ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.01.2018 й. ПҚ-3458-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.2018 й.

N ПҚ-3458



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестициялар ва техник кўмак воситаларини жалб этишни кенгайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки (кейинги ўринларда - ЕИБ) ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ЕИБнинг фаолият олиб бориши тўғрисида 2017 йил 13 октябрь куни Вашингтон шаҳрида (АҚШ) имзоланган Ҳадли битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Европа инвестиция банки билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва мазкур халқаро шартномани амалга оширишда масъул орган этиб белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси билан Европа инвестиция банки ўртасидаги Ҳадли битимнинг қонуний кучи хусусида Европа инвестиция банкига уларга мақбул бўлган юридик хулоса берсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томони мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур ички давлат тартиб-таомилларини бажарганлиги тўғрисида тегишли билдиришнома юборсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.

6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 январь










































Время: 0.0624
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск