ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 06.01.2018 й. 9-мҳ-сон "Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.01.2018 й. 2149-7-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.01.2018 й.

N 2149-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

06.01.2018 й.

N 9-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 октябрдаги 223-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2149, 2010 йил 20 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 369-модда) билан тасдиқланган Нотариус стажёрининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 11-бандининг "д" кичик бандидаги "дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси" деган сўзлар "диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.



Вазир                                                              Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 8 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 19-модда






























Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск