ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Металлургия. Қора ва рангли металл чиқиндилари ва парчаларини йиғиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.12.2017 й. ПҚ-3438-сон "2018 йилда металл парчаларини тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2017 й.

N ПҚ-3438



2018 ЙИЛДА МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИНИ

ТАЙЁРЛАШ, ҚОРА МЕТАЛЛАР ПРОКАТИНИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қора металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи металлургия корхоналари ишлаб чиқариш қувватларини хомашё билан янада тўлиқ таъминлаш, шунингдек, иккиламчи ресурслардан самарали фойдаланиш хамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларининг металл прокатига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш, уларни ички ва ташки бозорларга етказиб бериш ҳажмларини ошириш мақсадида:


1. 2018 йилда:

қора металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва фойдаланиш баланси 1-иловага* мувофиқ;

"Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган қора металлар прокатини тайёрлаш ва сотиш баланси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:

"Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокатини ажратиш (етказиб бериш) фақат биржа савдолари орқали, шу жумладан, аввал қабул қилинган қарорларда металл прокатини тўғридан тўғри шартномалар бўйича ҳамда белгилаб қўйилган нархларда етказиб бериш назарда тутилган объектлар орқали амалга оширилади;

биржа савдоларида сотилмаган қора металлар прокати ҳажмлари биринчи марта савдога қўйилган пайтдан бошлаб бир ой давомида биржа савдоларига такроран қўйилиши лозим, унга талаб бўлмаган тақдирда эса тўғридан тўғри шартномалар бўйича белгиланган тартибда экспортга сотилиши мумкин бўлади;

ўзининг қуюв цехларига эга корхоналар томонидан қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, топшириш, шунингдек, фойдаланиш бўйича 2018 йилги прогноз топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси томонидан тасдиқланади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим ва тиббиёт муассасалари олдига қора металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва топшириш вазифаларини қўйиш тақиқланади;

корхоналарнинг тўловга қобилиятсизлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши давомида ҳисобдан чиқариладиган жисмоний ва маънавий эскирган ускуналар хамда металл конструкциялари мажбурий тартибда "Ўзметкомбинат" АЖга қора металл парчалари ва чиқиндилари сифатида эркин (келишилган) нархларда топширилиши лозим бўлади;

"Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокатини сотиш, истисно тариқасида, марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг асослантирилган таклифлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган ҳажмларда тўғридан-тўғри шартномалар ва биржа котировкаларининг ўртача нархлари асосида амалга оширилиши мумкин;

марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган истеъмолчиларга квартал давомида биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилмаган қора металлар прокатининг ҳажмлари биржа савдоларига мажбурий қўйилиши лозим.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси (А.С. Султонов):

икки ҳафта муддатда 1- ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқланган баланслар параметрларини ойма-ой бажариш жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

хар ой асосида тасдиқланган балансларнинг асосий параметрлари бажарилишини, зарур ҳолларда, металлургия корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини хомашё билан янада тўлиқ таъминлаш хамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг металл прокатига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиққан ҳолда тизимли мониторинг қилиб борсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси билан биргаликда хар чорак асосида, 3-иловага* мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси бўйича металл прокатининг ресурс базаси, уни ишлаб чиқариш ва сотиш йиғма кўрсаткичлари таҳлилларини ўтказиб, кейинчалик бу ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплексига тақдим этсин.


5. Қора металлар прокатини ишлаб чиқариш учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан республикага олиб келинадиган металлургия хом ашёси (ТИФ ТН кодлари 2619, 7203, 7204, 7207, 7224) 2020 йилнинг 1 январигача божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.

6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сонли қарори 5-бандининг тўртинчи хатбоши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби тўғрисида" 1999 йил 5 февралдаги 49-сонли қарори 1-иловаси 15-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев ва "Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) 1 - 3-иловалар берилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 19 декабрь






















































Время: 0.1371
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск