Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2017 й. 984-сон "Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2017 й.

N 984



ЯНГИ УЗИЛГАН, ҚУРИТИЛГАН

ВА ҚАЙТА ИШЛАНГАН МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон, "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон ва "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 декабрдаги

984-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати:

муассислар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;

қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмаслиги керак;

б) енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади;

в) чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, "эркин муомала учун чиқариш" режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:

белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;

белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

Ушбу қарорда белгиланган жарималар қўлланилган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ундирилиши муддатларидан қатъи назар, айни бир предмет бўйича қарздорлик ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги экспорти ҳажми бўйича тадбиркорлик субъектларига такрорий санкциялар қўлланилмайди;

г) ташқи савдо контрактининг суғурта полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) тадбиркорлик субъектлари ҳисоб рақамига тушганда ушбу ташқи савдо контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун тушган суғурта қопламаси суммасига камайтирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"инвойс - товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига счёт-фактура;


б) II бобнинг номига "Ташқи савдо контрактларига" сўзларидан кейин "ва инвойс" сўзлари қўшилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд қўшилсин:

"4-1. Божхона расмийлаштируви мақсадлари учун инвойсларда қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:

экспорт қилувчининг (импорт қилувчининг) номи ва унинг реквизитлари;

инвойс суммаси;

экспорт қилувчининг идентификация рақами (СТИР);

товарлар (ишлар, хизматлар) номи;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;

товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;

товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;

ИНКОТЕРМС бўйича етказиб бериш шартлари;

ташиш тури.

Инвойслар экспорт қилувчининг (мавжуд бўлганда) имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак;


г) 8-банднинг учинчи хатбошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда маълумотнома фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада кўрсатилган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари ва хом ашё товарларини экспорт қилишда (кейинги ўринларда хом ашё товарлари деб аталади) ва инвойс асосида экспорт қилишда расмийлаштирилади";


д) 10-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бунда экспортга божхона расмийлаштируви, инвойс асосида экспорт қилинадиган хом ашё товарлари ва товарлардан ташқари, ТСОЯЭАга ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномаларсиз амалга оширилади";


е) қуйидаги мазмундаги 12-2-банд қўшилсин:

"Экспорт қилувчилар товарлар (хом ашё товарлари бундан мустасно), ишлар ва хизматлар) экспортини тўлиқ тўлов уларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига тушгандан ва ушбу ахборот ТСОЯЭАга киритилгандан кейин экспорт контрактисиз инвойс асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Бунда янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккакликлар, шунингдек, қуритилган сабзавотлар ва меваларни экспорт қилиш экспорт божхона декларацияси расмийлаштирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича 20 минг АҚШ долларига тенг бўлган миқдордан ортиқ бўлмаган суммага амалга оширилади";


ж) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати:

муассислар - Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, дилерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;

қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмаслиги керак.

Бунда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади".


з) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"17. Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, "эркин муомала учун чиқариш" режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:

белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;

белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда - тушмаган валюта маблағлари ёки "эркин муомала учун чиқариш" режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.

Ушбу Низомда белгиланган жарима санкциялари қўлланилган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ундирилиши муддатларидан қатъи назар, айни бир қарздорлик предмети ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги экспорти ҳажми бўйича экспорт қилувчига такрорий санкциялар қўлланилмайди.

Экспорт контрактининг суғурта полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушганда, ушбу экспорт контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун тушган суғурта қопламаси суммасига камайтирилади";


и) 2-иловага қуйидаги мазмундаги "г" банд қўшилсин:

"г) инвойс бўйича умумий маълумот*:

экспорт қилувчининг (импорт қилувчининг) номи ва унинг реквизитлари;

инвойс суммаси;

экспорт қилувчининг идентификация рақами (СТИР);

товарлар (ишлар, хизматлар) номи;

товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;

товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;

товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;

товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;

ИНКОТЕРМС бўйича етказиб бериш шартлари;

ташиш тури".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Божхона расмийлаштируви кунидан бошлаб 180 кун мобайнида экспорт қилувчи у томонидан шартномалар (контрактлар) асосида чет элдаги корхоналар манзилига олиб чиқиб кетилган товарлар бўйича валюта тушуми тушишини таъминлаши, ёхуд ушбу товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариши керак.

Бунда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади;

Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши 30 банк кунидан ортиқ (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчига белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин солиқ органлари томонидан:

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда - тушмаган валюта маблағлари суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;

валюта тушуми тушиши белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда -тушмаган валюта маблағлари суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда қўшимча санкциялар қўлланилади.

Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши 30 банк кунидан ортиқ (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун - 60 банк куни) кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчига белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин солиқ органлари томонидан:

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар шартномани (контрактни) божхона органида ҳисобдан чиқариш учун асос ҳисобланади. Бунда экспорт қилувчига молиявий санкциялар қўлланилмайди.

Экспорт контрактининг суғурта полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушганда ушбу экспорт контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун тушган суғурта қопламаси суммасига камайтирилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошига "ташқи савдо контрактлари" сўзларидан кейин "ва инвойс" сўзлари қўшилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 декабрдаги

984-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектлари - импортёрлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига бож тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланган ҳолда олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 22 майдаги 139-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 31-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати II бўлимининг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2016 йил 15 июндаги 207-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда) ва қарорга 1-илова.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)" 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 59-модда) 1-илованинг 20-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон қарори)" 2016 йил 14 ноябрдаги 385-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 102-модда) илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 декабрь
















































































Время: 0.1913
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск