Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 й. 1025-сон "Табиий газ ва электр энергияси етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2017 й.

N 1025



ТАБИИЙ ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ

ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Истеъмолчиларнинг ушбу қарорга иловага мувофиқ айрим тоифаларига 2018 йил 1 январдан бошлаб табиий газ ва электр энергияси учун оширилган тарифлар белгилансин.


2. "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини жалб этган ҳолда ушбу қарорнинг мақсадлари ва мазмуни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар, бунда истеъмолчилар томонидан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга, сертификатланган ва энергия жиҳатидан самарали ускуналар ва приборлар қўлланилишига алоҳида эътибор берилсин.


3. "Ўздавэнергоназорат" ва "Ўздавнефтгазинспекция" давлат инспекциялари "Энергияни тежаш миллий компанияси" АЖ билан биргаликда ушбу қарорга иловада кўрсатилган ташкилотларга улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан) фойдаланиш тўғрисида хулосалар берилишини таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов, "Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси У.М. Мустафаев ва "Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси А.С. Мустафоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 декабрдаги

1025-сон қарорига

ИЛОВА



Табиий газ* ва электр энергиясини** реализация

қилишда уларга нисбатан нарх белгилашнинг алоҳида

тартиби белгиланадиган истеъмолчи ташкилотлар

РЎЙХАТИ

Истеъмолчи ташкилотлар


Тўлов қуйидагилар учун

амалга оширилади:


табиий газ


электр

энергияси


1. Пиширилган ғишт, асфальт ва цемент ишлаб чиқарувчи, энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналарни жорий этган, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан (кўмирдан), шу жумладан, цемент ишлаб чиқаришнинг "қуруқ усули"дан фойдаланувчи корхоналар.


ушбу рўйхатга киритилмаган истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда


амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда

2. Пиширилган ғишт, цемент, асфальт ишлаб чиқарувчи корхоналар (ушбу илованинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно).


1 куб. м учун 1000 сўм

3. Оҳактош ва гипс қазиб олувчи, қайта ишловчи ва ишлаб чиқарувчи корхоналар.


4. Бетон ва темир-бетон буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.


5. Иссиқхона ва иссиқхона-парник хўжаликлари.


6. Чинни ва фаянсдан буюмлар ишлаб чиқарувчи корхоналар.


7. Ресторанлар, кафе, тантаналарни ўтказиш объектлари ва бошқа умумий овқатланиш объектлари (меҳмонхоналар ва уларга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган объектлар бундан мустасно).


8. Гипс-картон, йўлакбоп ва керамика плиталари, брусчаткалар, керамик ва цемент-қум черепицалар, қуруқ қурилиш аралашмалари, шунингдек, қувур буюмлари ишлаб чиқарувчи корхоналар.


           

*) Ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун табиий газ қазиб олиш ва уни ташишни амалга оширувчи қўшма корхоналар ва хорижий корхоналарга табиий газ етказиб бериш тузилган контрактлар шартларига мувофиқ нархлар бўйича, бироқ экспортга етказиб бериш нархидан паст бўлмаган нархларда амалга оширилади.


**) Электр энергиясига ҳақ тўлаш учун амалдаги тарифга нисбатан оширилган коэффициент уланган қуввати 750 кВАгача бўлган истеъмолчилар учун қўлланилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь





































Время: 0.1497
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск