАСМИЙ САНАЛАРНИ НИШОНЛАШ

ДАВРИДА ҚЎШИМЧА ИШЛАНМАЙДИГАН

КУНЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ВА ДАМ ОЛИШ

КУНЛАРИНИ КЎЧИРИШ ТЎҒРИСИДА*


2018 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш ва дам олиш, байрам кунларидан оқилона фойдаланиши, шунингдек, ички туризмни янада ривожлантириш мақсадида:


1. 2018 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгилансин:

2 январь - сешанба;

20 март - сешанба;

31 август - жума.


2. 2018 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилсин:

6 январь - шанба 3 январь - чоршанбага;

17 март - шанба 19 март - душанбага;

24 март - шанба 22 март - пайшанбага;

25 август - шанба 23 август - пайшанбага;

26 август - якшанба 22 август - чоршанбага;

8 сентябрь - шанба 3 сентябрь - душанбага;

15 сентябрь - шанба 4 сентябрь - сешанбага;

29 декабрь - шанба 31 декабрь - душанбага.


3. Белгилаб қўйилсинки:

бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади, ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади;

бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда ташкилотнинг молиявий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шартномалари ёки иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси билан келишиб қабул қилинадиган бошқа ички ҳужжатларда белгиланади;

ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартиришни ҳисобга олган ҳолда 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов):

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Қ. Рафиқов), Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) ва Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев) билан биргаликда ходимларнинг дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлашни инобатга олган ҳолда келгуси календарь йили учун қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида ҳар йили 15 октябрдан кечикмасдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров) билан биргаликда Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Қ. Рафиқов) билан келишган ҳолда ушбу Фармон қоидаларини ҳисобга олиб, йиллик меҳнат таътили пайтида сақлаб қолинадиган ўртача иш ҳақи миқдорини аниқлаш бўйича йўриқномани бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқласин;

ҳар йили 15 ноябргача келгуси календарь йил учун иш вақти календарини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Қуронбоев), Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Қ. Рафиқов), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК (У. Розуқулов) ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ (А. Шукуров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда дам олиш байрам кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари:

аҳолининг узайтирилган байрам (дам олиш) кунларида мароқли ва фойдали дам олишини ташкил этиш бўйича тизимли чоралар кўрсинлар;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов) ва Миллий телерадиокомпания (А. Хўжаев) билан биргаликда байрам кунлари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилишни таъминласин.


7. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (Қ. Рафиқов):

меҳнат жамоалари ўртасида ушбу Фармоннинг мақсади, мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш;

узайтирилган байрам кунларида ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг мароқли дам олишини таъминлаш юзасидан касаба уюшмалари ташкилотларининг ишини фаоллаштириш тавсия этилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (А. Хаитов) Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) билан биргаликда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 декабрь


"Халқ сўзи", 2017 йил 29 декабрь
































Время: 0.2087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск