ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2017 й. ПҚ-3451-сон "Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2017 й.

N ПҚ-3451



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДА

КЎРГАЗМА ТАДБИРЛАРИНИ ЎТКАЗИШ

УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ СОДДАЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ва ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларнинг ташки бозорларда рақобатбардошлигини ошириш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини барқарор ривожлантиришнинг муҳим омилларидан биридир.

Салоҳиятли чет эллик шерикларни топиш ва маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш мақсадида 2017 йилда тадбиркорлик субъектлари 24 та хорижий давлатда ўтказилган 88 та халқаро кўргазма ва ярмаркада иштирок этди. Ушбу тадбирлар якунлари бўйича мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб бериш бўйича умумий қиймати 1,3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ экспорт контрактлари тузилди.

Экспортга етказиб бериш ҳажмларини кўпайтириш ва кўламини кенгайтиришга доир амалга оширилаётган ишлар доирасида 2018 йилда мамлакатимиз экспорт қилувчиларининг 25 та хорижий давлатда ўтказиладиган 123 та халқаро кўргазма ва ярмаркада иштирок этиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, бу борадаги ўрганишлар шундан далолат берадики, реклама-кўргазма маҳсулотларини расмийлаштириш ва олиб чиқиш бўйича амалдаги тартиб тадбиркорлик субъектларининг кенг кўламли имкониятларини чеклаб қўймоқда, уларнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш самарадорлигини пасайтирмоқда.

Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни экспорт ҳажмларини кўпайтириш ва уларни кўламини кенгайтириш мақсадида:


1. Тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати эквивалентдаги беш минг АҚШ долларигача, заргарлик буюмлари бўйича эса эквивалентдаги эллик минг АҚШ долларигача бўлган товарларни экспорт контракти тузмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, товарларнинг юк ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқишга рухсат этилсин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3351-сон қарорининг иловасида қайд этилган товарлар бундан мустасно.

2. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 1-бандига мувофиқ олиб чиқиладиган товарларни сотишда тадбиркорлик субъектлари уларни сотишдан тушадиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ўз ҳисобрақамларига, шу жумладан банк ўтказмалари, шунингдек, хорижий валютадаги нақд пул шаклида киритиш ҳуқуқига эга.


3. Тадбиркорлик субъектлари хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазмаларда (ярмаркаларда) намойиш этиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқишда кесиб ўтиладиган чегара божхона постини хорижий давлатлардаги кўргазмада (ярмаркада) уларнинг иштирок этиш режалаштирилаётгани, тадбир ўтказиладиган жой, унинг муддати ва вақти, шунингдек, олиб чиқиладиган товарлар (номи, миқдори ва қиймати) тўғрисида хабардор қилади.

Божхона органига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги юзасидан тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


3-1. Тадбиркорлик субъектларига хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда сотилмаган товарларнинг қайтариб олиш келиниши, шунингдек сотишдан тушган маблағларнинг тўлиқ келиб тушиши юзасидан жавобгарлик юклатилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ташки савдо вазири Ж.А. Хўжаев ва Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тоҳирий зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 январь









































Время: 0.1900
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск