ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2017 й. 969-сон "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасининг уставини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2017 й.

N 969



"ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ"  ДАВЛАТ  УНИТАР

КОРХОНАСИНИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 6 октябрдаги ПҚ-3313-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасининг устави 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги

969-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 63-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


1-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг тўртинчи хатбошидаги "мелиоратив техника, машина ва бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари "мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари паркини мустаҳкамлаш";


11-банддаги "мелиоратив техника, машина ва бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари "мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари "мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармалари (кейинги ўринларда насос станциялари ва энергетика бошқармалари деб аталади);

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Сувқурилишинвест" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда "Сувқурилишинвест" ДУК деб аталади)";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ҳудудий органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар";


13-банднинг биринчи хатбошидаги "корхоналар" сўзи чиқариб ташлансин;


14-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг моддий-техника базасини ўрганади ҳамда мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилишга доир таклифлар ишлаб чиқади";

тўққизинчи хатбошидаги "энергетика ва алоқа" сўзлари "ва энергетика" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга олувчилар (мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар) рўйхати бўйича";


17-банднинг биринчи хатбошидан "ва корхоналар" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, тегишли вилоятлар, туманлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раҳбарлари, ҳавза бошқармалари ва мелиоратив экспедициялар, насос станциялари ва энергетика бошқармалари бошлиқлари, "Сувқурилишинвест" ДУК бошлиқлари, шунингдек, ишчи гуруҳлар аъзолари жорий мелиоратив ҳолатга холисона баҳо берган ҳолда, таклиф этилаётган комплекс чора-тадбирларни пухта ишлаб чиқиши зарур";


20-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Илмий-техник кенгаши ва Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш Кенгашининг қўшма мажлисида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Тармоқ илмий-техник кенгаши (кейинги ўринларда ТИТК деб аталади) мажлисида" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Илмий-техник кенгаш ва Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш Кенгашининг" сўзлари "ТИТК" қисқартма сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5 июнгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади), "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда "Ўзмелиомашлизинг" ДУК деб аталади) келгуси йил учун республиканинг суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар киритади";


22-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини "Ўзмелиомашлизинг" ДУК билан келишилган ҳолда, вилоятлар ва техника турлари бўйича тақсимлаш таклифлари";


23, 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлари бўйича ўз хулосаларини ҳар йили 15 июнгача Департаментга юборади.

24. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизингга олувчиларнинг манзили дастури бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таклифлари асосида ҳар бир ташкилотнинг буюртманомаси ва молиявий аҳволини, уларнинг лизинг маблағларини қайтариш қобилиятини ўрганади ҳамда уларга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизинг асосида етказиб беришнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлайди.

25. Департамент 20 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таклифларини, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг хулосаларини ўрганади ва умумлаштирилган таклифлар тайёрлайди";


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Департамент:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Иқтисодиёт вазирлигига - келгуси йил ва кейинги йиллар учун Инвестиция дастурини шакллантириш мақсадида мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг манзилли дастури бўйича таклифлар киритади;

Жамғарма Кенгашига - 1 июлгача бўлган муддатда келгуси йил учун умумлаштирилган таклифлар киритади";


29-банддаги "мелиоратив техникани" сўзи "мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-банднинг учинчи хатбошидаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-бандда:

учинчи хатбошидаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг мутасадди раҳбарлари, ҳавза бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, зарур бўлганда - Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органларининг раҳбарлари билан келишилади";


37-банднинг учинчи ва бешинчи хатбошиларидаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


55-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан" сўзлари "Жамғарма Кенгаши томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини

яхшилашнинг ҳар йилги манзилли дастурларини

шакллантириш, келишиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ












Мелиорация тизимлари бўйича ишчи гуруҳлар



Туман ҳокимлиги


Ҳавза бошқармаси, мелиоратив экспедиция, "Сувқурилишинвест" ДУК, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармаси, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш"

қўмитасининг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва бошқалар



1


1





























Сув истеъмолчилари уюшмалари





































2





























Фермер хўжаликлари







V









"Сувқурилишинвест" ДУК,

мелиоратив экспедициялар



















Вилоят ҳокимликлари (

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши)

























V

3








Ҳавза бошқармалари















Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси

























V

4
























Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


5


ТИТК













































































V

6






V

6






V

6






V

6


Молия вазирлиги



Иқтисодиёт вазирлиги



Инвестициялар бўйича

давлат қўмитаси


"Ўзмелиомашлизинг" ДУК
















































































V

7















6

>

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти





















































V

8


























Жамғарма Кенгаши

























































9


















































V







V







V



"Сувқурилишинвест" ДУК



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги


Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти


Ўзмелиомашлизинг" ДУК

<

9










































V

10













V

10









Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари

           

1. 1 майгача мелиорация объектларининг техник ҳолатини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, шунингдек, туманлар ҳокимлари билан келишиш.


2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини умумлаштириш ва 15 майгача бўлган муддатда "Сувқурилишинвест" ДУК ва мелиоратив экспедицияга тақдим этиш.


3. Ишчи гуруҳлар таклифларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурни шакллантириш ва ҳавза бошқармаси сув хўжалиги кенгаши аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида туманлар ҳокимлари (вилоят ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси) ҳузурида унинг тақдимотини ўтказиш.


4. 25 майгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этиш.


5. 1 июнгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва умумлаштириш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ТИТК мажлисида муҳокама қилиш.


6. 5 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифларини кўриб чиқиш учун киритиш.


7. Кўриб чиқиш ва 15 июнгача бўлган муддатда хулосалар бериш.


8. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш таклифлари ва хулосаларини таҳлил қилиш ҳамда 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма Кенгашига тақдим этиш.


9. Келгуси йил учун манзилли дастурни муҳокама қилиш ва тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш учун йўналтириш.


10. Тасдиқланган манзилли дастурга киритилган лойиҳани амалга ошириш".


г) 2-иловада:


номидаги, 1 ва 2-бандлардаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари паркини мустаҳкамлашни қайтариш, шу жумладан узоқ муддатли имтиёзли лизинг шартлари асосида молиялаштириш тадбирлари";


9-бандда:

биринчи хатбошидаги "мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари "мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари (кейинги ўринларда ҚКБД деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Сувқурилишинвест" ДУК (кейинги ўринларда "Сувқурилишинвест" ДУК деб аталади) сўзлари билан алмаштирилсин";


9-2-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари Департамент томонидан тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.

"Магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари Департамент томонидан тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади";

учинчи хатбошидаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банднинг биринчи хатбошидаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамғарма "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда "Ўзмелиомашлизинг" ДУК деб аталади) мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг мелиорация техникаси паркини мустаҳкамлаш мақсадида мелиорация техникасини харид қилиш учун қарз маблағларини қайтариш ҳамда тўлаш шарти билан ажратади";


18-3-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК учун мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш бўйича Жамғарма томонидан молиялаштириладиган харажатларни ўтказиш ва ҳисобга олиш учун талаб қилиб олинадиган алоҳида махсус иккиламчи депозит ҳисобрақами очилади";


18-4-банддаги "Ўзмелиомашлизинг" компанияси" сўзлари "Ўзмелиомашлизинг" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-5-банддаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


19-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазири" сўзлари "Жамғарма Кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


27-банддаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ҚКБД" қисқартма сўз "Сувқурилишинвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК - мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилишнинг";


31-банддаги "ҚКБД" қисқартма сўз ва "Ўзмелиомашлизинг" компанияси сўзлари "Сувқурилишинвест" ДУК" ва "Ўзмелиомашлизинг" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин;


35-банддан "ҳужжатли текширишлар ва тафтишлар йўли билан" сўзлари чиқариб ташлансин;


37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"37. Департамент Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш мониторингини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва лойиҳа-смета ҳужжатларидан четга чиққан ҳолда амалга ошириладиган ёки Жамғарма маблағларидан мақсадсиз фойдаланилаётгани аниқланган ҳар қандай ишларни тўхтатиш;

мелиорация объектларида қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича бажарилган, шунингдек, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларини техник назорат қилиш ва назорат ўлчовидан ўтказиш;

бухгалтерия баланси ва ҳисоботларини, мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш харажатларини, шу жумладан мелиорация объектларидаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга харажатлар бўйича материаллар ва ҳисоботларни олиш;

ҳудудий ғазначилик бошқармаларидан ва банклардан пудрат қурилиш ташкилотлари бўйича махсус банк ҳисобрақамларидаги маблағларнинг ҳаракати тўғрисида маълумотлар олиш;

"Сувқурилишинвест" ДУК ва пудрат ташкилотларидан объектлар билан боғлиқ ҳужжатлар нусхалари ва маълумотлар олиш, шунингдек, раҳбарларга аниқланган молиявий ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;

ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилмагани ва бошқа молиявий ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топшириш;

маблағларнинг ноқонуний сарфлангани ёки илгари берилган маблағлар сарфланиши бўйича ҳисоботлар ва бошқа ҳисоботлар тақдим этилмагани учун пудрат қурилиш ташкилотларини молиялаштиришни тўхтатиб қўйиш ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;


38-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 21 июндаги 176-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 41-модда):


а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги "2013-2014 йиллар" ва "Молия вазирлиги" сўзлари "2013-2022 йиллар" ва "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг олтинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" ва "давлат унитар корхоналари" "Вазирлар Маҳкамаси" ҳамда "пудратчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси" сўзлари "Ўзбекнефтегаз" акциядорлик жамияти" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг учинчи хатбошидаги "давлат унитар корхоналари" сўзлари "пудратчи ташкилотлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон қарори" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


9-бандда:

олтинчи хатбошидаги "Фермерлар кенгаши" сўзлари "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мелиоратив экспедиция, шунингдек, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи";


10-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи - туман ҳокими ўринбосари;

"туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси";


19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳар йили 15 июнгача Идоралараро комиссияга келгуси йилда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратиладиган Жамғарма кредит линияси маблағларининг дастлабки ҳисоб-китоб ҳажмини тақдим этади.

20. Жамғарма ҳар йили 25 июнгача тижорат банкларига келгуси йилда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратиладиган Жамғарма кредит линияси маблағларининг дастлабки лимити тўғрисидаги ахборотни тақдим этади";


21-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Идоралараро комиссия йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари билан келишилган таклифлари асосида Давлат дастурларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга. Бунда тақдим этилган таклифлар Идоралараро комиссия томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Идоралараро комиссиянинг Давлат дастури лойиҳасини маъқуллаш, Давлат дастурига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлари Идоралараро комиссиянинг барча аъзолари билан келишилган баённома билан расмийлаштирилади";


23-банднинг биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Ҳудудий ва туман ишчи гуруҳлари талабгорлар мурожаатлари асосида уларга томчилатиб суғориш тизимларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлайдиган ва пудрат ишларини бажарадиган ташкилотларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатади";


26-банднинг иккинчи хатбошидан "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади)" сўзлари чиқариб ташлансин;


28 ва 29-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш молиялаштирадиган тижорат банклари томонидан назорат қилинади.

29. Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш бўйича тугалланган лойиҳа белгиланган тартибда уч нусхада тузилган қабул қилиш ҳужжати банк, томчилатиб суғориш тизимини қурган пудрат ташкилоти ва қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили томонидан имзолангандан сўнг фойдаланишга қабул қилинади";


в) 2-иловада:


номидаги "2013-2014 йиллар" ва "Молия вазирлиги" сўзлари "2013-2022 йиллар" ва "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Жамғарма ва банк ўртасида ҳар чоракда Жамғарма кредит линияси маблағларидан фойдаланиш бўйича ўзаро таққослаш далолатномаси тузилади";


14-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредитлар Жамғарма кредит линияси маблағлари ҳисобидан фақат Давлат дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун берилади";


19-банднинг бешинчи хатбошидан "дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумотнома (2а-шакл)" чиқариб ташлансин;


24-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 5 декабрдаги

969-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари)" 2009 йил 20 майдаги 142-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда) 1-илованинг 23-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сон Қонуни)" 2011 йил 18 февралдаги 40-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 12-модда) илованинг 7-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси тузилмасини ва фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2012 йил 11 июлдаги 209-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 52-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сонли Фармонига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013 - 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон қарори)" 2013 йил 28 июндаги 185-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 43-модда) илованинг 1-банди, 2-банд "б" кичик бандининг саксон тўққизинчи хатбоши ва 3-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 5 февралдаги 54-ф-сон фармойиши.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 декабрь









































Время: 0.2155
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск