ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.01.2018 й. 33-сон "Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.01.2018 й.

N 33



БИРЖА ВА КЎРГАЗМА-ЯРМАРКА

САВДОЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 сентябрдаги ПҚ-3295-сон қарорига асосан, биржа ва кўргазма-ярмарка битимлари бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишнинг шаффоф, бозор механизмларини шакллантириш ҳамда мажбуриятларнинг бажарилиши кафолатларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Товар-хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

биржа савдоларида муайян турдаги ва сифатдаги, шу жумладан ҳосила молиявий воситалар (деривативлар), дастлабки кўздан кечиришни талаб этмайдиган, сифат кўрсаткичлари ўзгармаслиги ва биржа битимлари мунтазам равишда тузилиши билан тавсифланадиган белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйиладиган товарлар сотилади;

товар-хом ашё биржалари томонидан ташкил этиладиган ва ўтказиладиган кўргазма-ярмарка савдоларида, биржа товарига қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ҳамда сотиб олувчиларга, уларнинг намуналари ва моделларини, электрон каталогларини, реклама бюллетенларини, проспектларини ёки сотувга қўйилаётган товарни тавсифловчи бошқа ҳужжатларини олдиндан кўриб чиқиш имкониятини тақдим этишни талаб этадиган ҳар қандай товарлар сотилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси товар-хом ашё биржалари билан биргаликда биржа савдолари қоидаларининг ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 17 январдаги

33-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидан "(ишлар, хизматлар)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Белгилансинки:

биржа товари белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган муайян тур ва сифатдаги товар, шу жумладан, дастлабки кўрикдан ўтказишни талаб қилмайдиган, сифат кўрсаткичларининг ўзгармаслиги ва биржа битимлари тузилишининг доимийлиги билан тавсифланадиган ҳосила молиявий воситалар (деривативлар)дир;

кўргазма-ярмарка савдоларида биржа товарига қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ҳамда харидорларга уларнинг намуналари ва моделларини, электрон каталогларини, проспектларини, реклама бюллетенларини ёки тавсифловчи бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш имкони берилишини талаб қиладиган ҳар қандай товарлар сотилиши мумкин";


в) 2-иловада:


илованинг номидан "(ишлар, хизматлар)" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банддан ", ишлар, хизматлар (кейинги ўринларда - товар)" сўзлари чиқариб ташлансин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Биржада битимлар:

биржа савдоларида биржа товарлари билан;

кўргазма-ярмарка савдоларида биржа товарига қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ҳамда харидорларга уларнинг намуналари ва моделларини, электрон каталогларини, проспектларини, реклама бюллетенларини ёки тавсифловчи бошқа ҳужжатларини кўриб чиқиш имкони берилишини талаб қиладиган ҳар қандай товарлар билан тузилиши мумкин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-модда):


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилаб қўйилсинки:

товар-хом ашё биржаларида биржа, аукцион, кўргазма-ярмарка савдолари:

муайян турдаги ва сифатдаги товарлар, шу жумладан, белгиланган тартибда биржа савдоларига қўйилган ҳосила молиявий воситалар (деривативлар) электрон биржа савдолари натижалари бўйича биржа битимлари;

товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган товарлар аукцион савдолари (шу жумладан, давлат харидларини ташкил этиш бўйича электрон савдолар) натижалари бўйича аукцион битимлари;

биржа товарига қўйилган талабларга жавоб бермайдиган ҳамда харидорларга уларнинг намуналари ва моделларини, электрон каталогларини, проспектларини, реклама бюллетенларини ёки бошқа тавсифловчи ҳужжатларини кўриб чиқиш имкони берилишини талаб қиладиган ҳар қандай товар билан кўргазма-ярмарка битимлари тузиш воситасида ташкил этилиши мумкин";


б) 3-банд иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"биржа савдоларининг иштирокчилари фақат биржа аъзолари - биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ва биржа битимларини тузиш ҳуқуқини олган юридик шахслар ҳисобланади. Биржа аъзолари биржа савдоларида улар номидан биржа битимларини тузиш ваколати берилган ўз ходимлари орқали иштирок этадилар";


в) 4-банднинг иккинчи хатбошида "брокерлик ўринлари" сўзлари "биржа аъзоси мақоми" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 5-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"биржа товарлари котировкалари доимий равишда (бир ҳафтада камида бир марта) биржанинг расмий веб-сайтида эълон қилинади".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низом 10-бандининг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги, 11-бандининг иккинчи хатбошидаги, 13-бандининг бешинчи хатбошидаги, 17-бандининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларидаги, 21-бандининг иккинчи хатбошидаги, 31-бандидаги "Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 18 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 48-модда










































Время: 0.1838
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск