Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 30.12.2017 й. 35/6-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 17.01.2018 й. 1948-14-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.01.2018 й.

N 1948-14




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.12.2017 й.

N 35/6


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                              М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 12-банд "в" кичик бандининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин: "Шахсни тасдиқловчи ҳужжатдан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.".


2. 13-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) тадбиркорлик фаолияти субъекти бўлмаган резидент юридик шахслар томонидан таъсис ҳужжатлари (таъсис шартномаси, устав) ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек юридик шахс номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат). Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади;".


3. 14-бандда:

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) ваколатхона ёки филиалга берилган ваколатларни белгиловчи ҳужжат ҳамда ваколатхона ёки филиал номидан пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга шахснинг шахсини тасдиқловчи (паспорт ёки уни ўрнини босадиган) ҳужжати. Ушбу ҳужжатлардан нусха олиниб, асли қайтариб берилади.";

"д" кичик банд чиқариб ташлансин.


4. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Резидент ва норезидент жисмоний шахслар томонидан миллий валютада депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка мазкур Йўриқноманинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳисобварақ очиш тўғрисида ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки уни ўрнини босадиган ҳужжат) тақдим қилинади (нусхаси олиниб, асли қайтарилади). Ҳисобварақ очиш учун ариза жисмоний шахслар томонидан шахсан тақдим этилиши лозим, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Жисмоний шахслар ўзлари танлаган банк (филиал)да ушбу Йўриқномада белгиланган тартибда депозит ҳисобварақ очганларидан сўнг, шу банк (филиал)да банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланган ҳолда бошқа депозит ҳисобварақларни очишлари мумкин.".


5. 18-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 60-модда




































Время: 0.2030
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск