Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 й. 1006-сон "Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2017 й.

N 1006



ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловага киритилган товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилиш учун тузилган контрактларни (шартномаларни) рўйхатдан ўтказиш юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин, биржада тузилган контрактлар (шартномалар) бундан мустасно.


2. Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.


4. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - "Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь






















































Время: 0.1436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск