ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 29.12.2017 й. ЎРҚ-454-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.12.2017 й.

N ЎРҚ-454



СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2018 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги 913-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 241-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2007 йил, N 4, 163-модда, N 9, 420-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2013 йил, N 12, 350-модда; 2014 йил, N 4, 86-модда, N 5, 130-модда; 2015 йил, N 6, 228-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 8, 383-модда, N 9, 510-модда) 25-моддасининг биринчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга ҳудудларнинг ҳамда фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш";

ўн учинчи хатбоши ўн тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 28-модда:

биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланадиган алоҳида солиқлар бўйича белгиланган ставкаларга пасайтирувчи ва ошиб борувчи коэффициентларни киритиш тўғрисида ҳудудларнинг фаолиятни амалга ошириш жойининг хусусиятларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) 36-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мақсадли жамғармалари қуйидагилардан иборат:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси";


3) 38-моддадаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 39-моддадаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 41-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"41-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг

моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси таълим ҳамда тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) йўналтириладиган, ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган мажбурий тўловлар ва бошқа манбалардан тушадиган маблағларни жамлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг юқори бошқарув органи Жамғармани бошқариш кенгашидир";


6) 42-моддадаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 43-модда чиқариб ташлансин;


8) 51-модданинг 5-бандидаги "ва жарима санкциялари" деган сўзлар "жарима санкциялари ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 52-модда:

биринчи қисми 2-бандининг:

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

учинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошисидаги "транспорт воситаларига" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмидаги "ва дотациялар" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тасдиқланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджети, Тошкент шаҳри шаҳар бюджети ҳамда туманлар ва шаҳарлар бюджетлари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин";


10) 54-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11) 55-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"55-модда. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг

даромадларини шакллантириш


Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасининг даромадлари:

давлат мулки бўлган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги акцияларни (улушларни), ер участкалари ва бошқа мол-мулкни реализация қилиш;

устав жамғармаларида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини тугатишдан тушган тушумлар;

давлат мулки ижарасидан тушадиган маблағлар, ижара тўловини кечиктирганлик учун пеня ва шартнома мажбуриятларини бузганлик учун жарима суммалари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади";


12) 57-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"57-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан

ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини

ривожлантириш жамғармасининг даромадларини шакллантириш


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг даромадлари:

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар;

Давлат бюджети маблағлари;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади";


13) 58-моддадаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 59-модда чиқариб ташлансин;


15) 69-модда:

биринчи қисмининг:

олтинчи хатбошиси "давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини" деган сўзлардан кейин "адлия ва прокуратура органларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошисидаги "адлия ва прокуратура органларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 70-модда:

биринчи қисми:


1-бандининг:

учинчи хатбошисидаги "Саломатлик ва тиббиёт статистикаси институти" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошиси "жамоат ишларини молиялаштириш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


3-банди:

тўртинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Соф ичимлик суви" жамғармаси орқали ичимлик суви билан таъминлаш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар";


5-банди:

биринчи хатбошиси "давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини" деган сўзлардан кейин "адлия ва прокуратура органларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"адлия ва прокуратура органларини";


6-бандидаги "адлия ва прокуратура органларини" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ва дотациялар" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 71-модда:

биринчи қисми:


1-банди:

иккинчи хатбошисидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кам таъминланган оилаларга тўланадиган ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ҳамда табиий офатлардан жабрланган оилаларга моддий ёрдам";


2-банди:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1) ҳарбий-маъмурий секторга юклатилган тадбирларни ва вазифаларни амалга ошириш ва ҳал қилиш харажатлари";

иккинчи қисмидаги "ва ўтказиб бериладиган даромадлар" деган сўзлар "ўтказиб бериладиган даромадлар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 72 ва 73-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"72-модда. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлари


Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади:

1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан:

туманлар (шаҳарлар) халқ таълими бўлимлари ва мактабгача таълим бўлимларини, шунингдек улар тасарруфидаги мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, мактабдан ташқари таълим муассасаларини сақлаб туриш ҳамда қонун ҳужжатларида туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизимидаги тадбирлар харажатлари;

туман тиббиёт бирлашмалари, туман марказий поликлиникалари ва койкасиз диспансерлар, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларини сақлаб туриш харажатлари;

қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш харажатлари;

туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари тасарруфидаги маданият муассасаларини, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек маданиятни, жисмоний тарбия ва спортни, болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантиришга доир мақсадли тадбирлар харажатлари;

уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларни ва радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари;

2) иқтисодиёт харажатлари, шу жумладан:

туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари, лабораторияларни сақлаб туриш;

шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчаларни, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш;

уй-жой-коммунал хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини олиб бориш;

аҳоли пунктларини ободонлаштириш харажатлари;

3) туман ва шаҳар ҳокимликларини ҳамда уларнинг бўлимларини сақлаб туриш харажатлари;

4) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари;

5) туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш харажатлари;

6) бошқа харажатлар, шу жумладан қонун ҳужжатларида туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган айрим ташкилотлар ва тадбирларнинг харажатлари.


73-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг,

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг,

вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри

шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар

бюджетининг захира жамғармалари


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари молия йили мобайнида иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча, кўзда тутилмаган харажатлар ўз вақтида ҳамда узлуксиз молиялаштирилишини таъминлаш учун ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларига тушадиган даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармаларининг миқдори макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳамда Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари миқдори Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг параметрлари тасдиқланаётганда белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларининг тақсимловчилари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги молия органлари билан дастлаб келишилган таклифлар ташаббускорлар томонидан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига белгиланган тартибда киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари асосида, ушбу қарорларда кўрсатилган аниқ мақсадларга ва миқдорларда сарфланади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларидан қўшимча маблағлар ажратилиши таклиф этилаётган мақсадлар учун Давлат бюджетида ҳам маблағлар назарда тутилган бўлса, у ҳолда тегишли захира жамғармаларининг маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифлар фақат илгари тегишли бюджетда назарда тутилган маблағлар сарфлаб бўлинганидан кейингина киритилади.

Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларидан маблағлар ажратилган тадбирлар муайян муддатга эга бўлса, у ҳолда фойдаланилмай қолган маблағлар тадбирларни ўтказиш муддати тугаганидан кейин ўн иш куни ичида тегишли захира жамғармасига тикланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармасидан ажратилиб, молия йили давомида фойдаланилмай қолган бюджетдан ажратилган маблағлар молия йили тугагач тегишли бюджетга тикланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармасидан маблағлар олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва тегишли ҳудудий молия органларига тегишли захира жамғармасидан ажратилган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот тақдим этади";


19) 75-модданинг номидаги ва биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 76-моддадаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


21) 77-модданинг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бандликка кўмаклашиш марказлари бўлинмаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш";


22) 78-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"78-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт

муассасаларининг моддий-техника базасини

ривожлантириш жамғармасининг харажатлари


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг маблағларидан:

мактабгача таълим муассасаларини, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларини, академик лицейларни, болалар мусиқа ва санъат мактабларини, олий таълим, илмий-тадқиқот муассасаларини, шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) ишларини молиялаштириш;

соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда тизимли равишда қайта жиҳозлашни молиялаштириш;

белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун фойдаланилади";


23) 79-моддадаги "Молия вазирлиги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


24) 80-модда чиқариб ташлансин;


25) 95-модданинг бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаларини тақчиллик билан ишлаб чиқишга, агар тақчиллик давлат мақсадли жамғармаларининг йил бошидаги қолдиқ маблағлари билан қопланмаса, йўл қўйилмайди";


26) 98-модданинг:

еттинчи хатбошисидаги "ва дотацияларнинг" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошисидаги "Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


27) 99-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошисидаги "ва дотацияларнинг" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошиси "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


28) 100-модда:

биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ва дотациялар" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "ҳамда дотациялар" деган сўзлар "дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


29) 107-модданинг учинчи қисми "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


30) 112-модданинг олтинчи қисми ўн тўққизинчи хатбошиси "Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг" деган сўзлардан кейин "туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


31) 119-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


32) 134-модданинг биринчи қисмидаги "ва ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар" деган сўзлар "ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33) қуйидаги мазмундаги 138-1-модда билан тўлдирилсин:


"138-1-модда. Мақсадли ижтимоий трансфертлар


Мақсадли ижтимоий трансфертлар юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга таълим ва тиббиёт муассасаларининг иш ҳақи ва ягона ижтимоий тўловлар бўйича харажатларини қоплаш учун ажратилади.

Мақсадли ижтимоий трансфертларнинг миқдорлари:

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига - асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқланаётганда;

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига - Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тасдиқланаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан белгиланади.

Фойдаланилмаган мақсадли ижтимоий трансфертлар жорий молия йили охирида тегишли юқори турувчи бюджетга қайтарилиши керак";


34) 140-модданинг учинчи қисми "ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси" деган сўзлардан кейин "мақсадли ижтимоий трансфертлар" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


35) 156-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат қимматли қоғозларини чиқаришдан олинган тушумлар:

Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун;

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича чора-тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳалари ва бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш учун йўналтирилади";


36) 177-модданинг номи ва биринчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:


"177-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий

бошқармалари томонидан амалга ошириладиган

давлат молиявий назорати


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари".


4-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


5-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 декабрь


"Халқ сўзи", 2017 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 6-модда










































Время: 0.1989
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск