ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Иқтисодиётнинг умумий масалалари / Иқтисодиёт ислоҳотлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.09.2017 й. ПҚ-3253-сон "Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.09.2017 й.

N ПҚ-3253



ВАЛЮТА БОЗОРИНИ ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ

ШАРОИТИДА ИҚТИСОДИЁТНИНГ БАЗАВИЙ

ТАРМОҚЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ БИРИНЧИ

ГАЛДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Валюта бозорини либераллаштириш шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатиши учун кулай шарт-шароитлар яратиш, учун ишлаб чиқаришни изчил технологик модернизациялаш ва самарадорлигини ошириш йўли билан уларнинг молиявий аҳволини барқарорлаштириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш, ноишлаб чиқариш сарф-харажатларини қисқартириш, ходимлар таркиби ва сонини оптималлаштириш, халқаро стандартларга мувофиқ илғор ёндашувлар ва корпоратив бошқарув тизимларини жорий этиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси билан бирга ишлаб чиқилган ҳамда қуйидагиларни назарда тутадиган таклифлари қабул қилинсин:

биринчидан - иқтисодиёт базавий тармоқлари корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича 2017 йил 1 сентябрдан 2018 йил 31 декабргача бўлган даврда сўндирилиши лозим бўлган мажбуриятларини реструктуризация қилиш, асосий қарзни, фоиз тўловларини, шунингдек, 2017 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, муддати ўтказиб юборилган қарздорликни тўлаш муддатларини 1-иловага* мувофиқ 4 йилга узайтириш;

иккинчидан - "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ таркибига кирувчи корхоналарнинг 2017 йил 1 июл ҳолатига кўра ундириб олиш умиди узилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш, шунингдек, 2016 йилда тугатилган фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тармоқлар олдидаги қарзи қолдиқларини иқтисодиёт тармоқлари ўртасида қарздорликни реструктуризация қилиш йўли билан рўйхатдан чиқариш, кейинчалик корхоналарнинг бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлари бўйича қарзларини ҳисобдан чиқариш ҳамда қопланмаган қисмини корхоналарнинг молиявий натижаларига киритиш;

учинчидан - 2016-2018 йилларнинг якунлари бўйича "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзбеккўмир" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ ҳамда уларнинг таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари ва корхоналарига давлат улуши бўйича ҳисоблаб қўшилган дивидендларни капиталлаштириш, уларни Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда инвестиция мақсадларига жалб этилган кредитлар ва қарзларни тўлашга мақсадли йўналтирилади;

тўртинчидан - 2017 йил 10 сентябрдан бошлаб республиканинг бутун ҳудудида аҳолига суюлтирилган газ сотишнинг ягона нархини ўрнатиш;

бешинчидан - қайта ишловчи корхоналарга углеводород хомашёсини етказиб беришга қазиб олувчи корхоналарнинг 5 фоиздан кам бўлмаган рентабеллик даражасига эришишни таъминлайдиган тарифлар миқдорини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси (Ғ.И. Ибрагимов), "Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбари (А.С. Султонов), "Ўзкимёсаноат" АЖ раҳбари (А.А. Абдуллаев), "Ўзбекэнерго" АЖ раҳбари (У.М. Мустафоев), "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ раҳбари (У.А. Ахунов) икки ой муддатда 2017 йилнинг 1 июли ҳолатига кўра базавий тармоқлар корхоналарининг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини хатловдан ўтказсин ҳамда уларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишилган бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари ва томонларнинг солиштирма далолатномалари билан тасдиқланишини таъминласин.

Хатлов натижаларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритилсин.


2. Тижорат банкларига 2017-2018 йиллар даврида сўндирилиши лозим бўлган асосий қарз тўловлари, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбеккўмир" АЖ ҳамда уларнинг корхоналарига ажратилган кредитлар бўйича мораторий қўллаш тавсия этилсин, асосий қарз 2-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича 2019-2020 йилларда сўндирилсин.


4. Белгилансинки, 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб:

"Ўзбекэнерго" АЖнинг иссиқлик электростанциялари ва марказлари учун солиққа тортиш мақсадида сув ресурсларининг юза ва ер ости манбаларидан олинган сув ҳажми қайтариб қуйилаётган сув ҳажмига тенг миқдорда камайтирилади;

Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси кредитларини бериш ва унинг кредит линияларини очиш, шунингдек, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитларини реструктуризация қилиш фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида амалга оширилади.


5. Иқтисодиёт асосий тармоқлари корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва давлат томонидан кўллаб-қувватлаш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси деб юритилади) 3-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин, унинг зиммасига куйидаги вазифалар юклансин:

акциядорлик компаниялари ва жамиятларининг ташкилий тузилмаси ва ходимлари сонини уч ой муддатда оптималлаштириш, уларнинг таркибига кирувчи соҳага хос бўлмаган бўлинмалар ва ортиқча қувватларни қисқартириш, шунингдек, хўжалик жамиятлари фаолиятига хилоф функцияларни бартараф этиш;

давлат корхоналарида маблағларнинг талон-тарож қилиниши ва мақсадга номувофиқ фойдаланишига олиб келувчи омилларни аниқлаш ва тугатиш, молиявий-техник интизомнинг ҳолатини, корпоратив бошқарув тамойилларига риоя этилишини ўрганиш ҳамда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш;

нуфузли компанияларни жалб этган ҳолда мустақил молиявий аудитни, акциядорлик компаниялари ва жамиятларининг ҳамда уларнинг таркибига кирувчи давлат улуши 50 фоиздан кўпроқ бўлган корхоналарнинг бошқарув тизимларини, техник ва технологик ҳолатини баҳолашни 2018 йилнинг 1 июлига кадар ниҳоясига етказиш бўйича ишларни ташкиллаштириш;

саноатнинг базавий корхоналари зарар кўрмай ишлашини ва инфляциянинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймасликни ҳисобга олган ҳолда шундай корхоналарнинг маҳсулотига нисбатан тариф сиёсатини такомиллаштириш;

заруратга қараб, саноат базавий тармоқлари корхоналарининг молиявий барқарорлигига, шу жумладан, айланма маблағлари кўпайишига имкон яратувчи қўшимча чоралар кўриш;

"Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ, "Ўзбеккўмир" АЖ, "Ўзавтосаноат" АК, "Ўзфармсаноат" АК, "Олмалик КМК" АЖ раҳбарларининг истиқболли ривожланиш стратегик режалари мавжудлиги, ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни, паст самарали, соҳага хос бўлмаган активлар ҳолатини таҳлил этишни, импортни қисқартириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг самарадорлик даражасини баҳолаш бўйича ҳисоботларни танқидий ўрганиш ва тинглаш;

саноат базавий тармоқлари корхоналарининг Кузатув кенгашлари масъулиятини ошириш ва уларнинг янги таркибини тасдиқлаш бўйича таклифлар киритиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова) ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов) билан биргаликда икки ой муддатда юқори ликвидли маҳсулотлар, шу жумладан, нефт маҳсулотлари, қора металлар прокати, цемент, полиэтилен, полипропилен, мис маҳсулоти, металл рух, пахта линти, минерал ўгитларга Давлат бюджети ҳамда давлат мақсадли жамғармаларининг тегишли сарф-харажатлари ўзгарганлигини, шунингдек, нархлар ўзгаришининг ижтимоий дастурларни амалга оширишга, қишлоқ хўжалигини ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга таъсирини таҳлил этишни ҳисобга олиб, нарх белгилаш ва сотишнинг бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


7. "Ўзбекнефтгаз" АЖ (А.С. Султонов), "Ўзбекэнерго" АЖ (У.М. Мустафоев), "Ўзкимёсаноат" АЖ (А.А. Абдуллаев) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2017 йилнинг 15 октябригача Ҳукумат комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Базавий тармоқлар корхоналарининг молиявий барқарорлиги ва рақобатдошлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 31 январдаги ПҚ-2747-сонли қарорининг 1-бандида назарда тутилган корхоналарнинг соҳага хос бўлмаган активларини сотиш ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларига топшириш тўғрисида таклифлар киритсин.


8. "Ўзбекнефтгаз" АЖ (А.С. Султонов), "Ўзбекэнерго" АЖ (У.М. Мустафоев), "Ўзкимёсаноат" АЖ (А.А. Абдуллаев), "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ (У.А. Ахунов), "Ўзбеккўмир" АЖ (З.Б. Ишмухамедов), "Ўзавтосаноат" АК (У.З. Салимов), "Ўзфармсаноат" ДАК (М.М. Дўсмуратов), "Олмалиқ КМК" АЖ (А.Қ. Фармонов) Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова) билан биргаликда уч ой муддатда 2017-2018 йилларда ҳар бир идоравий корхоналар бўйича тегишли тармоқларни молиявий соғломлаштиришнинг "йўл хариталари"ни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаевга "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 1-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари олдидаги мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг аввал тақдим этилган давлат кафолатларига ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Иқтисодиёт вазирлиги (Г.К. Саидова), Марказий банк (М.Б. Нормуратов), Адлия вазирлиги (Р.К. Давлетов) ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси М.М. Икромов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 сентябрь














































Время: 0.1915
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск