ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ички ишлар вазирлигининг 72-сон, Молия вазирлигининг 190-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 29.12.2017 й. Қарори (АВ томонидан 17.01.2018 й. 2964-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.01.2018 й.

N 2964

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2017 й.

N 72


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2017 й.

N 190


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли

учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун

тарифларни тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон "Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Молия вазири

Д. Кучкаров

         





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли

учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун

ТАРИФЛАР

1.

2 кишилик хонага суткалик тўлов учун


Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5%

2.

3 кишилик хонага суткалик тўлов учун


Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10%

3.

4 кишилик хонага суткалик тўлов учун


Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 15%

         

Изоҳ:

1. Мазкур тарифлар бўйича тўловлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларидаги (бундан буён матнда муассаса деб юритилади) маҳкумларнинг яқин қариндошларига узоқ муддатли учрашувлар учун хоналар тақдим этишда сарфланган харажатларни қоплаш учун ундирилади.

2. Тариф асосида тўловлар:

маҳкумлардан;

16 ёшгача бўлган (шу жумладан 16 ёшга тўлган) болалардан (агар болалар бошқа катта ёшдаги шахслар билан бирга келмаган бўлса);

I-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан;

кам таъминланган оилалардан бўлган шахслардан (фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кам таъминланган оила тўғрисидаги маълумотномаси асосида) ундирилмайди.

3. Тариф асосида ундирилган тўловлар узоқ муддатли учрашувлар хоналарини жорий ва капитал таъмирлаш, асосий воситалар ва товар моддий бойликларини, хўжалик инвентарларини харид қилиш (электр таъминоти, иситиш иссиқлик таъминоти, иссиқ ва совуқ сув таъминоти, маиший чиқиндиларни олиб чиқиш учун тўланадиган тўловлардан ташқари) харажатларни ўз ичига олади.

4. Тариф асосида ундирилган тўловлар муассасанинг ривожлантириш жамғармасида жамланади ва мазкур изоҳнинг 3-бандида кўрсатилган харажатларга ишлатилади.

5. Мазкур тарифлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида ҳамда муассасаларда узоқ муддатли учрашувларга келган шахслар учун қулай ва кўринадиган жойларга жойлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 57-модда































Время: 0.1486
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск