ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон ССЖ Президент ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.1991 й. 33-сон "Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.1991 й.

N 33



АДАБИЁТ, САНЪАТ ВА МЕЪМОРЧИЛИК

СОҲАСИДА ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ДАВЛАТ

МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Адабиёт ва санъатни янада ривожлантириш, унинг ғоявий ва бадиий жиҳатдан юксак. кенг миқёсли асарлар яратишга ижодий куч ғайратларни сафарбар этишдаги мавқеини ошириш мақсадида ҳамда жумҳуриятда ижро этувчи ва бошқарувчи ҳокимият тузилишини такомиллаштиришга оид тадбирлар амалга оширилаётганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамзси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Навоий номидаги ва Ҳамза номидаги Давлат мукофотлари Қўмитаси Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистсн ССЖ Давлат мукофотлари Қўмитасига айлантирилсин.

3. Қуйидагилар белгилансин:


а) адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари 1991 йилдан бошлаб Ўзбекистон ССЖ Президентининг фармонларига мувофиқ берилади. Фармонлар Навоий, Қодирий ва Ҳамза таваллуд топган кунларда жумҳурият матбуотида эълон қилиниб, радио ва телевидение орқали эшиттирилади;


б) адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари Қўмитасининг таркиби уч йил муддатга тасдиқланади;


в) Навоий, Қодирий ва Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотларини бериш юзасидан тушган таклифларни ана шу мукофотлар тўғрисидаги низомларга қатъий мувофиқ равишда кўриб чиқиш, тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этишга оид барча ишлар Қўмита зиммасига юклатилади;


г) Қўмита мукофотларни бериш тўғрисидаги таклифлар юзасидан қарорлар қабул қилади, уларни Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига киритади;


д) адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари Қумитаси Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотларини бериш тўғрисидаги таклиф юзасидан кўпчиликнинг яширин овоз бериши йўли билан қарор қабул қилади, овоз беришда Қўмита аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашади;


е) Қўмита ҳузурида Навоий, Қодирий ва Ҳомза номидаги жамғарма бўлади. У Навоий, Қодирий ва Ҳамза, Ўзбекистон маданияти бошқа атоқли арбобларининг асарларини мамлакатда ва чет злларда тарғиб қилиш, ижодкор зиёлилар ва истеъдодли ёшлар фаолиятига бутун чоралар билан кўмаклашиш учун маблағ тўплашни ўз мақсади деб билувчи юридик шахс ҳисобланади, деб белгилаб қўйилсин. Жамғармага тушадиган маблағлар ва моддий бойликларга давлат солиқлари ва бошқа солиқлар солинмайди.


4. Навоий ва Қодирий номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари тўғрисидаги низомларда ушбу мукофотлар Ўзбекистоннинг ҳаёти, адабиёти, санъати ва меъморчилиги билан боғлиқ энг яхши асарлар учун иттифоқдош жумҳуриятлар за хорижий мамлакатларнинг маданият арбобларига ҳам берилиши мумкинлиги кўзда тутилсин.


5. Илова қилинаётган:

адабиёт, саньат ва меъморчилик соҳасида Навоий номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари тўғрисидаги;

адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Қодирий номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари тўғрисидаги;

адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари тўғрисидаги;

Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари Қўмитаси тўғрисидаги янги низомлар тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон ССЖ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари Қўмитасининг янги таркиби тасдиқлансин.


7. Адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофотлари Қўмитаси Қодирий номидаги Ўзбекистон ССЖ Давлат мукофоти лауреатининг кўкракка тақиладиган нишони ҳамда дипломининг баёни ва нусхасини ишлаб чиқиб, уни Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига тақдим этсин.


8. Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 13 сентябрдаги 296-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов















Время: 0.2350
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск