Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 01.03.1991 й. 44-сон "ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг "ССЖИ ҳудудида вақтни ҳисоблаш масалалари" деб номланган 1991 йил 4 февралдаги 20-сон қарори" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.03.1991 й.

N 44



ССЖИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ССЖИ ҲУДУДИДА ВАҚТНИ ҲИСОБЛАШ

МАСАЛАЛАРИ" ДЕБ НОМЛАНГАН 1991

ЙИЛ 4 ФЕВРАЛДАГИ 20-СОН ҚАРОРИ


ССЖИ Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 4 февралдаги 20-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, мазкур қарор билан:

ССЖИнинг барча ҳудудида 1991 йил март ойининг сўнгги якшанбасидан бошлаб йил давомида доимо амалда бўлиб келган қўлланаётган вақтнинг минтақа вақт (декрет соат)дан бир соат олдинда бўлиши бекор қилинади;

бунда бутун жумҳурият ҳудудини бешинчи соат минтақасига ўтказиш тўғрисида, шунингдек, жумҳурият ҳудудида "ёзги вақт"ни қўлланмаслик ҳақида Ўзбекистон ССЖ билдирган таклиф ҳисобга олинган.


2. Шу муносабат билан Андижон, Жиззаҳ Наманган, Сирдарё, Тошкент, Фарғона вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 31 март куни маҳаллий вақт билан соат 02 да соат миллари бир соат орқага сурилсин, жумҳуриятнинг қолган барча ҳудудида (Қорақалпоғистон МССЖ, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида) соат миллари ўзгартирилмасдан қолдирилсин.


3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар, иттифоққа бўйсунувчи бирлашмалар ва корхоналар мазкур қарорни амалга ошириш учун қабул қилсинлар, вақтни ҳисоблаш тартиби ўзгарган пайтда халқ хўжалиги барча тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўрсинлар.



Вазирлар Маҳкадласининг Раиси                                          И. Каримов





















Время: 0.2009
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск