ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2017 й. 966-сон "Самарқанд шаҳрида "112" Ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2017 й.

N 966



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



САМАРҚАНД ШАҲРИДА "112"

ЯГОНА РАҚАМИ ОРҚАЛИ ШОШИЛИНЧ

ОПЕРАТИВ ХИЗМАТЛАРНИ ЧАҚИРИШ

ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 августдаги ПҚ-3245-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Самарқанд шаҳрида ҳодиса ва фавқулодда вазиятларга шошилинч чора кўрилишини таъминлаш соҳасида ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" ягона аппарат-дастурий комплекси лойиҳасини амалга ошириш доирасида Самарқанд шаҳрида шошилинч оператив хизматларнинг муқобил телефон рақамларидан фойдаланиш имкониятини сақлаб қолган ҳолда "112" ягона рақами (кейинги ўринларда - "112" тизими деб аталади) орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини жорий этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар "112" тизимини ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Самарқанд шаҳридаги шошилинч оператив хизматларнинг навбатчи-диспетчерлик бўлинмалари ўртасида яқиндан ахборот алмашинуви бўйича мустаҳкам ҳамкорликни таъминлаш;

одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилганда, ёнғинларда, йўл-транспорт ҳодисаларида, жамоат тартиби бузилганда ҳамда авария, бахтсиз ҳодисаларда ва фавқулодда вазиятларда дарҳол хабардор қилиш ва шошилинч оператив хизматларнинг мувофиқлаштирилган чоралари кўрилишини таъминлаш;

бахтсиз ҳодисалар ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда фуқароларга консультатив ва психологик ёрдам кўрсатиш, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда шаффофликни таъминлаш ҳамда шошилинч оператив хизматларнинг ўз вақтида чора кўриши юзасидан тизимли назорат юритиш.


3. Белгилансинки, чақирув "112" тизими орқали таъминланадиган шошилинч оператив хизматларга қуйидаги бўлинмалар киради:

ички ишлар органларининг ёнғин хавфсизлиги хизматлари;

ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш, тартиббузарликларни профилактика қилиш ва жиноятларга қарши курашиш бўлинмалари;

шошилинч тиббий ёрдам хизматлари;

газ тармоқларининг авария хизмати;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизматлари.


4. Самарқанд шаҳрининг ягона диспетчерлик хизмати (кейинги ўринларда - диспетчерлик хизмати деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш марказининг филиали шаклида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган 22 нафар штат бирлиги билан ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, келиб тушаётган хабарлар ва мурожаатларни ҳисобга олиб диспетчерлик хизматининг белгиланган штатлар сонига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагилар:

"112" ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақириш тизимини жорий қилиш тажриба лойиҳасини Самарқанд шаҳрида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага* мувофиқ;

"112" ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматларни чақиришларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг идоралараро ўзаро ҳамкорлик қилиш схемаси чизмалари 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Белгилансинки, келиб тушаётган хабарларни сақлаш ва уларни ишлаш, шошилинч оператив хизмат чақирувлари тўғрисидаги маълумотларни қайд этиш, шунингдек, улар ўртасидаги идоралараро ҳамкорликни таъминлаш бўйича "112" тизими фаолияти Самарқанд шаҳридаги "Ўзбектелеком" АКнинг техник ускуналари базасида, "112" тизимининг кичик тизимлари фаолияти эса - ҳар бир шошилинч оператив хизматларнинг техник ускуналари базасида ташкил этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" АЖ билан биргаликда:

икки ҳафта муддатда - Самарқанд шаҳрида "112" тизими фаолиятини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар бириктирилган ва фаолияти тартибини белгилаган ҳолда идоралараро ишчи гуруҳ ташкил қилсин;

икки ой муддатда - "112" ягона рақами орқали шошилинч оператив хизматлар чақирилишини таъминлаш тизими тўғрисидаги Низомнинг тасдиқланишини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғликни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" АЖ раҳбарлари зиммасига қуйидагилар юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин:

"112" тизимини жорий этиш мобайнида хабарларни, шу жумладан электрон тарздаги хабарларни қабул қилиш ва уларни ишлаш жараёнларини автоматлаштириш;

ўз ахборот-коммуникация ресурсларини "112" ягона тизими билан самарали интеграциялаш;

шошилинч оператив хизматлар навбатчи-диспетчерлик бўлинмаларининг "112" тизими билан мустаҳкам ҳамкорлик қилишини амалга ошириш.


9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

бир ой муддатда - Самарқанд шаҳрининг ягона диспетчерлик хизмати тузилмаси унинг аниқ вазифалари ва функционал мажбуриятларини белгилаган ҳолда тасдиқласин;

уч ой муддатда - Самарқанд шаҳри ягона диспетчерлик хизматининг тўлақонли фаолиятини таъминлаш учун, фаолиятининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, уни жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилиш чораларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" АЖга норматив ва лойиҳа-техник ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳамда Самарқанд шаҳрининг шошилинч оператив хизматларининг навбатчи-диспетчерлик бўлинмаларини зарур моддий-техник база билан таъминлашда, шунингдек, уларнинг яқиндан ҳамкорлик қилишида ва "112" тизимини жорий этиш лойиҳасининг амалга оширилиши доирасида ходимларни ўқитишда амалий ёрдам кўрсатсин;

2018 йил якунлари бўйича "112" тизими тажрибасини, унинг Самарқанд шаҳридаги фаолияти таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, келгусида республиканинг бошқа минтақаларида ҳам қўллаш тўғрисида таклифлар киритсин.


10. Белгилансинки, ушбу қарорнинг ижроси билан боғлиқ харажатлар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


11. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига "112" тизимига келиб тушаётган хабарлар унинг ўз вақтида қабул қилиниши ва уларнинг бажарилиши юзасидан тегишли қонун бузилишлари аниқланган ҳолатларда қонунчиликда назарда тутилган чоралар кўриш, уларнинг мониторингини олиб бориш тавсия этилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж.Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь















































Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск