ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Осиё /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.2004 й. 66-сон "Қувайт давлати билан ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.2004 й.

N 66




ҚУВАЙТ ДАВЛАТИ БИЛАН ҲАР ТОМОНЛАМА

ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19-20 январда Қувайт Давлатига расмий ташрифи давомида имзоланган битимлар ва эришилган келишувларни бажариш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қувайт Давлати билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси ва ”Ўзавтойўл” давлат-акциядорлик компанияси расмий ташриф давомида имзоланган битим ва ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан мунтазам равишда назорат ўрнатсинлар.


3. Қувайт Давлати ҳукумати ҳамда иқтисодий соҳада фаолият кўрсатаётган жамғармалар, иқтисодий-молиявий муассасалар, ҳусусан, Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан узоқ муддатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантириш чора-тадбирлари кўзда тутилсин. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш Иқтисодиёт вазирлиги (Р.Азимов) ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги (Э.Ғаниев) зиммасига юклансин.


4. Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 2004 йил 15 апрелгача Ташқи ишлар вазирлари ҳамраислигида Қувайт томони билан биргаликда ҳукуматлараро қўшма комиссияни тузиш тўғрисида ўзаро келишувга эришилсин. Қўшма комиссиянинг Ўзбекистон томони аъзоларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2004 йил 1 июлгача Қувайт томони билан биргаликда мазкур давлатда Ўзбекистон Республикасининг элчихонасини очиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 февралдаги

66-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қувайт Давлати билан ҳамкорлик

кўламини кенгайтириш тадбирлари

РЕЖАСИ

Т/р

Ҳамкорликнинг асосий

мақсад ва вазифалари


Тадбирларни бажариш

бўйича зарур

чора-тадбирлар


Амалга ошириш

муддатлари


Масъуллар


I. СИЁСИЙ ҲАМКОРЛИК

1.

Қувайт Давлати Амири шайх Жобир ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ ва Кувайт Давлати Бош вазири шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳнинг Ўзбекистонга расмий ташрифларини ташкил этиш


Қувайт томони билан келишиш ва таклифнома юбориш

Асосий тадбирлар жадвалига биноан (2005 йилнинг биринчи чораги)


Ташқи ишлар вазирлиги

2.

Икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш учун ўзаро ташрифлар уюштириш


Ташрифлар муддатлари хусусида Қувайт томони билан мулоқотлар олиб бориш

2004 йил

15 мартгача

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлиснинг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


3.

Икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида халқаро ва минтақавий масалалар хусусида ўзаро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиб туриш

Қувайт томони билан мувофиқлаштириш учун сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳақидаги меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш


2004 йил

20 майгача

Ташқи ишлар вазирлиги

4.

Қувайт Давлатида Ўзбекистон Республикаси элчихонасини очиш:

Элчихона штати  жами 5 ходим

Вазирлар Маҳкамасининг Манама шаҳрида (Баҳрайн) Ўзбекистон консулхонасини очиш тўғрисида 1997 йил 1 ноябрдаги 497-сон қарорида белгиланган харажатлар ҳамда Ўзбекистоннинг Жиддадаги (Саудия Арабистони) Бош консулхонаси штатини 1 лавозимга қисқартириш ҳисобидан таъсис этиладиган Элчихона штатлари ва харажатлари сметасини тузиш


2004 йил

1 мартгача

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги

II. САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК

5.

Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида Ташқи ишлар вазирлари ҳамраислигида ҳукуматлараро қўшма комиссияни ташкил этиш

1. Қувайт томони билан ҳукуматлараро қўшма комиссияни тузиш тўғрисида ўзаро келишувга эришиш.

2004 йил 15 апрелгача

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Қўшма комиссиянинг 1-йиғилиши Тошкент шаҳрида ўтказилишига оид ташкилий масалаларни ҳал этиш

2004 йил июнь ойининг иккинчи ярми

Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда


6.

Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасининг кредитларидан фойдаланиш

1. Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармасига тақдим этилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўзаро режа ишлаб чиқиш учун Кувайтга хизмат сафарини ташкил этиш, аниқ натижалар ва келишувларни таъминлаш.

2004 йил

1 мартгача

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки

2. Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан 2004-2007 йиллар учун ҳамкорлик дастурини тайёрлаш


2004 йил

1 мартгача

Қувайт Давлати сармояларини Ўзбекистондаги устувор лойиҳаларга кенгроқ жалб ҳилиш

3. Мазкур дастурда мелиорация ва ирригация, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва юк ташийдиган ҳаракатланадиган таркибни замонавийлаштириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, аҳоли турар жойларини ичимлик сув билан таъминлаш лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асослашни ўз вақтида тайёрлашни назарда тутиш

4. Юқорида қайд этилган хизмат сафари давомида Қувайт томонига тақдим этиладиган янги лойиҳалар бўйича таклифлар киритиш


2004 йил

1 мартгача

7.

Икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш тадбирларини белгилаш

Қувайт Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бизнес-семинар ва Ўзбекистонинг экспорт, туристик ва инвестиция салоҳияти бўйича Қувайтда кўргазма ташкил этиш.

Кўргазма давомида аниқ инвестиция лойиҳалари тақдимотлари ўтказилишини таъминлаш

2004 йил

1 майгача

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

Қувайт ишбилармон доираларини Ўзбекистоннинг инвестиция ва иқтисодий салоҳияти билан таништириш


Қувайтга олий даражадаги ташриф давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тадбирлар режасини тайёрлаш


2004 йил апрель-июнь

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги

8.

Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси билан Афғонистонни тиклашга қаратилган лойиҳаларда биргаликда қатнашиш

Транспорт йўналишини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни, жумладан, биринчи навбатда, Мозори Шариф-Шибирғон-Ҳирот йўналишидаги қурилиш ишларини молиялаштириш ҳамда Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган Афғонистонни тиклашга қаратилган бошқа лойиҳаларда қатнашиш масалаларини белгилаган ҳолда, мазкур жамғарма иштирокида амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш


2004 йил

1 майгача

Ташқи ишлар вазирлиги “Ўзавтойўл” давлат- акциядорлик компанияси ва Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда

9.

Икки давлат ўртасида ҳаво қатновларини йўлга қўйиш

Ўзаро ҳаво қатновларини йўлга қўйиш имкониятлари ҳаҳида таклиф тайёрлаш


2004 йил

1 майгача

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси

III. ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК

10.

Хавфсизликка таҳдид солувчи хуруж ва хавф-хатарларга қарши ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш

Жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Ўзбекистон-Қувайт битимини амалга ошириш бўйича аниқ тадбирлар режасини ишлаб чиқиш

2004 йил

1 мартгача

Миллий хавфсизлик хизмати Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази билан биргаликда


IV. ГУМАНИТАР-МАДАНИЙ СОҲАДАГИ ҲАМКОРЛИК

11.

Ўзбекистон Республикаси ва Қувайт Давлати ўртасида гуманитар-маданий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш:


а) соғлиқни сақлаш соҳасида;


б) туризм соҳасида;


в) миллий кадрлар тайёрлаш дастури соҳасида;


г) Ўзбекистондаги тарихий обидаларни таъмирлаш, қадимий қўлёзмаларни ўрганиш борасида ҳамкорлик қилиш


а) ушбу соҳадаги ҳамкорликка оид таклифларни Қувайт томони билан мувофиқлаштириш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;


б) юқорида қайд қилинган таклифларни 2004 йилнинг июнида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилаётган ҳукуматлараро қўшма комиссия мажлиси кун тартибига киритиш

2004 йил 15 мартгача

Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Ўзбектуризм” миллий компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 11 февралдаги

66- сон қарорига

2-ИЛОВА



Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича

Ўзбекистон-Қувайт ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг

Ўзбекистон томони аъзолари

РЎЙХАТИ

1.

С.Сафоев

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири, Ўзбекистон томонидан комиссия ҳамраиси


2.

Э.Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


3.

Р.Юнусов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


4.

С.Хасанов

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


5.

У.Розуқулов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти бошлиғи (масъул котиб)


6.

А.Ҳожибоев

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


7.

Ф.Закиров

-

Маданият ишлари вазирининг ўринбосари


8.

Э.Гадоев

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


9.

Б.Ҳусанбоев

-

“Ўзбектуризм” компанияси раиси


10.

М.Собиров

-

Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси раиси


11.

А.Охунов

-

Фан ва технологиялар маркази директорининг ўринбосари


12.

Э.Полвонов

-

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


13.

А.Хўжаев

-

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги раисининг ўринбосари


14.

Э.Юнусов

-

Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг МДҲ, Осиё ва Африка мамлакатлари бошқармаси бошлиғи








































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск