Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.12.2017 й. 984-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 декабрдаги

984-сон қарорига

1-ИЛОВА



Янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган

мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт

қилиш артиби тўғрисида

НИЗОМ

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини экспорт қилишни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2603-сон, "Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сон ва "Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сон қарорларига мувофиқ янги, қуритилган ҳамда қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

мева-сабзавот маҳсулотлари - сабзавотлар, мевалар, дуккакли, узум ва полиз экинлари, қуритилган сабзавот ва мевалар (ТИФ ТН бўйича товар коди 07, 08, 1202);

янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари - сабзавотлар, мевалар, дуккакли, узум ва полиз экинлари, қуритилган сабзавот ва мевалар ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича;

қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари - ушбу Низомга 1-иловага* мувофиқ янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатига киритилмаган сабзавотлар, мевалар, дуккакли, узум ва полиз экинлари;

экспорт қилувчилар - Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан экспорт контрактлари (шартномалари) тузган ёки экспорт контрактисиз (шартномасисиз) инвойс асосида экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари - Ўзбекистон Республикаси резидентлари;

инвойс - мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун ҳисоб-фактура;

экспорт контракти - экспорт қилувчи ва Ўзбекистон Республикаси норезиденти ўртасида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун тузилган хўжалик шартномаси.



2-БОБ. МЕВА-САБЗАВОТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИ


3. Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатиладиган маҳсулот қийматининг олдиндан хорижий валютадаги 100 фоиз тўлови экспорт қилувчилар томонидан олинганда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича экспорт қилинади.

Бунда "Ўзагроэкспорт" АЖга янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини қуйидаги шартларда экспорт қилишга рухсат этилади:

жўнатиладиган мева-сабзавот маҳсулотлари қийматининг олдиндан камида 30 фоизи тўланганда, қолган қисми учун эса тасдиқланган банк аккредитиви очилганда ёки биринчи тоифали хорижий банк кафолати расмийлаштирилганда;

"Ўзагроэкспорт" АЖнинг хорижда очилган савдо уйлари, шунингдек, ишончли ва узоқ муддатли шериклар ҳисобланган етакчи хорижий импорт қилувчи ташкилотларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан ёки биринчи тоифали хорижий банк кафолатини расмийлаштирмасдан.

Экспорт қилувчилар ташқи бозорларга янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларини комиссиянинг "Ўзагроэкспорт" АЖ билан тузиладиган шартномаси асосида ушбу банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида қайд этилган шартлар бўйича етказиб бериши мумкин.


4. Экспорт қилувчилар, шу жумладан "Ўзагроэкспорт" АЖ қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини олдиндан тўловсиз, тасдиқланган банк аккредитивини очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ва экспорт контрактларини сиёсий ҳамда тижорат таваккалчиликларидан суғурталаш полисисиз хорижий валютада экспорт қилиши мумкин.


5. Экспорт қилувчининг илгари экспортга етказиб бериш бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги бўлса, товарларни фақат муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги мавжуд бўлган хорижий харидор учун олиб чиқишига рухсат этилмайди.

Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорлик пайдо бўлиши учун бевосита тадбиркорлик субъектлари жавобгар бўлади.


6. Экспорт қилувчилар экспорт контракти (шартномаси) тузмасдан қуйидаги шартларга риоя қилган ҳолда инвойс асосида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳуқуқига эга:

етказиб бериш суммаси экспорт божхона юк декларациясини расмийлаштириш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги;

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақларга Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан хорижий валютада, шу жумладан банк ўтказмалари, халқаро банк карталари орқали тўловлар, шунингдек, тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида сотиб олинган миллий валютадаги нақд пул маблағларини киритиш шаклида 100 фоиз олдиндан тўлов олиш.


7. Юридик шахслар мева-сабзавот маҳсулотларини кейинчалик экспорт қилиш учун жисмоний шахслардан сотиб олганда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар жисмоний шахслар томонидан сотилган маҳсулотлар уларга ёки уларнинг оила аъзоларига ажратилган ер участкаларида етиштирилганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этилмасдан қўлланилади.


8. Экспорт контрактлари бўйича экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларини белгиланган жойгача транспортда ташиш пайтида ушбу Низомга 2-иловага* мувофиқ фактура қийматига тузатишлар киритиш учун қўлланиладиган Экспорт қилинган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз экинларининг табиий йўқотишлари нормативлари доирасида табиий йўқотишлар бўлган ҳолларда, экспорт қилувчи бу ҳақида Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (ТСОЯЭА) ахборот киритади.

Экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг табиий йўқотишлари мавжуд бўлганда, йўқотиш суммаси дебиторлик қарздорлик сифатида ҳисобга олинмайди, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олинади. Йўқотиш суммаси олдиндан тўлов сифатида эътироф этилганда, табиий йўқотишлар суммасига тенг товарлар экспорт қилувчи томонидан ТСОЯЭАга киритилган маълумотлар асосида юклаб жўнатилади.

Табиий йўқотишлар суммаси етказиб бериладиган маҳсулот учун фақат олдиндан тўлов сифатида олинган маблағлардан қайтарилиши мумкин. Табиий йўқотишлар суммаси банк томонидан экспорт қилувчи табиий йўқотишлар суммаси тўғрисида ТСОЯЭАга киритган маълумотлар асосида қайтарилади.

Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари олдиндан тўлов асосида экспорт қилинганда, етказиб бериш натижасида юзага келган йўқотиш суммаси хорижий шерикка қайтарилиши лозим ёки кейинги етказиб беришлар учун олдиндан тўлов деб ҳисобланиши мумкин.

Бунда экспорт божхона юк декларациясида қайд этилган янги узилган мева-сабзавот маҳсулотларининг фактура қийматига тузатишлар киритилмайди.


9. Экспорт контрактлари ва уларни бажаришга нисбатан ушбу Низомда назарда тутилмаган талаблар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талаблари қўлланилади.



3-БОБ. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА НАРХ БЕЛГИЛАШ


10. Экспорт контрактлари Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, мунтазам фаолият кўрсатадиган мева-сабзавот майдони ярмарка савдолари якунлари бўйича юзага келадиган ўртача нархлар ҳисобга олинган ҳолда ҳамда жаҳон бозорларидаги нархлар конъюнктурасидан келиб чиқиб, талаб ва таклифлар асосида шаклланадиган бозор нархлари бўйича тузилади.


11. "Ўзагроэкспорт" АЖ ҳар ҳафта мева-сабзавот маҳсулотлари учун экспорт нархлар даражаси тўғрисидаги ахборотни оммавий ахборот воситалари ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

12. Экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхонада қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспорт контрактларида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархларда ва ушбу Низомнинг 3-5-бандлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.

Экспорт божхона юк декларациясида товарнинг фактура қиймати валюта инвойсида кўрсатилади. Тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАга миллий валютадаги нақд маблағлар тўғрисида маълумотлар киритилган тақдирда, товарларнинг миллий валюта эквивалентидаги умумий фактура қиймати божхона юк декларацияси қабул қилинган кунда Марказий банк курси бўйича ТСОЯЭАда божхона расмийлаштируви учун қайд этилган суммадан ошмаслиги зарур.



4-БОБ. МЕВА-САБЗАВОТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИЛАРИНИНГ ЭКСПОРТ

КОНТРАКТЛАРИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ


13. Экспорт контрактларига тижорат банклари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатади.

Тижорат банки томонидан 1 кун давомида:

экспорт қилувчи зарур ҳужжатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этган пайтдан унга хорижий валютада талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб-рақами очилади;

тегишли ахборот олинган пайтдан ТСОЯЭАга олдиндан тўлов, тасдиқланган аккредитив очилгани ёки биринчи тоифали хорижий банк кафолати тўғрисида ахборот киритилади.

Маблағлар келиб тушгани тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари томонидан тўлов валютасида киритилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Тадбиркорлик субъектлари янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ушбу Низомга 3-иловага* мувофиқ экспорт қилади.


15. Экспорт қилувчилар, тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органлари ТСОЯЭАга тегишли ахборотнинг ўз вақтида киритилиши ва ишончлилиги учун жавоб беради.


16. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 18 декабрь



























































Время: 0.1980
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск