ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2018 й. 10-сон "Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2018 й.

N 10



ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 январдаги

10-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 2-иловада:


а) I бандда:


"г" кичик банддан "мактабгача муассасалари" ва "мактабгача муассасаларда" сўзлари чиқариб ташлансин;

изоҳларнинг иккинчи хатбошидан биринчи жумла чиқариб ташлансин;


б) III бандга изоҳларда:


1-кичик банднинг иккинчи хатбошидан "мактабгача тарбия муассасалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган таълим-тарбия муассасаларига: ақлан заиф, кўр ва ақлан заиф, руҳий ривожланишда орқада қолган, тафаккурида нуқсони бўлганлар учун мўлжалланган мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари (синфлар, гуруҳлар); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги шундай болалар муассасалари киради";


3-кичик банддан "мактабгача тарбия болалар муассасалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):


а) 1-иловада:


7-позиция чиқариб ташлансин;


8-позициянинг "олий малака тоифали" устунидан изоҳ белгиси чиқариб ташлансин;


изоҳнинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 2-иловадан 1.5-позиция чиқариб ташлансин;


в) 3-илованинг 3-банди саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:

        

Халқ таълими

муассасасининг типи


Контингент сони (киши)


I гуруҳ


II гуруҳ


III гуруҳ


IV гуруҳ


Умумтаълим мактаблари*

1601 нафар ва

ундан ортиқ


881 - 1600

401 - 880

400 нафаргача

"Меҳрибонлик" уйлари

201 нафар ва

ундан ортиқ


200 нафаргача



Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари


401 нафар ва

ундан ортиқ


400 нафаргача



Мактабдан ташқари муассасалар

1601 нафар ва

ундан ортиқ


881 - 1600

880 нафаргача



Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари


Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Педагог кадрларнинг малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Мактабгача таълим вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - Халқ таълими вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази) ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда - малака тавсифлари) талаблар асосида ўрганилади";


б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда - Давлат инспекцияси) Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига тақдим этади.

Аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвали тақдим этилган кундан эътиборан бир ой ичида Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади";


в) 15-банднинг учинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплексига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 17-банднинг иккинчи хатбошидаги "халқ таълими тизими" сўзлари "мактабгача таълим ва халқ таълими тизимлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишини тасдиқловчи мактабгача таълим бошқармалари ва халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари, туман (шаҳар), муассасалар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда - аттестация комиссиялари) томонидан амалга оширилади";


е) қуйидаги мазмундаги 20-1 - 20-6-бандлар қўшилсин:

"20-1. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида, вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларида, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида (кейинги ўринларда - мактабгача таълим бошқармалари) олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.

Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Мактабгача таълим вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.

Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда - касаба уюшмаси) вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.

20-2. Қуйидагилар мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.

20-3. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармаларининг буйруғи билан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири (комиссия раиси), туман (шаҳар) ҳокимлигининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.

20-4. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;

биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун мактабгача таълим бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш.

20-5. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруқлари билан тасдиқланади.

Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.

20-6. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:

иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;

иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш";


ж) 21-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда касаба уюшмаси деб аталади)" сўзлари "касаба уюшмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 36-бандга "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази" сўзларидан кейин "Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари қўшилсин;


и) 37-бандга "Давлат инспекцияси томонидан" сўзларидан кейин "Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари қўшилсин;


к) 51-банддаги "халқ таълими бошқармалари ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари" сўзлари "мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 56-бандга "Давлат инспекцияси" сўзларидан кейин "Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари қўшилсин;


м) 59-банднинг биринчи хатбошига "тегишлилигига кўра" сўзларидан кейин "Мактабгача таълим вазирлиги" сўзлари қўшилсин;


н) Низомга 1-иловада:

"Тадбирлар номи" устунидаги "Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Субъектлар" устунидаги "Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари" сўзлари "Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 10-модда


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 январь





























Время: 0.1605
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск