Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда. NB! Мазкур Карорга 2024 йил 1 апрелдан киритиладиган ўзгартиришларни ЎзР Президентининг 19.02.2024 й. ПК-77-сон билан тасдикланган Карорига каранг


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Бозор муносабатлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2018 й. ПҚ-3479-сон "Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2018 й.

N ПҚ-3479



МАМЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ

ТАРМОҚЛАРИНИ ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛГАН

МАҲСУЛОТ ВА ХОМ АШЁ ТУРЛАРИ БИЛАН

БАРҚАРОР ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакатда валюта сиёсатини либераллаштириш, реал бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда нархни шакллантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, соғлом рақобат ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида комплекс чора-тадбирлар изчил равишда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги "Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ мамлакатга озиқ-овқат товарларини олиб кириш бўйича айрим субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференцияларнинг бекор қилиниши носоғлом рақобат, айрим маҳсулот турлари импортининг монополлаштирилиши, нархнинг сунъий оширилиши, оқибатда, бу асосда асоссиз фойда кўришга кўмаклашувчи шарт-шароитларга барҳам бериш борасида муҳим қадам бўлди.

Шу билан бирга, баъзи тизимли муаммоларнинг мавжудлиги кўзланган чора-тадбирларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда, айрим маҳсулот ва хом ашё турлари тақчиллигининг юзага келишига, улар нархининг спекулятив ўсишига ва товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги пасайишига олиб келмоқда. Хусусан:

биринчидан, айрим маҳсулотлар ва хом ашё ресурслари турларини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмининг етарли эмаслиги зарур захирани шакллантиришни таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш имконини бермаяпти, бу эса спекулятив операцияларга, охир-оқибатда, талаб юқори маҳсулот ва хом ашёлар нархининг ўсишига олиб келмоқда;

иккинчидан, юқори ликвидли маҳсулотлар ва хом ашё ресурсларини биржа савдоларида реализация қилишнинг самарали бозор механизмларини жорий этишдаги камчиликлар турли хил суиистеъмолчиликлар учун шарт-шароит яратмоқда;

учинчидан, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашнинг мураккаб тартиб-таомиллари қурилиш материалларини маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва мазкур соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилмоқда;

тўртинчидан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ва хом ашё ресурслари турларини импорт қилишда божхона божлари ставкасининг юқорилиги улар тақчиллигининг юзага келишига ва нархларнинг асоссиз ўсишига шарт-шароит яратмоқда;

бешинчидан, энергия самарадор технологияларни жорий қилган корхоналар учун рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб чиқиш муддатларининг чўзилиши тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини кўпайтирмоқда.

Иқтисодиёт тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот, хом ашё ва материаллар турлари билан барқарор таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан янада самарали фойдаланиш, шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги "Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3386-сон қарорига мувофиқ Монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хомашё ва материалларнинг рўйхати тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

а) қуйидагилар биржа савдоларида реализация қилинади:

экстракцион бензин, мис катоди, мис катанкаси, иккиламчи алюминий, металл рух, чорва озуқаси учун буғдой - фақат туман (шаҳар) ҳокимликлари хулосасига мувофиқ уларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган корхоналарга. Бунда, биржа савдоларида чегирма билан харид қилинган мис катоди ва мис катанкасини учинчи шахсларга сотиш, шу жумладан экспорт қилиш тақиқланади;

пахта техник чигити - ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар пахта техник чигитини тўлиқ технологик цикл (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш цехлари)да қайта ишлаб олинган тайёр маҳсулотлар учун тегишли гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга бўлган маҳаллий корхоналарга. Бунда, тайёр пахта мойи ишлаб чиқаришга гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларини олиш учун пахта техник чигити туман ёки шаҳар ҳокимининг фойдаланишга топшириш далолатномаси асосида мулкчилик шаклидан қатъи назар маҳаллий корхоналарга 5 тоннагача ҳажмда сотилади, сотиб олинган пахта техник чигитини қайта сотиш эса фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади. Корхоналарнинг пахта техник чигитини тўлиқ технологик циклда мақсадли қайта ишлаганлиги ҳамда уларнинг маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулоса ва мувофиқлик сертификатларига эга эканлиги устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

б) қуйидагилар, истисно тариқасида, белгиланган нархлар асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилинади:

кўмир - бюджет ташкилотлари, аҳоли ва "Ўзбекэнерго" АЖ корхоналарига;

в) пахта толаси уни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдолари орқали, "Давлат белгиси" ДИЧБ, "Ўзпахтасаноат" АЖ ва Ўзбекистон кўрлар жамияти корхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси муассасаларига технологик эҳтиёж ва мавжуд ишлаб чиқариш қуввати доирасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилинади;

г) пахта чигити шелухаси ва шроти биржа савдоларида эркин реализация қилинади.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда юқори ликвидли маҳсулот турларини реализация қилиш бўйича товар-хом ашё биржалари фаолиятининг ўрганилишини, нархлар асоссиз ўсишига йўл қўймаслик, иштирокчиларнинг биржа савдоларида эркин қатнашишини таъминлаш, биржа савдоларининг электрон тизимларидан рухсатсиз фойдаланишдан самарали ҳимоя қилиш бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этсин.


4. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси тугатилиб, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш ваколати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ўтказилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни олиш буюртмаларини кўриб чиқиш муддати 20 кунгача қисқартирилади;

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олишда мурожаат қилувчининг устав фондига қўйилган талаб буюртма тақдим этилган вақтда қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари миқдорини ташкил этади;

норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаларини бериш ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ишчи лойиҳа тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун давомида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришнинг янгиланган тартиби ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Бош прокуратура, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда норуда фойдали қазилмалар конларидан фойдаланилишини танқидий ўргансин ҳамда қуйидагиларни ҳам назарда тутган ҳолда уларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритсин:

ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва муқобил энергия манбаларини жорий этиш орқали, шу жумладан норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини камайтириш йўли билан харажатларни оптималлаштириш;

муқобил қум-шағал конларини тез суръатларда қазиш ва ўзлаштириш;

норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари ҳақида тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилиш.


7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сон қарори иловасининг 1-бандида кўрсатилган табиий газ истеъмолчи ташкилотларга нисбатан табиий газни реализация қилишда нарх белгилашнинг алоҳида тартиби татбиқ этилмайдиган истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда тўлаш тартиби 2018 йил 1 апрелга қадар амалда бўлади.

"Ўздавэнергоназорат" ва "Ўздавнефтгазинспекция" давлат инспекциялари, "Энергия тежаш миллий компанияси" АЖ "Ўзстандарт" агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 15 февралга қадар муддатда корхоналарга улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартибининг ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини таъминласин.


8. "Ўзқурилишматериаллари" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 2-иловага мувофиқ қурилиш материаллари асосий турларини ишлаб чиқариш қувватларининг фойдаланишга топширилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


9. 2020 йил 1 январга қадар муддатга ички истеъмол бозорларида, шу жумладан, биржа савдоларида эгаларининг ихтиёрига кўра чекловларсиз сотилиши мумкин бўлган ҳамда импорт қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хомашё ва материаллар рўйхати 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда талаб юқори бўлган, биринчи навбатда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш дастурини тасдиқласин.


10. "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖга ёғоч-тахта материаллари, том ёпиш учун темир листлар ва темир ясси прокатининг энг яхшиларини танлаб олиш натижалари бўйича тендер савдоларини ўтказмасдан импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказган ҳолда ишлаб чиқарувчилардан мустақил сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.

"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ:

а) ёғоч-тахта материаллари, том ёпиш учун металл листлар ва темир ясси прокатини импорт қилишда божхона тўловларини тўлашдан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);

б) 2020 йил 1 январгача:

янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш доирасида бош пудрат ташкилотларига ёғоч-тахта ва том ёпиш учун металл листларни;

"Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасининг буюртмасига мувофиқ асалари уяларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга ёғоч-тахта ва темир ясси прокатини реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК" МЧЖ томонидан ёғоч-тахта материаллари, том ёпиш учун металл листлар ва темир ясси прокатини бош пудрат ташкилотларига, шунингдек, "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмасининг буюртмасига мувофиқ асалари уяларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиш рентабеллиги 5 фоиздан ошмаган нархда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ билан биргаликда ўн кун муддатда ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун металл листлар импортини молиялаштириш манбалари ва механизмлари бўйича таклифлар киритсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 июлга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими доирасида ҳисобга олиш ва ҳисобот жараёнини автоматлаштириш, шунингдек, реал вақт режимида "қурилиш материалларини қазиб олиш - ташиш - сақлаш - қайта ишлаш - ишлаб чиқариш - реализация қилиш" занжири бўйича жараённи кузатиб бориш имконини берувчи Идоралараро ҳамкорликнинг ягона интеграциялашган ахборот тизими жорий этилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев

           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 17 январдаги

ПҚ-3479-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қурилиш материалларининг асосий турларини

ишлаб чиқариш бўйича 2018 йилда ишга

тушириладиган қувватлар

РЎЙХАТИ

        

Т/р

Лойиҳалар номи


Маҳ-

сулот

тури


Лойиҳа

қуввати


Ишга

тушириш

муддати


Лойиҳанинг

умумий қиймати

(млн. АҚШ

долл.)



ЖАМИ (11 та лойиҳа):





374,10

I.

Боғловчи материаллар ва тўлдиргичларни ишлаб чиқариш (5 та лойиҳа)





320,70

1.

"Олмалиқ КМК" АЖда цемент, шу жумладан юқори маркали ва махсус турдаги цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш


цемент

1 500 минг тн

сентябрь

212,80

2.

Сурхондарё вилоятида "Сурхонцементинвест" МЧЖ ХКда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш


цемент

360 минг тн

сентябрь

47,60

3.

Наманган вилоятида "Жаҳон Евро Сервис" МЧЖда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш


цемент

150 минг тн

декабрь

9,50

4.

Андижон вилоятида "Илғор йигирувчи" МЧЖда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш


цемент

150 минг тн

июнь

13,00

5.

Қорақалпоғистон Республикасида "TITAN CEMENT" МЧЖ ҚКда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш


цемент

200 минг тн

май

37,80

II.

Пардозлаш материалларини чиқариш (1 та лойиҳа)





28,90

6.

Жиззах вилоятида "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида маҳаллий хом ашё негизида "MINGYUAN SILU INDUSTRY" МЧЖ ҚКда (I-босқич) нақшли ойна ишлаб чиқаришни ташкил этиш


нақшли

ойна

4 млн. кв. м

февраль

28,90

III.

Деворбоп ва иссиқлик ўтказмайдиган материалларни чиқариш (2 та лойиҳа)





4,70

7.

Бухоро вилоятида "Ханаду гранд плюс" МЧЖда газ-бетон блоклари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


газ-бетон

100 минг куб. м

май

1,10

8.

Хоразм вилоятида "Питнак панель" МЧЖда сэндвич-панеллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


сэндвич-панеллар

150 минг

п. м

апрель

3,60

IV.

Қурилиш материалларининг махсус турларини чиқариш (1 та лойиҳа)





15,00

9.

Тошкент вилоятида "Ангрен" ЭИЗ ҳудудида "Run Tong Metal Industrial" МЧЖ ХКда ("LI DA Metal Technologу" МЧЖ ХКда) энергия тежовчи технологиялар бўйича қурилиш арматуралари ишлаб чиқаришни ташкил этиш


Қурилиш металл арматураси

180 минг.тн

ноябрь

15,00

V.

Ёғоч-қипиқ плиталар (ЁҚП) ишлаб чиқаришни ташкил этиш (2 та лойиҳа)





4,80

10-11.

Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ҳар йили қайта тикланадиган ўсимлик хом ашёси (пахта пояси, қамиш ва бошқа ўсимликлар) негизида ёғоч-қипиқ плиталар ва ламинацияланган ёғоч-қипиқ плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш


ЁҚП

30 минг

куб. м дан

декабрь

4,80

      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 17 январдаги

ПҚ-3479-сон қарорига

3-ИЛОВА


2020 йил 1 январга қадар муддатга импорт

қилишда божхона тўловларини тўлаш бўйича

имтиёз бериладиган (қўшилган қиймат солиғи ва

божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан

мустасно) маҳсулот, хомашё ва материаллар

РЎЙХАТИ

Т/р

Товар номи


ТИФ ТН коди


1.

Цемент клинкери

2523

2.

Асбест


2524

4.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари


4403, 4404, 4406, 4407

5.

Кўмир


2701, 2702

Изоҳ: Асосий қурилиш материаллари, шу жумладан, цемент клинкери ва асбест импорт қилинишида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўзларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳам қўлланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 январь


"Халқ сўзи", 2018 йил 18 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 45-модда









































Время: 0.1579
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск