Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2004 й. 65-сон "Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.02.2004 й.

N 65



ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ислом тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004-2007 йилларда Ислом тараққиёт банки билан биргаликда амалга ошириш мўлжалланган лойиҳалар рўйхати 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.


2. Ислом тараққиёт банки билан биргаликдаги лойиҳалар ва техник кўмаклашиш грантларини амалга ошириш бўйича тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмаларининг кўрсатиб ўтилган лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш учун масъул бўлган раҳбарлари:

амалга ошириш мўлжалланган қўшма лойиҳаларни тайёрлашдан тортиб тўлиқ тугаллашгача бўлган зарур ишларнинг бутун туркуми бўйича самарали мониторингни таъминлаш учун икки ҳафта муддатда ишчи гуруҳлар тузсинлар;

харажатларнинг маҳаллий улушини молиялаштириш ва қарз маблағларни қайтаришнинг аниқ манбаларини назарда тутувчи лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланиши ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини таъминловчи чора-тадбирлар режасини бир ой муддатда тасдиқласинлар.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ислом тараққиёт банки иштирокида ишлаб чиқиладиган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқишга топшириқлар ишчи гуруҳлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига мажбурий тартибда келишиш учун тақдим этилади;

янги лойиҳаларни молиялаштиришга буюртманомалар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти томонидан Ислом тараққиёт банкига юборилади.


5. 1-иловада кўрсатилган қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг раиси Э.М.Ғаниев молиявий ва техник кўмакни олиш учун Ислом тараққиёт банкида буюртманомаларни имзолашга вакил қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 10 февралдаги

65-сон қарорига

1-ИЛОВА



2004-2007 йилларда Ислом тараққиёт банки

билан биргаликда амалга ошириш

мўлжалланган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳанинг мазмуни


Лойиҳанинг мақсади


Лойиҳаларнинг

умумий қиймати

(млн АҚШ

доллари)


Ислом тараққиёт

банки томонидан

молиялаштириладиган

сумма (млн АҚШ

доллари)


Масъул раҳбар ва

ижрочи агентлик


2004 йил

1.

Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг минтақавий (вилоят) филиалларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази минтақавий филиалларининг моддий-техника базаси ҳолатини яхшилаш, мамлакатнинг барча минтақаларида сифатли малакали шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиши учун шарт-шароитлар яратиш. Ходимларни замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш кўникмаларига ўқитиш


123,2

25,0

Назиров Ф.Ғ., Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

"Сирдарё" иссиқлик электр станциясидан "Сўғдиёна" ёрдамчи станциясигача ВЛ-500 кВт электр узатиш линиясини қуриш


Бухоро-Самарқанд минтақасининг энергия таъминоти ишончлилигини ошириш ва электр энергиясини узатишда нобудгарчиликни камайтириш


44,4

25,1

Шоисматов Э.Р., "Ўзбекэнерго" ДАК

3.

Автомобиль йўллари қуриш ва реконструкция қилиш учун қурилиш техникаси сотиб олиш, Тошкент шаҳар автомобиль йўлла-рини ривожлантириш учун асфальт-бетон ишлаб чиқариш корхонасини замонавийлаштириш ва жиҳозлаш


Автомобиль йўлларини замонавийлаштириш, Тошкент шаҳрида замонавий транспорт инфратузилмасини барпо этиш. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва уларни қуриш самарадорлигини ошириш

20,0

10,0

Шоабдураҳмо-

нов Р.М.,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Жами:



187,6

60,1


2004-2005 йиллар*


А тоифа**





4.

Касб-ҳунар коллежларини жиҳозлаш учун ўқув ва лаборатория жиҳозлари сотиб олиш

Ишга тушириладиган 50 коллежни замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, ўқув жараёни ва халқ хўжалиги тармоқлари учун мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш

250,0

25,0

Ғуломов С.С., Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


5.

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳудудларини бирлаштирувчи темир йўл тармоқларини ривожлантириш ва ободонлаштириш

Термиз-Ғалаба темир йўл станциясини ва Амударё устидан ўтадиган кўприкни реконструкция қилиш. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида транспортда ташиш шарт-шароитларини яхшилаш


17,8

6,0

Раматов А.Ж.,

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК

6.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки орқали кичик бизнес лойиҳалари учун кредит линияси

Кичик бизнеснинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш


50,0

Мирхўжаев З.С.,

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, манфаатдор тижорат банклари



Б тоифа***




7.

Тошкент шаҳрининг иссиқлик ва сув таъминоти тизимини реабилитация қилиш

4 та буғ қозони ва иссиқлик тармоқларини замонавийлаштириш йўли билан Тошкент шаҳри аҳолисининг иссиқлик таъминотини яхшилаш

55,0

25,0

Шоабдураҳмо-

нов Р.М.,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


8.

Гемодиализ асбоб-ускуналари ва сув тайёрлаш тизимларини сотиб олиш

Даволаш муассасаларининг 18 та гемодиализ бўлимларини жиҳозлаш учун замонавий гемодиализ асбоб-ускуналари ва сув тайёрлаш тизимлари сотиб олиш


3,2

3,2

Назиров Ф.Ғ.,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Жами:



326,0

109,2


2005-2006 йиллар*


А тоифа**




9.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг вагон хўжалиги таъмирлаш базасини ривожлантириш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш


Компаниянинг 4 вагон депосида юк ташийдиган ҳаракатланадиган таркибни таъмирлаш ва замонавийлаштириш учун шарт-шароитлар яратиш

25,2

18,2

Раматов А.Ж., "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК

10.

Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларининг сув таъминотини кенгайтириш (Қорадарё ўзанидан Дамхўжа сув ўтказгичигача сув олиш ва сув узатиш иншоотлари қуриш)


Дамхўжа минтақалараро сув қувурини замонавийлаштириш йўли билан Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари қишлоқ аҳолисининг сув таъминотини яхшилаш

40,0

15,0

Холмуҳа-

медов У.О., "Ўзкоммунхизмат" агентлиги

11.

Тошкент шаҳри учун ер ости газ омбори қуриш

Газ таъминоти ишончлилигини ошириш ва қиш даврида истеъмолчиларни газ билан таъминлашни яхшилаш


75,0

65,0

Азизов А.А., "Ўзбекнефтгаз" МХК

12.

Тошкент шаҳридаги 4 та ихтисослаштирилган тиббий марказларни жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш

Аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш, ташҳис қўйиш ва турли патологияларни даволаш сифатини яхшилаш


40,0

30,0

Назиров Ф.Ғ., Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Жами:



180,2

128,2


2006-2007 йиллар*


А тоифа**




13.

"Сўғдиёна" ёрдамчи станциясидан "Ғузар" ёрдамчи станциясигача ВЛ-500 кВт электр узатиш линияси қуриш

Бухоро-Самарқанд минтақасининг энергия таъминоти ишончлилигини ошириш ва электр энергиясини узатишда нобудгарчиликни камайтириш


45,0

25,0

Шоимсатов Э.Р., "Ўзбекэнерго" ДАК

14.

"Шўртан" конининг хом ашёси базасида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш

3 та қўшимча пропан-бутан аралашмаси (УППБС-3) олиш қурилмаси линияларини навбатма-навбат қуриш ҳисобига суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кенгайтириш, газ қазиб олиш, тайёрлаш ва олтингугуртдан тозалаш бўйича мавжуд қувватлар салоҳиятидан фойдаланиш


70,0

64,0

Азизов А.А., "Ўзбекнефтгаз" МХК

15.

"Асака" банки орқали кичик бизнес лойиҳалари учун кредит линияси

Кичик бизнес инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш


50,0

Жўраев Ш.Д.,

"Асака" банки, манфаатдор тижорат банклари


16.

Тоғ шароитларида автомобиль йўллари (Қарши-Термиз) қуриш ва реконструкция қилиш учун асбоб-ускуналар сотиб олиш


Автомобиль йўлларини замонавийлаштириш, замонавий транспорт инфратузилмасини барпо этиш

45,0

20,0

Юнусов Р.Р.,

"Ўзавтойўл" ДАК


Жами:



160,0

159,0



Умумий якун:



853,8

456,5


Изоҳ:

*) лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банкининг ўзаро келишувига кўра қайта кўриб чиқилиши ёки ўзгартирилиши мумкин;

А тоифа**) - тасдиқланган лойиҳалар;

Б тоифа***) - захира лойиҳалар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 10 февралдаги

65-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ислом тараққиёт банки билан биргаликдаги

лойиҳалар ва техник кўмаклашиш

грантларини амалга ошириш бўйича

ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар


Муддатлари


Масъуллар


       

1. 2004 йилда амалга ошириш назарда тутилган лойиҳалар

          

1.1

"Сирдарё" иссиқлик электр станциясидан "Сўғдиёна" ёрдамчи станциясигача ВЛ-500 кВт электр узатиш линиясини қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2004 йил

I чорак



"Сирдарё" иссиқлик электр станциясидан "Сўғдиёна" ёрдамчи станциясигача ВЛ-500 кВт электр узатиш линиясини қуриш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2004 йил

I чорак

"Ўзбекэнерго" ДАК


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш


2004 йил

I чорак



1.2

12 та тез тиббий ёрдам минтақавий марказларини асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш


2004 йил

I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2004 йил

I чорак



1.3

"Йўллар қуриш, фойдаланиш ва таъмирлаш ҳамда асфальт ишлаб чиқарувчи заводни қайта жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар харид қилиш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2004 йил

I чорак

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2004 йил

февраль



2. 2004 йилда техник кўмаклашиш доирасидаги ҳамкорлик

2.1

Ўзбекистон Республикасида кичик бизнесни ривожлантириш бўйича Маҳаллий экспертларни жалб этган ҳолда семинар ўтказиш

2004 йил

I чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги , Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси


2.2

Ўзбекистон Республикаси беш нафар мутахассисининг Ислом тараққиёт банки қароргоҳида молиялаштириш ва техник кўмаклашиш тартиб-қоидалари ва шартлари бўйича тажриба орттиришини ташкил қилиш


2004 йил

II чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Молия вазирлиги

2.3

Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун молиявий тузилмалар, инвестиция фондлари ташкил этиш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиш


2004 йил

III чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

3. 2004 йилда ҳамкорликни ривожлантириш тадбирлари

3.1

Ўзбекистондан Ислом тараққиёт банки Бошқарувчиси томонидан расмий сўровнома юбориш ва 2005 йилда амалга ошириш назарда тутилган лойиҳалар бўйича ижро этувчи агентликлар томонидан лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш

2004 йил

I чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар


3.2.

Ўзбекистонда Инвестиция компанияси ташкил этиш бўйича Ислом тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳамда тартиб-қоидаларни ниҳоясига етказиш


2004 йил

мобайнида

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги


3.3

Ислом тараққиёт банкининг Экспортни молиялаштириш дастурида, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорациясида, Импорт ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорациясида Ўзбекистоннинг иштироки масалаларини ишлаб чиқиш


2004 йил

мобайнида

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

3.4

Ислом тараққиёт банки устав сармоясини учинчи кўпайтиришда Ўзбекистоннинг иштирокига қаратилган тадбирлар


2004 йил II чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги


3.5

Ўзбекистонда Ислом тараққиёт банки ваколатхонасини очиш масаласини ишлаб чиқиш


2004 йил II-III чораклар

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги


3.6

Ислом тараққиёт банки билан, шу жумладан Халқаро биосолин деҳқончилик маркази, Активларни бошқариш департаменти, Ислом тадқиқотлар ва таълим институти билан ҳамкорликни кенгайтириш


2004 йил

мобайнида

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

3.7

Ўзбекистондан Ислом тараққиёт банки Бошқарувчиси ва бошқарувчи ўринбосарининг Ислом тараққиёт банкининг Эрондаги Гуруҳининг 29-ҳар йилги мажлисида қатнашиш учун Эронга ташрифини тайёрлаш


2004 йил II-III чораклар

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


4. 2005 йилда амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар

4.1

"Термиз-Ғалаба темир йўл станциясини ва Амударё устидан ўтадиган кўприкни реконструкция қилиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2004 йил

IV чорак

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


"Темир йўл станцияси ва кўприкни реконструкция қилиш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2005 йил

I чорак



Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2005 йил

II чорак



4.2

"50 та коллеж учун лаборатория асбоб-ускуналари" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2005 йил

I чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2005 йил

II чорак



4.3.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки учун кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга кредит линиясини экспертизадан ўтказиш

2005 йил

I чорак

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2005 йил

II чорак



4.4.

"Иссиқлик ва сув таъминоти тизимларини реабилитация қилиш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

20004 йил

IV чорак

Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Лойиҳани экспертизадан ўтказиш

2005 йил

I чорак



Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2005 йил

II чорак



4.5.

Ўзбекистондан Ислом тараққиёт банки Бошқарувчиси томонидан расмий сўровнома юбориш ва 2006 йилда амалга ошириш назарда тутилган устувор лойиҳалар бўйича ижро этувчи агентликлар томонидан лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши

2005 йил

I чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар


4.6.

"Гемодиализ асбоб-ускунасини ва сув тайёрлаш тизимларини харид қилиш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2005 йил

IV чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2005 йил

IV чорак



5. 2005 йилда техник кўмаклашиш доирасидаги ҳамкорлик

5.1.

Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ва Ислом тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар билан савдони кенгайтириш имкониятларини ривожлантириш бўйича семинар ўтказиш

2005 йил

II чорак

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи алоқалар масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Савдо-саноат палатаси

5.2.

Ўзбекистондан беш нафар мутахассиснинг Малайзияда банк ишини ўрганиш бўйича тажриба орттиришини ташкил этиш

2005 йил

III чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Асака" банки


5.3.

Ислом тараққиёт банкига аъзо мамлакатлар компаниялари ва банкларининг давлат мулкини хусусийлаштириш ва тўғридан-тўғри инвестицияларини жалб этиш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатиши


2005 йил

IV чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат мулки қўмитаси

6. 2006 йилда амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар*

6.1.

"Вагон таъмирлаш заводини замонавийлаштириш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2005 йил

IV чорак

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


"Вагон таъмирлаш заводини замонавийлаштириш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2006 йил

I чорак



Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2006 йил

II чорак



6.2.

"Тошкент шаҳридаги 4 та ихтисослаштирилган тиббий марказларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2006 йил

I чорак

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2006 йил

II чорак



6.3.

"Қорадарёда сув хўжалиги қурилиши" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2005 йил

IV чорак

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги


Лойиҳани экспертизадан ўтказиш

2006 йил

I чорак



Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2006 йил

II чорак



6.4.

"Тошкент шаҳрида ер ости газ омбори қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2005 йил

IV чорак

"Ўзбекнефтгаз" МХК


Лойиҳани экспертизадан ўтказиш

2006 йил

I чорак



Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2006 йил

II чорак



6.5.

Ўзбекистондан Ислом тараққиёт банки Бошқарувчиси томонидан расмий сўровнома юбориш ва 2007 йилда амалга ошириш назарда тутилган лойиҳалар бўйича ижро этувчи агентликлар томонидан лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши

2006 йил

I чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар


7. 2006 йилда техник кўмаклашиш доирасидаги ҳамкорлик

7.1.

Минтақавий экспертларни жалб этган ҳолда маҳаллий маҳсулотларнинг хорижий бозорларга кириб бориши масалаларида тажриба айирбошлаш бўйича минтақавий семинар ўтказиш


2006 йил

II чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

7.2.

Ўзбекистоннинг беш нафар мутахассисининг Ислом тараққиёт банки мамлакатларида (Туркия ёки Бангладеш) тўқимачилик ва тикув саноатини ривожлантириш тажрибасини ўрганиш бўйича тажриба орттиришини ташкил этиш


2006 йил

III чорак

Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, "Ўзбекенгилсаноат" ДАК

7.3.

Ўзбекистон минтақаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатилиши

2006 йил

IV чорак


Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги


8. 2007 йилда амалга ошириш назарда тутилган лойиҳалар*

8.1.

"Сирдарё" ёрдамчи станциясидан "Ғузор" ёрдамчи станцияси-гача 500 кВт электр энергиясини узатиш линияси қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2006 йил

IV чорак

"Ўзбекэнерго" ДАК


Лойиҳани экспертизадан ўтказиш

2007 йил

I чорак



Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2007 йил

II чорак



8.2.

"Шўртан" конининг хом ашёси базасида суюлтирилган газ иш-лаб чиқаришни кўпайтириш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2006 йил

IV чорак

"Ўзбекнефтгаз" МХК


"Шўртан" конининг хом ашёси базасида суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2007 йил

I чорак



Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2007 йил

II чорак



8.3.

"Асака" банки учун кичик бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга кредит линиясини экспертизадан ўтказиш

2007 йил

I чорак

"Асака" банки


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2007 йил

II чорак



8.4.

"Қарши-Термиз" йўли учун асбоб-ускуналар харид қилиш" лойиҳасини экспертизадан ўтказиш

2007 йил

I чорак

"Ўзавтойўл" ДАК


Ислом тараққиёт банки билан қарз шартномасини имзолаш

2007 йил

II чорак



*) Лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банкининг ўзаро келишувига кўра қайта кўриб чиқилиши ёки ўзгартирилиши мумкин.






























Время: 0.2126
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск