Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш /

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1991 й. 9-сон "ССЖИ Пенсия фондининг Ўзбекистон жумҳурият бўлимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.1991 й.

N 9



ССЖИ ПЕНСИЯ ФОНДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

ЖУМҲУРИЯТ БЎЛИМИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ССЖИ Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг "ССЖИ Пенсия фондини ташкил этиш тўғрисида" 1990 йил 15 августдаги 818-сон қарори билан:

"ССЖИда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида" ва "Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида" ССЖИ Қонунларига мувофиқ пенсия таъминотини молиявий бошқаришнинг давлат органи сифатида ССЖИ Пенсия фонди ташкил этилганлиги;

ССЖИ Пенсия фонди мустақил молия банк системаси сифатида белгилаб қўйилганлиги (ССЖИ Пенсия фондининг пул маблағлари давлат бюджети таркибига кирмайди);

мухтор жумҳуриятлар, ўлкалар ва вилоятларда филиаллари бўлган иттифоқдош жумҳуриятлардаги бўлимлар ССЖИ Пенсия фондининг бошқарув органлари сифатида белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. ССЖИ Пенсия фондининг Ўзбекистон жумҳурият бўлими ташкил этилсин.


3. ССЖИ Пенсия фондининг Ўзбекистон жумҳурият бўлимига қуйидагилар юклатилсин:

"ССЖИда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида" ва "Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида" ССЖИ Қонунларига мувофиқ пенсия тўлаш, шунингдек, болаларга нафақа тўлаш сарф-харажатларини маблағ билан таъминлаш;

жумҳурият ҳудудидаги тўловчилар томонидан суғурта бадалларини ССЖИ Пенсия фондига ўз вақтида ўтказиш ишларини ташкил этиш;

солиқ органлари билан биргаликда суғурта маблағларининг фонд ҳисобига ўз вақтида ва тўла тушишини назорат қилишни амалга ошириш;

ССЖИ Пенсия фонди маблағларининг жумҳурият бўлимининг тасдиқланган бюджетига мувофиқ оқилона сарфланишини таъминлаш.

Мазкур қарор қабул қилиниши билан корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва кооперативлар, амал қилаётган мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатъи назар, шунингдек, айрим фуқароларни шартнома бўйича ёлловчи шахслар ижтимоий суғурта фондига ўтказиладиган маблағларни чегириб ташлаб, ССЖИ Пенсия фондига ССЖИ Вазирлар Кенгаши ва ВЦСПС белгилаган миқдорларда давлат ижтимоий суғуртаси учун бадаллар ўтказадилар.

Ходимлари ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналар ва ташкилотлар ССЖИ Пенсия фондига суғурта бадаллари билан бир қаторда меҳнатга ҳақ тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан "ССЖИда фуқароларнинг пенсия таъминоти тўғрисида" ССЖИ Қонунининг 14-моддасига мувофиқ белгиланган миқдорларда қўшимча ажратмаларни киритадилар.

Якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи, шу жумладан, якка (гуруҳ бўлиб) ижара шартлари бўйича ёки шахсий деҳқон хўжалигида ишловчи фуқаролар ССЖИ Пенсия фондига ССЖИ Вазирлар Кенгаши ва ВЦСПС белгилаган тартибда бадал тўлайдилар.


4. Ўзбекистон ССЖ Давлат телевидение ва радио эшиттириш қўмитаси, газета ва журналлар таҳририятлари ССЖИ Пенсия фондининг Ўзбекистон жумҳурият бўлими билан биргаликда фонднинг мақсад ва вазифалари тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борсинлар.


5. ЎзССЖ Иқтисодиёт қўмитаси, ЎзССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси 1991 йил режасида ССЖИ Пенсия фондининг Ўзбекистон жумҳурият бўлимига, унинг Қорақалпоғистон МССЖ, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги филиалларига белгиланган тартибда биркитилган номенклатура бўйича моддий-техника ресурслари ажратишни назарда тутсинлар.


6. ССЖИ Пенсия фондининг Ўзбекистон жумҳурият бўлимида Бошқарувчининг иккита, шу жумладан, битта биринчи ўринбосариҳамда етти кишидан иборат Бошқаруви бўлишига рухсат берилсин,

Бошқарувчининг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва уларни лавозимдан озод қилиш ССЖИ Пенсия фонди Ўзбекистон жумҳурият бўлимининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 1, 1-модда.




























Время: 0.2120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск