ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

ЎзР 25.05.2000 й. 69-II-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР 25.05.2000 й. 69-II-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 13.09.2011 й. ЎРҚ-295-сон Қонунидан олдинги таҳрири



39-модда тўртинчи қисмининг олдинги таҳрири


Микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.



39-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Янги ташкил этилган микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил мобайнида режали текширувлардан ўтказилиши мумкин эмас.



39-модда ўн учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Текширишлар натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолади.



40-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини текширишга киришишига мазкур шахсларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган томонидан тасдиқланган текширишни ўтказиш режасидан кўчирма, назорат қилувчи органнинг текширувчи мансабдор шахслар таркиби ҳамда текширишни ўтказиш муддатлари кўрсатилган буйруғи нусхаси, текширувчи мансабдор шахсларнинг шахсий гувоҳномалари бўлган тақдирда йўл қўйилади.




ЎзР 21.04.2011 й. ЎРҚ-288-сон Қонунидан олдинги таҳрири



40-1-модданинг олдинги таҳрири


40-1-модда. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан

уларнинг фаолиятини чекловчи чораларни қўллаш

(ЎзР 10.10.2006 й. ЎРҚ-59-сон Қонунига мувофиқ киритилган модда)


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тадбиркорлик субъектларига нисбатан уларнинг фаолиятини чекловчи чоралар қўлланилади. Бунда тадбиркорлик субъектларига нисбатан қуйидаги ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилади:

фаолиятни тугатиш;

фаолиятни тўхтатиб қўйиш, бундан фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда аҳолининг ҳаёти ва саломатлиги учун бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш билан боғлиқ ҳолда ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиш ҳоллари мустасно;

банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; (ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

молиявий жазо чораларини қўллаш, бундан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатини ўтказиб юборганлик учун пеня ҳисоблаб чиқариш, шунингдек тадбиркорлик субъектининг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва молиявий жазо чоралари суммаларини ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари мустасно; (ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни таҳриридаги хатбоши)

ҳуқуқбузарлик предметларини давлат даромадига ўтказиш;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияни (рухсатномани) ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш ёки унинг амал қилишини тугатиш ва лицензияни (рухсатномани) бекор қилиш (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан бериладиган лицензиялар бундан мустасно).




ЎзР 13.12.2010 й. ЎРҚ-265-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда бешинчи қисмининг олдинги таҳрири


Микрофирма ва кичик корхона ходимларнинг белгиланган ўртача йиллик сонини ошириб юборган тақдирда, ошириб юборишга йўл қўйилган давр учун ва кейинги уч ойга улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлардан маҳрум этилади. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 15.09.2010 й. ЎРҚ-256-сон Қонунидан олдинги таҳрири



40-1-модда тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, бундан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳоллари мустасно;




ЎзР 25.12.2009 й. ЎРҚ-240-сон Қонунидан олдинги таҳрири



29-модданинг олдинги таҳрири


29-модда. Фермер ва де??он хўжаликларининг сувдан

фойдаланишни амалга ошириш кафолатлари


Фермер ва де??он хўжаликлари сувдан фойдаланишни қишлоқ, ва сув хўжалиги органлари томонидан белгиланган ҳар йилги лимитлар асосида бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари билан тенг ҳуқуқларда амалга оширади.

Сув истеъмоли лимитлари фақат фермер, де??он хўжалигининг розилиги билан ўзгартирилиши мумкин, сув объектларида сувнинг пасайиб кетиш ҳоллари бундан мустасно.

Фермер ва де??он хўжаликларининг сувдан фойдаланиш ҳуқуқларини давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан чеклашга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.




ЎзР 31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонунидан олдинги таҳрири



42-модда тўртинчи хат бошининг олдинги таҳрири


тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар белгилайди;




ЎзР 18.09.2006 й. ЎРҚ-52-сон Қонунидан олдинги таҳрири



33-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Юридик шахс бўлмиш тадбиркорлик фаолиятининг субъекти фирма номига бўлган ҳуқу??а эга бўлиб, бу ном уставни тасдиқлаш вақтида белгилаб қўйилади ҳамда давлат реестрига киритиш йўли билан рўйхатдан ўтказилиши керак.




ЎзР 23.03.2006 й. ЎРҚ-26-сон Қонунидан олдинги таҳрири



39-модданинг олдинги таҳрири


39-модда. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини

текширишнинг чекланиши


Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан қонун хужжатларига мувофиқ режали тартибда, назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан йилига кўпи билан бир марта амалга оширилиши мумкин, хусусий корхоналар бундан мустасно. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўла ҳажмда тўлаб турадиган, бошқа нормалар ва қоидаларга риоя этадиган, ҳар йиллик тегишли аудиторлик хулосаларига эга бўлган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан икки йилда купи билан бир марта амалга оширилади.

Хусусий корхоналар фаолиятини текшириш назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта, белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. (ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)


ЎзР 30.04.2004 й. 621-II-сон Қонунига мувофиқ учинчи-саккизинчи қисмлар тегишинча тўртинчи-тў??изинчи қисмлар деб ҳисоблансин


Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишдан ўтказиш муддатлари ўттиз календар кунидан ошмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли органнинг қарорига биноан бу муддат узайтирилиши мумкин.

Ўтказилаётган текширишлар тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб боришига тўсқинлик келтириб чиқармаслиги лозим.

Тадбиркорлик субъектларининг - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзоларининг фаолиятини текшириш уларнинг вакиллари иштирок этган ҳолда амалга оширилиши мумкин. (ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм), (Олдинги таҳририга қаранг)

Қўзғатилган жиноий ишнинг мавжудлиги тадбиркорлик фаолияти субъектларининг фаолиятини прокуратура, ички ишлар ва миллий хавфсизлик хизмати органлари томонидан текшириш учун асос бўлади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъектининг қўзғатилган жиноий иш билан боғлиқ фаолиятигина қамраб олиниши мумкин, бу ҳақда текширув тайинланганлиги тўғрисидаги қарорда кўрсатилган бўлиши керак.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ваколат доирасига кирмайдиган масалалар бўйича уларнинг талабларини бажармаслик ва текшириш предметига тааллуқли бўлмаган материаллар билан уларни таништирмаслик ҳуқуқига эга.

Текшириш натижалари далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси текширилаётган тадбиркорлик фаолияти субъектида қолади.




ЎзР 03.12.2004 й. 714-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



22-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари тариқасида қўшимча рўйхатдан утмаган холда валюта ҳисобварақлари очиши ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши учун асос бўлади.



39-модда олтинчи қисмининг олдинги таҳрири


Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзоси бўлмиш тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текшириш мазкур палата вакилларининг иштирокида амалга оширилиши мумкин.




ЎзР 12.12.2003 й. 568-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модданинг олдинги таҳрири


5-модда. Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари


Қуйидагилар кичик тадбиркорлик субъектларидир:

якка тартибдаги тадбиркорлар;

ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони купи билан ўн киши, савдо, хизмат кўрсатиш ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - купи билан беш киши бўлган микрофирмалар;

саноат соҳасида банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан қирқ киши, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида  купи билан йигирма киши, фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - купи билан ўн киши бўлган кичик корхоналар.

Ходимларининг ўртача йиллик сони кичик корхоналар учун белгилангани-дан кўпроқ, аммо Саноатда - юз кишидан, қурилишда - эллик кишидан, қишлоқ хўжалиги, бошқа ишлаб чиқариш тармоқдари, улгуржи савдо, умумий овқатланиш тармоқларида - ўттиз кишидан, чакана савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва ноишлаб чиқариш соҳасининг бошқа тармоқларида - йигирма кишидан кўп бўлмаган ўрта корхоналар ўрта тадбиркорлик субъектлари-дир.

Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари ходимларининг уртача йиллик сони конун хужжатларида кўрсатилган тартибда белгиланади.

Фаолиятнинг бир неча турини амалга оширувчи (кўп тармоқли) юридик ва жисмоний шахслар йиллик оборот ҳажмида улуши энг кўп бўлган фаолият тури мезонлари бўйича кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари жумласига киритилади.


Время: 0.2269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск