ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 20.11.2017 й. 159-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.12.2017 й. 2850-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2017 й.

N 2850-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

20.11.2017 й.

N 159


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими

бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 20 мартдаги 53-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 ноябрдаги 88-сон буйруғи (рўйхат рақами 2850, 2016 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 593-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ 2018 йил 1 январдан кучга киради.



Вазир                                                                   Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими

бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ғазначилик амалиёт куни - ягона ғазна ҳисобварағига бюджет тизими бюджетларининг даромадларини қабул қилиш ва ундан харажатларни тўлаб бериш амалиётлари амалга ошириладиган вақт.";

ўн тўртинчи хатбоши ўн бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 6-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 7-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини "UzASBO" ДМда шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган электрон тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерлари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.".


4. Қуйидаги мазмундаги 13-1-банд билан тўлдирилсин:

"13-1. Ғазначилик бўлинмалари орқали тўловлар Ғазначилик амалиёт куни мобайнида амалга оширилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишларига асосан Ғазначилик амалиёт куни Молия вазирлиги томонидан фақат даромадларнинг ғазна ижроси ёки фақат харажатларнинг ғазна ижроси учун белгиланиши мумкин.".


5. Қуйидаги мазмундаги 38-1-банд билан тўлдирилсин:

"38-1. Ғазначилик бўлинмаларида юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларни фақат электрон шаклда тақдим этадиган "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар ва капитал қўйилма буюртмачилари томонидан имзолар намуналари ва муҳр изи карточкаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди.".


6. 43-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар ЮММР буюртмасини "UzASBO" ДМда шакллантиради ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон ҳужжат шаклида юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. ЮММР буюртмаларининг электрон шаклда расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.".


7. 44-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси маълумотларини "UzASBO" ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади. Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг қоғоз ва электрон шаклда расмийлаштирилиши, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ўзаро мувофиқлиги ва аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.".


8. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"45. Буюртмачиларнинг "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ЮММР буюртмалари ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда "ЎРМВ" АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.".


9. 57-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;

шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси;".


10. Қуйидаги мазмундаги 71-1 - 71-4-бандлар билан тўлдирилсин:

"71-1. "UzASBO" ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузган шартномаларини ва унга тегишли иловаларни мазкур Қоидаларнинг 71-2 ва 71-4-бандларида белгиланган тартибда "UzASBO" ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига юборишлари мумкин.

71-2. "UzASBO" ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини "UzASBO" ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. Капитал қўйилма буюртмачилари шартнома маълумотларини "UzASBO" ДМга киритишда шартнома бўйича ишларни бошлаш учун зарур ҳужжатлар (қурилишнинг манзилли ва титул рўйхати, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган танлов савдолари натижалари ҳисоботи, пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш юзасидан шартномаси, қурилиш-монтаж ишларини бажаришга Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг рухсати, давлат экология экспертизаси хулосаси (зарур бўлганда) мавжудлигини "UzASBO" ДМда электрон тарзда тасдиқлайди.

"UzASBO" ДМ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.

Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлов (тендер) баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.

71-3. "UzASBO" ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари буюртмачи хизматини сақлаб туришга харажатлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича "UzASBO" ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва капитал қўйилма буюртмачиларида сақланади.

Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.

71-4. Капитал қўйилма буюртмачиларининг "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалари ва буюртмалари ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда "ЎРМВ" АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.".


11. 78-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун барча ҳужжатларни ғазначилик бўлинмаларига "UzASBO" ДМ орқали фақат электрон шаклда тақдим этадиган буюртмачилар етказиб берувчиларнинг (пудратчиларнинг) тегишли лицензиянинг ёки рухсатнома тусидаги ҳужжатнинг нусхасини ўзларида сақлайдилар ва ушбу ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди.".


12. 87-бандда:

учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;

шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси;";

олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишлича бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисобласин.


13. 89 ва 90-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. 91-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"шартнома суммаси 1 мингдан 100 минг АҚШ долларигача суммани ташкил этганида буюртмачи томонидан тузиладиган идоравий танлов комиссиялари баённомаси нусхаси;

шартнома суммаси 100 минг АҚШ доллари ва ундан ортиқ миқдорни ташкил этганида қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган идоралараро танлов (тендер) комиссиялари баённомаси нусхаси.".


15. 93-бандда:

биринчи хатбошидаги "танлов, тендер ёки электрон савдолари ўтказмасдан, шунингдек биржанинг махсус ахборот порталига эълон жойлаштирмасдан дорихона муассасалари" деган сўзлар "танлов (тендер) савдолари ўтказмасдан дорихоналар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "дорихона муассасалари" деган сўзлар "дорихоналар" деган сўз билан алмаштирилсин.


16. Қуйидаги мазмундаги 109-1, 109-2 ва 109-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"109-1. "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчини танлаб шартнома тузганидан сўнг танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартнома (қонун ҳужжатларига мувофиқ бажариш муддати бир йилдан ортиқ муддатни ташкил этадиган шартномалар бўйича шартномага қўшимча келишув) маълумотларини "UzASBO" ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган танлов (тендер) баённомаси ҳамда шартноманинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ва шартнома тузиш учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.

Бунда бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан шартнома тузишда етказиб берувчиларни танлаш тартиботларини тўғри ўтказилиши, шартномани расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган барча талабларга риоя этилиши, шартнома бўйича ишларни бажаришга ваколатли органлар хулосалари ва рухсатларининг мавжудлиги, шунингдек танлов (тендер) баённомаси ва шартноманинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги, шартноманинг асли ва шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.

109-2. "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган йиғимлар, бадаллар, солиқлар ва бошқа тўловлар бўйича "UzASBO" ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.

Бунда буюртманинг асослилиги ва унга асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.

109-3. Буюртмачиларнинг "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган шартномалари ва буюртмалари ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга мувофиқ равишда тузилиши устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда "ЎРМВ" АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.".


17. Қуйидаги мазмундаги 114-1-банд билан тўлдирилсин:

"114-1. "UzASBO" ДМга уланган буюртмачиларнинг лизинг шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 109-1 - 109-3-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.".


18. Қуйидаги мазмундаги 123-1-банд билан тўлдирилсин:

"123-1. "UzASBO" ДМга уланган буюртмачиларнинг импорт шартномаларини, шунингдек импорт шартномалари бўйича кўрсатилган хизматлар (аккредитив очиш, конвертация ва бошқа хизматлар) учун тўловлар бўйича буюртмаларини рўйхатдан ўтказиш ёки ҳисобга олиш мазкур Қоидаларнинг 109-1 - 109-3-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.

Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ импорт шартномалари, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши лозим бўлганида мазкур шартномалар, уларга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар дастлаб ваколатли органларда тегишли экспертизадан ўтказилиши ва ҳисобга қўйилиши лозим.".


19. 124-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"124. Ғазначилик бўлинмалари буюртмачилар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар (пудратчилар) билан тузилаётган шартномаларнинг сифатли таъминланишини ва нарх-наво ечимини назарда тутувчи бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни танлов (тендер) савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) комиссияси баённомаси нусхаси олиш йўли билан амалга оширади.

Бунда "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар танлов (тендер) савдолари ўтказилганлиги натижаларини тасдиқловчи танлов (тендер) комиссияси баённомаларини "UzASBO" ДМга киритиб электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклини шартнома билан бирга ғазначилик бўлинмаларига юборади.".


20. 127-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар тўлов топшириқномалари ва ғазна мемориал ордерларини мазкур Қоидаларнинг 7-бандида белгиланган тартибда электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.".


21. Қуйидаги мазмундаги 163-1 ва 163-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"163-1. "UzASBO" ДМга уланган капитал қўйилма буюртмачилари товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини "UzASBO" ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди.

Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг капитал қўйилма буюртмачиларида мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун капитал қўйилма буюртмачилари жавобгар ҳисобланади.

163-2. Капитал қўйилма буюртмачиларининг "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда "ЎРМВ" АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда капитал қўйилма буюртмачиларига қайтарилади.".


22. 164-банддаги "электрон шаклда" деган сўзлар "электрон ҳужжат шаклида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


23. Қуйидаги мазмундаги 179-1 ва 179-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"179-1. "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилардан (пудратчилардан) ишлар бажарилганлигини (товарлар етказиб берилганлигини) тасдиқловчи ҳисобварақ-фактура олганларидан сўнг ҳисобварақ-фактура маълумотларини "UzASBO" ДМга киритади ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва Қоидаларнинг 17-иловасига мувофиқ шаклдаги Молиявий мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртма расмийлаштирилмайди.

Бунда ҳисобварақ-фактура аслининг буюртмачиларда мавжудлиги, ҳисобварақ-фактуранинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, улардаги маълумотларнинг тўғрилиги ҳамда аслининг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.

179-2. Буюртмачиларнинг "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида ғазначилик бўлинмаларига юборилган ҳисобварақ-фактуралари ғазначилик бўлинмалари томонидан ушбу ҳисобварақ-фактуранинг тегишли шартномага мувофиқлиги устидан назорат ўрнатиш асосида бир иш куни ичида масъул ходимнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда "ЎРМВ" АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказилади ёки ҳисобга олинади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликлари кўрсатилган ҳолда электрон тарзда буюртмачиларга қайтарилади.".


24. 180-банддаги "электрон шаклда" деган сўзлар "электрон ҳужжат шаклида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


25. 196-бандда:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"ижро ҳужжатига мувофиқ маблағни тўлаб бериш учун "ЎРМВ" АТда юридик мажбуриятни шакллантиради ва тасдиқлайди, шунинг билан биргаликда ушбу юридик мажбурият асосида тўлов ҳужжатини шакллантиради ва маъқуллайди;

ижро ҳужжатининг аслини ғазначилик бўлинмаларига тақдим этади.

Агар ижро варақаси ёки суд буйруғи судьянинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон ҳужжат тарзида ахборот тизими орқали юборилган бўлса, унинг асл нусхасини тақдим этиш талаб этилмайди.".


26. 197-банд қуйидаги таҳрирдан баён этилсин:

"197. Ғазначилик бўлинмаларининг масъул ходимлари молия органлари томонидан ижро ҳужжатининг асли тақдим этилганидан сўнг икки иш куни муддатида молия органлари томонидан "ЎРМВ" АТда маъқулланган тўлов ҳужжатини тасдиқлаш ва тўловни амалга ошириш йўли билан ижро ҳужжати ижросини таъминлайди ва ижро ҳужжатининг аслини тегишли молия органига қайтаради.

Ундирувчининг аризаси ва ижро ҳужжатининг асли молия органида сақланади.".


27. 198 ва 199-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


28. 206-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"206. Бюджет ташкилотлари ижро ҳужжатини ёки ғазначилик бўлинмасининг тегишли хабарномасини олганидан сўнг маблағларни ўтказиб бериш учун икки иш куни ичида "UzASBO" ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.

Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда "ЎРМВ" АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.".


29. Қуйидаги мазмундаги 206-1-банд билан тўлдирилсин:

"206-1. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари бир иш куни ичида "UzASBO" ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига электрон шаклини юборади.

Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини "ЎРМВ" АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.".


30. 207-банддаги "206-бандида" деган сўзлар "206 ва 206-1-бандларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


31. 211-банддаги "суд ижрочисининг қарорида" деган сўзлар "ижро ҳужжатида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


32. Қуйидаги мазмундаги 223-1, 223-2 ва 223-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"223-1. "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.

223-2. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни "ЎРМВ" АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда "ЎРМВ" АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.

223-3. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари "UzASBO" ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.

Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини "ЎРМВ" АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.".


33. 225-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"225. Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш учун бюджет ташкилотлари "UzASBO" ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда "ЎРМВ" АТга юборади.

Иқтисод қилинган маблағларни Бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ва Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармасига ўтказиш тўлов ҳужжати молия органлари томонидан "ЎРМВ" АТда маъқулланганидан сўнг ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилади.".


34. 226 ва 227-бандлардаги "беш" деган сўз "икки" деган сўз билан алмаштирилсин.


35. Қуйидаги мазмундаги 233-1, 233-2 ва 233-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"233-1. "UzASBO" ДМга уланган буюртмачилар кредитор қарздорликларни тўлаб бериш учун "UzASBO" ДМда буюртма шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади. "UzASBO" ДМ орқали электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборилган буюртма қоғоз шаклида расмийлаштирилмайди. Буюртма учун асос бўлган ҳужжатлар, жумладан буюртмачи ва товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчи (пудратчи) ўртасида ўтган йил якуни бўйича тузилган солиштириш далолатномаси ва товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар ғазначилик бўлинмаларига тақдим этилмайди ва буюртмачиларда сақланади.

233-2. Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими буюртмада кўрсатилган кредиторлик қарздорликни "ЎРМВ" АТда ўтган молия йилида рўйхатдан ўтказилган шартнома билан солиштиради. Маълумотлар мувофиқ бўлганида ва буюртмада кредиторлик қарздорликни тўлаш учун кўрсатилган маблағ мазкур шартнома бўйича тўланмаган маблағ миқдоридан ошмаса буюртмани икки иш куни ичида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда "ЎРМВ" АТда электрон тарзда рўйхатдан ўтказади ёки ҳисобга олади, камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтарилади.

233-3. Ғазначилик бўлинмасида буюртма рўйхатдан ўтказилганидан сўнг бюджет ташкилотлари "UzASBO" ДМда тўлов ҳужжати шакллантиради ва электрон ҳужжат шаклида электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда ғазначилик бўлинмаларига юборади.

Ғазначилик бўлинмасининг масъул ходими тўлов ҳужжатини "ЎРМВ" АТда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда тўловни амалга оширади, тўлов ҳужжатида камчиликлар аниқланганида эса тегишли камчиликларини кўрсатган ҳолда электрон тарзда бюджет ташкилотига қайтаради.".


36. 235-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда "UzASBO" ДМ орқали ғазначилик бўлинмаларига электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб юборилган электрон ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги, ҳужжатларнинг қоғоз ва электрон шаклининг ўзаро мувофиқлиги, электрон ҳужжатларга асос бўлган ҳужжатларнинг асли, шунингдек шартнома тузиш учун асос бўлган барча ҳужжатларнинг сақланиши учун буюртмачилар жавобгар ҳисобланади.".


37. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 30 декабрь, 52-сон, 1269-модда








































Время: 0.1711
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск