ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 126-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг К-8-сон "Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 07.12.2017 й. Қарори (АВ томонидан 15.01.2018 й. 1525-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.01.2018 й.

N 1525-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.12.2017 й.

N 126


ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

07.12.2017 й.

N К-8


ҚАРОРИ



"Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни

ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли

молларига гигиеник сертификати бериш тартиби

тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2005 йил 30 сентябрдаги 01-1/54, 1-сон "Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1525, 2005 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 360-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Шадманов

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директори

А. Каримов

        





Қарорга

ИЛОВА



"Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни

ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли

молларига гигиеник сертификати бериш тартиби

тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номи ва 1-бандидаги "гигиеник сертификати" деган сўзлар "санитария-эпидемиологик хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Йўриқномада:


1) номидаги "гигиеник сертификат" деган сўзлар "санитария-эпидемиологик хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги, "Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги, "Радиацион хавфсизлик тўғрисида"ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига (бундан буён матнда маҳсулотлар деб юритилади) санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартибини белгилайди.";


3) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Санитария-эпидемиологик хулоса - озиқ-овқат маҳсулотининг ва уни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.

2. Санитария-эпидемиологик хулоса техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда гигиеник нормалар ва талаблар мавжуд бўлган маҳсулотларга берилади.";


4) 3-банддаги "Гигиеник сертификат" деган сўзлар "Санитария-эпидемиологик хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "норматив ҳужжатларида" деган сўзлар "техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "гигиеник сертификатининг" деган сўзлар "санитария-эпидемиологик хулосанинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Маҳсулотларни гигиеник кўрсаткичларини аниқлаш учун таҳлиллар Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ДСЭНМ деб юритилади) лабораторияларида (бундан буён матнда лаборатория деб юритилади) аккредитация соҳасига мувофиқ амалга оширилади.

6. Бир-бирини такрорловчи таҳлиллар ўтказилишининг олдини олиш мақсадида аккредитация қилинган лабораториялар бошқа аккредитация қилинган лабораторияларнинг таҳлил натижаларини тан олишлари лозим.";


7) II бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"II. Санитария-эпидемиология экспертизасини ўтказиш";


8) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Маҳсулотни санитария-эпидемиологик экспертизасини ўтказиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

аризани қабул қилиш;

аризага илова қилинган ҳужжатларни ўрганиш;

маҳсулот экспертизаси режасини тузиш;

санитария-эпидемиология экспертизасини ўтказиш тўғрисида шартнома тузиш;

ишлаб чиқариш объектини санитария текширувидан ўтказиш ва лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун маҳсулотлардан намуналар олиш;

лаборатория таҳлилларини ўтказиш;

санитария-эпидемиологик хулосани бериш.";


9) 8-банддаги "Гигиеник сертификатлаштириш ўтказилиши" деган сўзлар "Санитария-эпидемиологик хулоса олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Аризага ишлаб чиқариладиган маҳсулотга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг нусхаси (Давлатлараро стандарт - ГОСТ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти - O`zDSt, Ташкилотнинг стандарти - Ts) ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда - технологик йўриқнома ва рецептура илова қилинади.

Четдан олиб келинадиган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун қўшимча равишда:";


11) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун ариза келиб тушган куни ижро учун ҳудудий ДСЭНМ бош врачи имзоси билан санитария-эпидемиологик хулоса бериш билан шуғулланувчи бўлим (бўлинма) мудирига берилади.";


12) 11-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агарда ҳужжатлар тўлиқ ҳолда тақдим қилинган бўлса, маҳсулот турига қараб экспертиза (намуналар олиш, ишлаб чиқариш объектида санитария текширувини ўтказиш), лаборатория (санитария-кимёвий, бактериологик, радиологик, токсикологик, паразитологик) таҳлиллари ўтказиш режаси тузилади хамда санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун масъул санитария врачи тайинланади.

Маҳсулот экспертизаси режаси тузилганидан кейин ҳудудий ДСЭНМ ва ариза берувчи ўртасида санитария-эпидемиология экспертизаси ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади.";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


13) 12-банддаги "икки кунлик муддат ичида" ва "гигиеник сертификат" деган сўзлар тегишлича "бир кунлик муддат ичида" ва "санитария-эпидемиологик хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14) 13-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


15) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг ҳудудий инспекциялари (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекциялар деб юритилади) томонидан берилади.";


16) 16-банддаги "Давлат ветеринария назорати органи" деган сўзлар "Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 17-банддаги "ветеринария ва фитосанитария назорати органларига" деган сўзлар "Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари ва Ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекцияларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 18-банддаги "синовлари" деган сўз "таҳлиллари" деган сўз билан алмаштирилсин;


19) 19 ва 20-бандлардаги "гигиеник сертификат" деган сўзлар "санитария-эпидемиологик хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20) 22-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг рўйхат рақамлари;";


21) 25-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"25. Масъул санитария врачи маҳсулот намунасини бактериологик, токсикологик, санитария-кимёвий, радиологик, паразитологик, вирусологик таҳлиллар учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган миқдорда олади ва икки нусхада мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклда намуна олиш далолатномаси тузади. Далолатнома санитария врачи ва маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Унинг бир нусхаси маҳсулот эгаси ёки унинг вакилига берилади.";


22) қуйидаги мазмундаги 28-1-банд билан тўлдирилсин:

"28-1. Бир неча турдаги маҳсулотларга хулоса бериш даврида санитария врачи тақдим этилган ҳужжатлар ва маҳсулотларни ўрганиб чиқиб, тури, нави, таркиби ва номланиши бир хил, бир сменада ишлаб чиқарилган, технологик жиҳатдан бир хил ишловдан ўтган, битта юк хатига эга бўлган маҳсулотлардан умумлаштириш йўли билан лаборатория таҳлиллари ўтказиш учун намуналар олиши мумкин. Мазкур талаб гўштли, сутли, консерва маҳсулотлари, консерваланган озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари, озуқавий қўшимчалар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларга нисбатан татбиқ этилмайди.";


23) II бобнинг учинчи параграфининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"§ 3. Лаборатория таҳлилларини ўтказиш";


24) 29 - 34-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Лабораторияга тақдим этилган намуналар бўйича тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги журналга киритиб борилади. Бунда, маълумотлар киритилгандан кейин хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича таҳлиллар тўлиқ ўтказилади.

30. Маҳсулотлар тури бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория мутахассислари (бактериолог, токсиколог, вирусолог, санитария-гигиеник, паразитолог, кимё, радиолог) томонидан таҳлиллар ўтказилади.

31. Маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари санитария норма ва қоидаларида ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган усуллар бўйича аниқланади.

32. Тез бузилувчи маҳсулотлардан олинган намуна бўйича 2 соатлик муддат ичида таҳлил бошланиши лозим.

33. Маҳсулотлар таҳлилининг аниқ муддати таҳлилларнинг тегишли усуллари учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб белгиланади.

34. Лаборатория таҳлиллари ўтказилгандан сўнг қолган маҳсулотлар 10 кун муддатгача лабораторияда сақланади, тез бузилувчи маҳсулотлар эса, яроқлилик муддати тугаганда йўқ қилинади.";


25) 35-банднинг биринчи хатбошисидаги "синов" деган сўз "таҳлил" деган сўз билан алмаштирилсин;


26) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Маҳсулот намуналарининг лабораториядаги таҳлил натижалари асосида мазкур Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ баённома тузилади ҳамда масъул санитария врачи ва ариза берувчига тақдим қилинади.";


27) 37-банддаги "синовларнинг" деган сўз "таҳлилларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


28) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Ўтказилган лаборатория таҳлили баённомаси таҳлил ўтказилган маҳсулотнинг партиясига тааллуқли.";


29) 39-банддаги "синов натижаларига асосан мазкур синов" деган сўзлар "таҳлили натижаларига асосан лаборатория таҳлили" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


30) 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Лаборатория таҳлили баённомаси, санитария текшируви далолатномалари маҳсулотнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига мувофиқ ёки хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун асос бўлади.";


31) 41-банддаги "синовларининг салбий натижалари гигиеник сертификат" деган сўзлар "таҳлилларининг салбий натижалари санитария-эпидемиологик хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


32) қуйидаги мазмундаги 41-1-банд билан тўлдирилсин:

"41-1. Хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган маҳсулот тўғрисидаги маълумот ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва "Ўзстандарт" агентлигига маълумот берилади, зарур холларда оммавий-ахборот воситаларида маълум қилинади.";


33) II бобнинг тўртинчи параграфи ўз кучини йўқотган деб топилсин;


34) II бобнинг бешинчи параграфининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"§ 5. Санитария-эпидемиологик хулосани

расмийлаштириш ва бериш";


35) 49 - 52-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"49. Санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш учун масъул бўлган санитария врачи томонидан хат (ариза, мурожаатнома), шартнома, санитария текшируви далолатномаси, бажарилган ишлар далолатномаси, лаборатория таҳлили баённомаси ҳамда намуна олиш далолатномаси билан биргаликда санитария-эпидемиология хулосасини бериш билан шуғулланувчи бўлим (бўлинма) мудирига тақдим этилади.

Тақдим қилинган ҳужжатларнинг экспертизаси ва лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра (маҳсулот бактериологик, токсикологик, вирусологик, санитария-гигиеник, паразитологик, кимёвий ва радиологик кўрсаткичлар бўйича инсон соғлиғи учун хавфсизлик меъёрларига мувофиқ ёки номувофиқлигини асослаган ҳолда) санитария-эпидемиологик хулоса бир иш кунида мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.

Санитария-эпидемиологик хулоса ҳудудий ДСЭНМ бош врачининг имзоси ва ушбу ДСЭНМнинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади, унга лаборатория таҳлили баённомаси нусхалари илова қилинади.

50. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари олиниши ҳисобга олинган ҳолда санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш ва бериш муддати тегишли таҳлиллар усуллари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб, бироқ 10 кундан ошмаган ҳолда белгиланади.

51. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса - 3 йил муддатга, четдан олиб келинаётган маҳсулотга - маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса - муддати кўрсатилмасдан берилади.

52. Санитария-эпидемиологик хулоса нусхаси, ариза, шартнома, бирламчи ҳужжатлар, бажарилган ишлар далолатномаси, лаборатория таҳлили баённомалари, намуна олиш далолатномаси, санитария текшируви далолатномаси, норматив ҳужжатлар нусхаси, кузатув хати билан биргаликда санитария-эпидемиология хулосасининг яроқлилик муддати тугагунга қадар архивда сақланади.

Яроқлилик муддати бўлмаган маҳсулотларга берилган санитария-эпидемиология хулосаларига тегишли бўлган ҳужжатлар 4 йилгача, четдан олиб келинаётган маҳсулотга эса берилган санитария-эпидемиология хулосанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг бир йил ўтгунча архивда сақланади.";


36) 53-банддаги "гигиеник сертификат ёхуд фитосанитария ва ветеринария хулосалари" деган сўзлар "санитария-эпидемиология хулоса" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


37) 1, 2 ва 3-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин;


38) Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда 3а-иловаси билан тўлдирилсин;


39) 4 ва 5-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Савдо саноат палатаси, Давлат ветеринария қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Озиқ-овқат маҳсулотларига,

уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ

истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик

хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

1-ИЛОВА


________________________ ДСЭНМ бош врачи


(ҳудуд номи)


________________________________________ га


(Ф.И.О.)


__________________________________________


(ариза берувчининг Ф.И.О,


__________________________________________


юридик шахснинг номи ва юридик манзили


_________________________________________


ва раҳбарининг Ф.И.О.)

АРИЗА


Сиздан


(ариза берувчининг номи)


(маҳсулот ишлаб чиқарилган

             

мамлакатнинг номи ёки ишлаб чиқариш манзили)

              

(маҳсулотнинг тўлиқ номи, ассортименти ва партияси)


ни ишлаб

чиқариш/сотиш учун санитария-эпидемиологик хулоса беришингизни сўрайман (сўралади).


Ушбу маҳсулот(лар) учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этамиз:

1.


2.


3.


4.


5.


    

Тўловни кафолатлаймиз.


Ариза берувчининг реквизитлари:

Банк муассасаси: ____________

Ҳ/Р: _______________________

СТИР: _____________________

М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)




(имзо)

(Ф.И.О.)

"___" __________ 20__ й.".

       





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Озиқ-овқат маҳсулотларига,

уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ

истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик

хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


(тегишли ДСЭНМ номи)



САНИТАРИЯ ТЕКШИРУВИ

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20__ йил "___" __________

Мен



(масъул санитария врачи Ф.И.О.)

Қуйидагилар иштирокида



(маҳсулот эгаси

         

ёки унинг вакили Ф.И.О., лавозими)

            

(санитария текшируви ўтказилган жой манзили)

санитария текшируви ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди:

        

     

    

       

       

       

       

            

1.





(масъул санитария врачининг Ф.И.О.)


(имзо)

2.





(маҳсулот эгаси ёки унинг вакили Ф.И.О.)


(имзо)

(ишлаб чиқариш техник ускуналари санитария текширувидан ўтказилганда лаборатория мутахассиси иштирок этади ва санитария текшируви далолатномасини имзолайди)".






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Озиқ-овқат маҳсулотларига,

уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ

истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик

хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

3-ИЛОВА



МАҲСУЛОТЛАРДАН НАМУНА ОЛИШ

ДАЛОЛАТНОМАСИ

20____ йил "___" _________

__________ -сон

Муассасанинг номи ва манзили __________________________________

Намуна олинган вақт __________

Лабораторияга етказилган вақт __________

Етказиш ва сақлаш шароитлари __________________________________

Намуна олишдан мақсад _________________________________________

Қўшимча маълумотлар __________________________________________

Наму-

нанинг

тартиб

рақами


Наму-

налар

номи

(тури,

нави)


Ишлаб

чиқа-

рувчи


Ишлаб

чиқарилган

санаси ва

сменаси


Гуруҳ

(партия)

ўлчами ва

тартиб

сони


Намуна

оғирлиги

ва ҳажми


Олинган

маҳсу-

лотнинг

ҳужжат рақами


Идиш ва

ўрамнинг

тури


Намуна

олишни

асословчи

ҳужжат


Таҳлил

мақ-

сади


Изоҳ


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11





































Намуна олган масъул санитария врачи





(Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

Намуна олишда иштирок этган шахслар





(Ф.И.О., лавозими)


(имзо)".

           





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

4-ИЛОВА



"Озиқ-овқат маҳсулотларига,

уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ

истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик

хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

3а-ИЛОВА



ЛАБОРАТОРИЯГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН

НАМУНАЛАРНИ ҚАЙД ЭТИШ

ЖУРНАЛИ

        

Т/р

Намуналар

номи (тури,

нави)


Ишлаб

чиқарувчи


Ишлаб

чиқарилган

санаси ва

сменаси


Гуруҳ

(партия)

ўлчами ва

тартиб сони


Олинган

намуна-

ларнинг

миқдори


Намуна

олинган

ҳужжат

рақами


Идиш ва

ўрамнинг

тури


Намуна

олишни

асословчи

ҳужжат


Таҳлил

мақсади


Изоҳ



1

2


3

4

5

6

7

8

9

10





































            





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

5-ИЛОВА



"Озиқ-овқат маҳсулотларига,

уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ

истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик

хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

4-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

_____________________________

(лаборатория мудири ёки тегишли

масъул шахснинг Ф.И.О.)


20__ йил "___"__________

МАҲСУЛОТЛАРДАН ОЛИНГАН

НАМУНАЛАРНИ ТЕКШИРИШ

БАЁННОМАСИ


20__ йил "____" __________

Лаборатория номи



(аккредитация гувоҳномасининг рақами,

               

манзили, телефони, факси)

Ариза берувчининг номи


Ишлаб чиқарувчининг номи


Маркалаш маълумотлари


                 

Текширув объекти учун норматив ҳужжат


Таҳлил усуллари учун норматив ҳужжат


Таҳлил ўтказиш шароитлари



(ҳарорат, намлик ва бошқа шароитлар)

Текширув ўтказишга жалб қилинган шахс


Таҳлиллар ўтказиш натижалари

Кўрсаткичларнинг

номи (талаблар)


Кўрсаткичларнинг

аҳамияти (талаблар)


Кўрсаткичларнинг

мослиги (талаблар)


норматив

ҳужжат бўйича


амалдаги




Таҳлил ўтказилган сана


Қўшимча маълумотлар


               



       


        



(лаборатория мутахассиси Ф.И.О)


(имзо)


(сана)

           


        



(лаборатория мудири Ф.И.О)


(имзо)


(сана)".




Ўзгартириш ва қўшимчаларга

6-ИЛОВА



"Озиқ-овқат маҳсулотларига,

уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ

истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик

хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага

5-ИЛОВА



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

       

         

  


(санитария-эпидемиология хулосасини берувчи муассасанинг номи)



         

  


(аккредитация гувоҳномасининг олинган йили ва санаси)


САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК ХУЛОСА

N 000000

20__ йил "___" ______ дан _______________ гача ҳақиқий ҳисобланади.

                

Ушбу хулосаси билан:



(ишлаб чиқарувчи, келиб чиқиш давлати, олиб келувчи)

          

          

(импорт, маҳаллий маҳсулотларга алоқадор меъёрий ёки асословчи ҳужжатлар)

Ишлаб чиқарилган (олиб келинган) маҳсулот:



(маҳсулот номи, миқдори)

       

(ўтказилган лаборатория текширувлари баённомалари, натижалари)

САНИТАРИЯ НОРМАЛАРИ, ҚОИДАЛАРИ ВА ГИГИЕНА

НОРМАТИВЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИ.

Хулоса олувчи:



(муассасанинг номи ва юридик манзили)

               

(олиб келувчининг юридик манзили ёки маҳсулот ишлаб чиқарувчининг манзили)

Қўлланиладиган, ишлатиладиган соҳа:


                

        

            

Ишлатиш, ташиш, сақлаш ва хавфсизлигига оид шарт-шароитлар


             

Махсус белгилар:


                

(санитария-эпидемиология хулосасини берувчи муассаса раҳбарининг Ф.И.О.)

М.Ў.

20__ йил "___" ______________".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 15 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 22 январь, 3-сон, 51-модда








































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск