ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 05.01.2018 й. 10-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 январдаги

10-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий

рағбатлантириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари ва инспектор-методистлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг, давлат мактабгача таълим ташкилотларининг директор ва педагог ходимлари (кейинги ўринларда давлат мактабгача таълим тизими ходимлари деб аталади) меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармасининг бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори асосида белгиланади.


2. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

лавозим маошлари (тариф ставкалари);

лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар.



2-БОБ. ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ

(ТАРИФ СТАВКАЛАРИ)


3. Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари:

давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари;

қонун ҳужжатларида белгиланган лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар асосида шакллантирилади.


4. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директор ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда 9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотлари I гуруҳ, 8 тагача гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим ташкилотлари II гуруҳ ҳисобланади.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари ходимнинг лавозимига, малака тоифасига ва давлат мактабгача таълим ташкилотининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилади.

5. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

6. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади:

ўрта махсус, касб-ҳунар (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган мутахассис;

бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;

бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.


7. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимларига малака тоифалари бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.

7-1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият юритаётган, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун, уларнинг педагогик тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлмаган шахсларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига педагог сифатида тегишли лавозимларга ишга қабул қилишга йўл қўйилмайди.

7-2. Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин ва уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.


3-БОБ. ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ЛАВОЗИМ

МАОШЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА УСТАМАЛАР

8. Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимларини моддий рағбатлантириш давлат мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этиладиган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.


9. Давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ишлаётган қуйидагиларнинг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади:

давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, педагог ва тиббиёт ходимлариҳамда тарбиячи ёрдамчилари;

қўшма типдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларидаги ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган педагог ва тиббиёт ходимлари ва тарбиячи ёрдамчилари;

реабилитация марказига эга бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари, педагог ва тиббиёт ходимлари, ҳамда тарбиячи ёрдамчилари.

10. Район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.


4-БОБ. ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА МЕҲНАТНИ

НОРМАЛАШТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

11. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш давлат мактабгача таълим ташкилотларининг йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланади.

Йиллик иш режаси тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.


12. Давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:

тил бўйича ўқитувчи - 18 соат;

ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог - 24 соат;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти - 25 соат;

тарбиячи, тарбиячи-методист - 36 соат;

кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси - 36 соат;

жисмоний тарбия йўриқчиси - 30 соат;

мусиқа ходими, хореограф - 24 соат.

13. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан тасдиқланади.

Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан амалга оширилади.

14. Давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимларнинг ҳафталик иш юкламаси ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаслиги лозим.

15. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир ходими иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ярим йилда камида бир марта ҳисобот беради.


5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА


Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига

ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ


I. Давлат мактабгача таълим тизими педагог ходимлари:

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкаси миқдори (сўм)

олий

малака

тоифали

биринчи

малака

тоифали

иккинчи

малака

тоифали

олий

маълумотли

ўрта махсус (касб-ҳунар) маълумотли

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари, инспектор- методистлари

1 905 340

1 796 024

1 681 867

1 570 548

х

2.

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг методистлари

1 754 102

1 590 760

1 489 903

1 391 628

х

3.

Тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, психологлар, олий маълумотли тайёргарлик (5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячилари

2 095 874

1 975 627

1 850 054

1 727 603

1 203 660*

4.

Мактабгача таълим ташкилоти ўқитувиси (3-банддагидан ташқари)

1 620 021

1 510 347

1 403 920

х

1 203 660

5.

Тарбиячи-методист, тарбиячи (олий маълумотли тайёргарлик

(5 ёшдан 6-7 ёшгача) гуруҳи тарбиячиларидан ташқари)

1 510 347

1 403 920

1 301 738

1 203 660

1 111 444

6.

Мусиқа ходими, хореограф, барча ихтисосликлар йўриқчилари

1 329 081

1 222 677

1 120 510

1 023 015

930 302

7.

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячи ёрдамчиси

1 014 333

8.

Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар нопедагогик маълумотли ва умумий ўрта маълумотли тарбиячи ёрдамчиси

845 278

II. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ходимлари:

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

1.

Мудир

2 327 553

2 188 680

2 051 955

2.

Мудир ўринбосари, шўъба мудири

1 919 166

1 788 525

1 660 748

3.

Кадрлар бўйича мутахассис, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

1 107 135

1 022 197

1 022 197

  

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг гуруҳлари мактабгача таълим ташкилотлари сонидан келиб чиқиб, қуйидагича аниқланади:

41 ва ундан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда - I гуруҳ;

21-40 мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда - II гуруҳ;

20 тагача мактабгача таълим ташкилотлари бўлганда - III гуруҳ.



III. Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудири:


Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

I гуруҳ

II гуруҳ

1.

Директор

1 782 700

1 661 382


Изоҳ. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилганда, мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида тегишли миқдорларда оширилади.


*) Мазкур базавий тариф ставкаси олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашда қўлланилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 10-модда


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 январь




































Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск