ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2017 й. 1001-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2017 й.

N 1001



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Хуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка

қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш

чора-тадбирлар тўгрисида" 2017 йил 14 мартдаги

ПҚ-2833-сон қарори)


Давлат хизматлари кўрсатишда фуқаролардан талаб этилаётган ахборотлар ва ҳужжатлар рўйхатини тубдан қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида:

чет элдаги ҳаракатлар учун зарур бўлган, хорижий давлатлар органлари томонидан тасдиқланган ёки берилган ҳужжатларнинг, апостиль қўйиладиган ва белгиланган тартибда легаллаштириладиган, шунингдек, қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолатларда фақат ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари талаб этилади;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг нусхалари олинади, улар давлат хизматлари кўрсатувчи орган томонидан тасдиқланади, асл нусхалари эса қайтариб берилади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 20 декабрдаги

1001-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Кичик тадбиркорликни ривожлантириш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва хорижий кредитларни бериш тартибининг 19-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

" - гаров шартномаси нусхаси, агар у талаб қилинса;

- суғурта полислари нусхалари".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун (1 ва 1а-иловалар) уларнинг эгаси олдиндан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига белгиланган шаклдаги ёзма ариза (2-илова), олиб чиқиб кетиладиган ашёларнинг рўйхатини, шунингдек, ашёларнинг ўзини тақдим этиши шарт. Матбаа асарлари олиб чиқилиши учун рўйхат икки нусхада тақдим этилади (3-илова)".

8. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 4 октябрдаги 454-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 10-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Уй-жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати бошқарувига бериш ва уй-жой фондини сақлаш ва тузатиш масалаларида давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида Намунавий низомнинг 1.2-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ширкатнинг юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 7-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида Низомнинг 1-иловасидаги Илмий даража дипломини нострификациялаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига юбориладиган аттестация иши ҳужжатларининг рўйхати 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Илмий даража дипломи (нусхаси олиниб, асли қайтарилади)".

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 12-бандининг ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим учун олий фармацевтика маълумоти тўғрисидаги диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ҳамда уни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ нусхаси".

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида Низом 11-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади)".


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларининг 12-банди еттинчи хатбошидаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 июлдаги 161-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Суд органлари сўровномаларига кўра баҳсли вазиятларда баҳоланувчи объектларни баҳолаш материалларини экспертизадан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг ишини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 14-бандининг тўртинчи хатбошидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 42-модда) билан тасдиқланган Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 18-банди учинчи хатбошидаги "ва нотариал тасдиқланган нусхалари" сўзлари чиқариб ташлансин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 октябрдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 59-модда) билан тасдиқланган Ҳакамлик судлари ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 6-бандда:

иккинчи хатбошидаги "гувоҳноманинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхаси" сўзлари "гувоҳнома" деган сўз билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари" сўзлари "дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда)" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари" сўзлари "дафтарчалари (мавжуд бўлганда)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Иккинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларда кўрсатилган ҳужжатлардан нусхалар олиниб, асли қайтариб берилади";


б) 11-бандда:

бешинчи хатбошидаги "дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари" сўзлари "дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда)" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари" сўзлари "дафтарчалари (мавжуд бўлганда)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Бешинчи ва олтинчи хатбошиларда кўрсатилган ҳужжатлардан нусхалар олиниб, асли қайтариб берилади";


в) 14-бандда:

учинчи хатбошидаги "дипломларининг (олий юридик маълумоти бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари" сўзлари "дипломлари (олий юридик маълумоти бўлганда)" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "дафтарчаларининг (мавжуд бўлганда) нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари" сўзлари "дафтарчалари (мавжуд бўлганда)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Учинчи ва тўртинчи хатбошиларда кўрсатилган ҳужжатлардан нусхалар олиниб, асли қайтариб берилади";


г) Низомга 1-иловада:

"нотариус томонидан тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) Низомга 3-иловадаги "нотариус томонидан тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомнинг 8-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 8-банди "е" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "(нотариал тасдиқланган)" сўзлари чиқариб ташлансин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 24 июндаги 177-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларида:


12-банднинг "в" кичик бандидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;


34-банднинг саккизинчи хатбошидаги "нотариал тартибда тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;


54-банднинг "в" кичик бандидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-иловадаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 декабрдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Давлат суд экспертларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низом 24-бандининг бешинчи хатбошидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиш ва архив ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 9-бандида:

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:


13-бандда:

"з" кичик бандидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;

"к" кичик бандидаги "васиятноманинг нотариал тасдиқланган" сўзлари "нотариал тасдиқланган васиятноманинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банднинг бешинчи хатбошидаги "нотариал тасдиқлаган" сўзлари чиқариб ташлансин.

41. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари, қутқарув тузилмалари ва қутқарувчиларни аттестациядан ўтказиш, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларини ҳисобга олиш рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом 96-бандининг еттинчи хатбошидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.

43. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 августдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 8-бандидаги "е" кичик банди чиқариб ташлансин.


44. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисидаги Низомда:


11-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) маълумоти тўғрисидаги диплом ёхуд фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасини олганлик тўғрисидаги диплом ёхуд ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;

ёхуд хорижий давлатнинг таълим муассасасида олинган маълумот тўғрисидаги дипломнинг нусхаси ёхуд фанлар номзоди ёки доктори илмий даражасини олганлик тўғрисидаги дипломнинг нусхаси, шунингдек, маълумоти ёки илмий даражаси тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг нострификациялангани тўғрисида ваколатли давлат органи гувоҳномаси";

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) махсус ўқувдан ва малака оширишдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат ёки уни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ўқув тугаган санадан бошлаб ҳужжатларни топширгунгача бўлган санагача бир йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса ҳужжат ҳақиқий ҳисобланади)";

ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар бир нусхада тақдим этилади. Ушбу банднинг "б" ва "д" кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлардан нусхалар олиниб, асли қайтариб берилади ҳамда ушбу бандда назарда тутилмаган қўшимча ҳужжатларнинг талаб қилинишига йўл қўйилмайди";


38-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) махсус ўқувдан ва малака оширишдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёки уни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (у агар ўқиш тугаган санадан бошлаб ҳужжатлар топширилган санагача бир йилдан кўп вақт ўтмаган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади)".


45. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 101-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги Низомда:


80-бандда:

"д" кичик банди чиқариб ташлансин;


81-бандда:

"д" кичик банди чиқариб ташлансин.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):


а) 1-илованинг 7-банди бешинчи хатбошидаги "нотариал тарзда тасдиқлатилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 18-банди иккинчи хатбошидага "нотариал тарзда тасдиқлатилган" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-илованинг 9-банди иккинчи хатбошидаги "нотариал тарзда тасдиқлатилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


47. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 12-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-бандида:

"б" кичик банди чиқариб ташлансин.


48. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 72-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Темир йўл шохобча йўлларини қуриш ва реконструкция қилишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-бандида:

"б" кичик банди чиқариб ташлансин.


49. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 22 июндаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари қутқарувчиларининг ҳаёти ва соғлиғини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги Низомнинг 24-бандида:

учинчи хатбошидан "нотариал тартибда тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошидаги "нотариал тартибда тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн еттинчи хатбошидаги "нотариал тартибда тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.


50. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 92-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисида Низомда:


11-банднинг иккинчи хатбошидаги "нотариус томонидан тасдиқланиши ёхуд" сўзлари чиқариб ташлансин;


21-банддаги "ёхуд нотариуснинг" сўзлари чиқариб ташлансин.

53. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги 619-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги Низом 10-бандининг бешинчи хатбошидаги "нотариал тасдиқланган" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь





















































Время: 0.1725
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск