ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлари /

ЎзР 15.02.1991 й. 223-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 15.02.1991 й. 223-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 17.05.2022 й. ЎРҚ-770-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади. (ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 21.04.2021 й. ЎРҚ-683-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ушбу Қонун тижорат мақсадларини кўзлайдиган ёхуд бошқа корхоналар ва ташкилотлар фойда (даромад) орттиришига кўмаклашадиган кооператив ташкилотларга ҳамда бошқа ташкилотларга, диний ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиби бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган ўзга органларга нисбатан татбиқ этилмайди. (ЎзР 25.04.1997 й. 421-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан, синфий, шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўйилмайди. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм) (Олдинги таҳририга қаранг)



17-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамоат бирлашмалари қонунларда белгилаб қўйиладиган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадилар ҳамда фақат уставдаги вазифаларни бажариш мақсадида ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни барпо этадилар. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



20-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Молия идоралари жамоат бирлашмаларини маблағ билан таъминлаш ва улар даромадларининг манбаларини, улар олган маблағ миқдорини ва солиқлар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ солиқ тўланишини назорат қилиб борадилар. (ЎзР 03.07.1992 й. 664-XII-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



22-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Халқаро жамоат бирлашмаси, унинг бўлинмалари, филиаллари, республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Бош Давлат солиқ бошқармасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан ваколат берилган бошқа идоралари ва мансабдор шахсларнинг тақдимига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди чиқарган қарорга мувофиқ тугатилади. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жамоат бирлашмасини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилинмайди. (ЎзР 03.07.1992 й. 664-XII-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 18.04.2018 й. ЎРҚ-476-сон Қонунидан олдинги таҳрири



1-модда икинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физкультура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади. (ЎзР 30.04. 2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 09.09.2009 й. ЎРҚ-216-сон Қонунидан олдинги таҳрири



18-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамоат бирлашмалари, уларнинг ташкилотлари бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, ускуналар, асбоблар, маданий-маърифий ва соғломлаштириш мақсадлари учун мўлжалланган мулкларга, пул маблағига, акцияларга, бошқа қимматбаҳо қоғозларга хамда уларнинг уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий таъминлаш учун зарур бўлган ўзга мол-мулкка, шунингдек интеллектуал мулк объектларига эгалик қилишлари мумкин. Бирлашмаларнинг уставларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ уларнинг маблағи ҳисобидан барпо этилган нашриётлар, бошқа корхоналар, хайрия, муассасалари жамоат бирлашмаларининг мулки бўлиши мумкин. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



11-модда ўнинчи қисмининг олдинги таҳрири


Жамоат бирлашмаси уставини, кейин унга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кабинети, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олиш ҳақи ундирилади.




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



3-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси худудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсиликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-харакатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўйилмайди. (ЎзР 03.07.1992 й. 664-XII-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



4-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Барча жамоат бирлашмалари ўз уставларида, бошқа хужжатларида кўзда тутилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикасида эса шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Републикасининг бошқа қонунлари доирасида иш кўрадилар.



16-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатиш, сайловолди ташвиқот ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида фракциялар ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси хамда махаллий давлат хокимияти вакиллик органларида партия гурухлари тузиш хуқуқига эгадир. (ЎзР 25.04.1997 й. 421-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 30.04. 2004 й. 621-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири


18-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Сиёсий мақсадларни кўзловчи сиёсий партиялар ва оммавий жамоат харакатларининг диний ташкилотлардан, чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан молиявий ва ўзга ёрдам олиши ман этилади, улардан тушган маблағларни эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат фойдасига утказиб юборади. (ЎзР 03.07.1992 й. 664-XII-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



6-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун республика худудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари республика жамоат бирлашмаларига киради. Бунда сиёсий партиянинг камида саккизта худудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шахрида яшаётган камида беш минг, касаба уюшмасининг эса, камида уч минг аъзоси бўлиши керак. (ЎзР 25.04.1997 й. 421-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск