ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.12.2017 й. 965-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги

965-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда

қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда

рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш

учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш

ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


одам савдоси қурбони - мажбурий меҳнат ёки хизматлардан, қуллик ёки қулликка ўхшаш урф-одатлардан, бошқа шахс томонидан фоҳишабозликда эксплуатация қилишдан ёки шаҳвоний эксплуатация қилишнинг бошқа шаклларидан, эрксиз ҳолатдан ёхуд инсоннинг органлари ва тўқималари олиб қўйилишидан жабрланган шахс;


ногиронлиги бўлган шахс - жисмоний, ақлий, психик ёки сенсор (ҳиссий) бузилишлар мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланиши муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногиронлиги бўлган шахс деб эътироф этилган ва ижтимоий ёрдам ва муҳофазага муҳтож бўлган шахс;

пенсияолди ёши - эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун - 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш;


иш ўринларини захирага қўйиш - ташкилот (иш берувчи) томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган иш ўринлари;


иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш - ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ташкилотнинг рўйхатдаги ўртача ходимлари сонининг фоизларида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан белгиланадиган иш ўринлари сони.


3. Аҳолининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади) учун иш ўринларининг энг кам сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

Муҳтожлар тоифасига қуйидагилар тегишли бўлади:

ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;

ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсияолди ёшидаги шахслар;

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;

одам савдоси қурбонлари.

Меҳнат бозорида шаклланаётган вазият ҳисобга олинган ҳолда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифи бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан фуқароларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун ҳам иш ўринлари захирага қўйилиши мумкин.



2-БОБ. ИШ ЎРИНЛАРИНИ

БЕЛГИЛАШ ВА ЗАХИРАГА

ҚЎЙИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ


4. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ҳар йили қайта кўриб чиқилади.


5. Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари бошчилик қиладиган камида 5 кишидан иборат таркибда махсус комиссиялар ташкил этилади.

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази комиссиянинг ишчи органи, тегишли туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи - комиссиянинг котиби ҳисобланади.

Комиссия таркибига бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.


6. Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони йигирма нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар учун назарда тутилади.

Иш ўринларининг белгиланадиган энг кам сонининг жами сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларига мувофиқ ташкилотнинг рўйхатдаги ходимлари ўртача сонининг 10 фоизидан ортиқни (шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар учун камида 3 фоизни) ташкил этиши мумкин эмас.

7. Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар ҳар йили:

1 августдан кеч бўлмаган муддатда лавозимларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сонини белгилайди;

15 августдан кеч бўлмаган муддатда келгуси йил учун иш ўринларининг захирага қўйиладиган умумий сони тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этади.


8. Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони тўғрисида ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифлар шакллантирилади ва уни туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишган ҳолда ҳар йили 1 сентябрдан кечикмай туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига киритилади.

9. Қуйидагилар:

туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан аниқ ташкилот учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича таклифлар киритилишида ташкилотлардаги ишларнинг профессионал тузилмаси ва унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши керак;

ногиронлиги бўлган шахслар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилаш бўйича таклифлар киритишда меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажаришга қобилиятли бўлган ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури параметрлари ҳисобга олинади. ногиронлиги бўлган шахслар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилаш бўйича асосланган таклифларни шакллантириш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг сўрови бўйича тегишли ТИЭК томонидан навбатдаги календарь йил бошланишидан камида беш ой олдин меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажаришга қобилиятли ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурлари параметрлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.

10. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тақдим этилган захирага қўйилган иш ўринлари тўғрисидаги умумлаштирилган таклифлар асосида туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳар йили жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор қабул қиладилар.


11. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ҳар йили жорий йилнинг 5 октябридан кеч бўлмаган муддатда ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотлар бўйича захирага қўйилиши керак бўлган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни, ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган захирага қўйиладиган иш ўринларига қўйиладиган талабларни шахслар тоифаларини ишга жойлаштириш учун уларнинг имкониятларини, рағбатлантириш чораларини, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисидаги қарорлари бажарилмаганда ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қўлланиладиган санкцияларни ҳисобга олган ҳолда етказади.


12. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларнинг тоифалари, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун - болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун - уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун - уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлиги бўлган шахслар учун - меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун - уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун - уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун - уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.


13. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштирилган иш ўринлари бўлажак даврга захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олинади.

Бунда ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифалари бўйича захирага қўйиладиган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олинади.


14. Муҳтожлар учун захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилотлар томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.


15. Муҳтожларни ишга жойлаштиришга ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари, жазони ижро этиш жойларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашув марказлари, кўрсатиб ўтилган шахсларнинг манфаатларини ифодаловчи бошқа ташкилотлар ҳам уларни туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига юбориш йўли билан кўмаклашишлари мумкин. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари бундай шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштиришни таъминлайдилар.

Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ташкилотлар календарь йил бошланишидан камида олти ой олдин туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига аниқ ташкилотлар бўйича муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига, шунингдек, зарурат бўлганда, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказидан ҳар бир ташкилот бўйича ташкил этилган иш ўринларининг сони ва хусусияти, захирага қўйилган бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олиш ҳуқуқига эгадир.


16. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланганига мувофиқ ташкил этилган (захирага қўйилган ёки ажратилган) иш ўринлари қисқарган ҳолларда ташкилот туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига ахборот тақдим этади.


17. Технологиядаги, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва меҳнат шарт-шароитларидаги ўзгаришлар, ходимлар сони ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда, - захирага қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобга олинган ҳолда ишга жойлаштирилган шахслар учун иш ўринлари устувор тартибда сақланади, агар ушбу шахслар сони ходимлар сони ўзгарган календарь йил учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланган сондан ортиқ бўлмаса.


18. Олдин ушбу иш ўрнини эгаллаган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши муносабати билан муҳтожлар учун захирага қўйилган иш ўрни бўшаганда ташкилот ўн кун муддатда янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифалари бўйича захирага қўйилган иш ўрни бўшаб қолган тақдирда ташкилот беш кун муддатда фақат уларни захирага қўйилган иш ўрнини ҳисобга олиш даврида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилади.


19. Ташкилот ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифаларини муҳтожлар учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланган захирага қўйилган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб ишга жойлаштириши шарт.

Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ушбу шахслар ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлганда захирага қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан рад этилиши ташкилот мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлигига олиб келади.


20. Ташкилот йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.

Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.

Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.

Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари бажарилмаслиги сифатида қаралади.

Мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйишга йўл қўйилмайди.


21. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.


22. Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг белгиланган сонини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига тушади.


23. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади.


24. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари туман (шаҳар) ишчи комиссиялари ҳамда туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига:

ташкилотлар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги;

ушбу иш ўринларига ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифаси ишга жойлаштирилганлиги;

иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларини бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жарима солинганлиги тўғрисида умумлаштирилган ахборотни юборади.


25. Ногиронлиги бўлган шахслар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлади.

26. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида муҳтожлар учун белгиланган сондан ортиқча захирага қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган, шу жумладан, ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратиш йўли билан ташкилотлар учун имтиёзлар белгилашлари мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда

қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда

рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш

учун иш ўринларининг энг кам сонини

белгилаш ва захирага қўйиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич

(иш жойларини захирага қўйиш)

Ташкилот (камида 20 нафар ходимга эга бўлган)


     

Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сонини белгилайди

       


хар йили

1 августгача










2-босқич

(маълумотлар тақдим этиш)

Ташкилот (камида 20 нафар ходимга эга бўлган)


     

Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига маълумотларни тақдим этади

     


хар йили

15 августгача










3-босқич

(таклифларни шакллантириш, тасдиқлаш учун киритиш)

Бандликка кўмаклашиш марказлари (ишчи орган)


     

1. Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича таклифларни шакллантиради ва уни туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишади.

2. Умумлаштирилган таклифларни туман (шаҳар) ҳокимликларига тасдиқлаш учун киритади

    


хар йили

1 сентябргача










4-босқич

(тасдиқлаш)

Туман (шаҳар) ҳокимликлари


   

Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилади

    


хар йили

1 октябргача










5-босқич

(ташкилотларга етказиш)

Бандликка кўмаклашиш марказлари (ишчи орган)


   

Захирага қўйилиши керак бўлган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни ташкилотларга етказади

    


хар йили

5 октябргача










   

6-босқич

(иш ўринларини захирага қўйиш)

   

   

Ташкилот (камида 20 нафар ходимга эга бўлган)

   


Иш ўринларини захирага қўяди


йил мобайнида










   

7-босқич

(қарорларни амалга ошириш)

   

  

Бандликка кўмаклашиш марказлари (ишчи орган)

     


Қарорнинг бажарилишини назорат қилади


йил мобайнида









Низомга

2-ИЛОВА



Ташкилотнинг номи:

_________________________________

_________________________________

Юридик манзили:

_________________________________

_________________________________



20__ йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда

қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша

олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага

қўйиладиган иш ўринлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ


1. Туман (шаҳар) ҳокимининг 20___ йил "___" _________даги қарорига мувофиқ ташкилотлар томонидан захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони ________ иш ўрнини, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун _____ иш ўрнини ташкил этади.

2. Захирага қўйилган иш ўринлари сони:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож,

иш топишда қийналаётган ва меҳнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша

олмайдиган шахслар тоифаси

 

1 юлдаги ҳолатига

кўра ишламоқда

(киши)


Келгуси йилга

захирага қўйиладиган

иш ўринлари сони 


Фаолият бошлангандан

захирага қўйилган иш

ўринлари

  

Сони



Жами:

шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

 

ногиронлиги бўлган ва пенсияолди ёшидаги шахслар

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар

одам савдоси қурбонлари

Ташкилот раҳбари     __________________ (имзо)



Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектор)   __________________ (имзо)


M.Ў.


20__ йил "___" ____________






Низомга

3-ИЛОВА



___________ туманидаги (шаҳридаги) ташкилотлар бўйича

ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган

ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобат қила

олмайдиган шахслар учун иш ўринларини

белгилаш тўғрисида

ТАКЛИФЛАР


Т/р

Ижтимоий муҳофазага муҳтож,

иш топишда қийналаётган ва меҳнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган ташкилотлар рўйхати

Ташки-

лотнинг СТИРи

Штат

жадвали бўйича

ходимларнинг

умумий сони

Олдинги

йиллар ҳисобга

олинган ҳолда таклиф

киритилган санадан

захирага қўйилган иш

ўринлари сони

Келгуси йилга

захирага қўйиш

таклиф этилаёт-

ган иш ўринлари

сони

шу жумладан:

ноги-

рон-

лиги

бўлган

шахс-

ларга

бошқа

тоифада-

гиларга

1.

2.

3.

...

Жами:


Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ____________     _______________

маркази директори                                            (имзо)                 (Ф.И.О.)


M.Ў.






Низомга

4-ИЛОВА



Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда

қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда

рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш

учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

_____________ туман (шаҳар) ҳокимининг

ҚАРОРИ


20___ йил "___" _________ N______


1. "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб, _______________________________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди,


учун

(ташкилотнинг номи)

ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг ___ фоизи миқдорида, бу ____ кишини ташкил этади, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган шахс болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун ___ фоиз (__киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари ___ фоиз (__киши);

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар ___ фоиз (__киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун ___ фоиз (__киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун ___ фоиз (__киши);

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, ___ фоиз (__киши);

одам савдоси қурбонлари учун ___ фоиз (___киши).

2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

3. Улар бўйича иш ўринлари захирага қўйиладиган касблар ва лавозимлар рўйхати:

(касблар ва лавозимлар номи саналади)


4. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.


5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.


6. Бандликка кўмаклашиш маркази беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.



Туман (шаҳар) ҳокими     

(имзо)








Низомга

5-ИЛОВА



Ташкилотнинг номи:

_________________________________

_________________________________

Юридик манзили:

_________________________________

_________________________________



20___ йил "___" _________ ойи учун ижтимоий муҳофазага

муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида

тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни

ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага

қўйиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ


1. _________ туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорига мувофиқ назарда тутилган ҳисобот йилида захирага қўйиладиган иш ўринлари, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сони.

2. Захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш

топишда қийналаётган ва меҳнат

бозорида тенг шартларда рақобатлаша

олмайдиган шахслар сони

Ҳисобот даври

охиридаги ҳолати

бўйича ишламоқда

(киши)

улардан ишга

жойлаштирилганлар

ҳисобот

ойида

йил бошидан

бошлаб

Жами:

шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногиронлиги бўлган шахс болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

ногиронлиги бўлган шахслар ва пенсияолди ёшидаги шахслар

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар

одам савдоси қурбонлари

 

3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари сони, ҳисобот даври охирига _____ иш ўринлари.


Ташкилотнинг раҳбари                                   __________________ (имзо)


Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектор)        __________________ (имзо)


M.Ў.


20__ йил "___" ____________.


Изоҳ:

Ушбу ахборот электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 декабрь












































Время: 0.2329
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск