Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /

Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.12.2017 й.1006-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 декабрдаги

1006-сон қарорига

ИЛОВА



Экспорт контрактларини рўйхатдан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида" ва "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Томонлар ушбу Низом кучга киргунга қадар контракт бўйича ўз мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажарган бўлса, бундай экспорт контрактлари ваколатли органда рўйхатдан ўтказилмайди.

Тадбиркорлик субъектлари экспорт контракти тузмасдан ва товарлар, ишлар (хизматлар) экспорти учун банк воситачилик ҳақи олинмасдан Интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари воситасида товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга оширишга ҳақлидир, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлар бундан мустасно.

3. Ваколатли органда экспорт контрактлари ва (ёки) уларга қўшимча келишувлар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича рўйхатдан ўтказилади.


4. Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказишнинг асосий мақсади экспорт қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) нархини мониторинг қилиш, махсус турдаги товарларни ва ташқи савдо ҳисоботини ҳисобга олишни тартибга солишдан иборат.


5. Ваколатли органда товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилиш бўйича қуйидаги экспорт контрактлари рўйхатдан ўтказилади:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 2-иловага киритилган.

Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида қайд этилган, товар-хом ашё биржаларида тузилган ва товар-хом ашё биржаларида рўйхатдан ўтказиладиган экспорт контрактлари, хорижий инвестициялар иштирокида ташкил қилинган корхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни (лицензияланадиган махсус турдаги товарларни экспорт қилишдан ташқари) етказиб бериш учун экспорт контрактлари ваколатли органда рўйхатдан ўтказилмайди.


6. Ваколатли органда мазкур Низомнинг 5-бандига асосан рўйхатдан ўтказилган ва экспорт контрактларининг асосий шартларини ўзгартирадиган экспорт контрактларига қўшимча барча келишувлар ваколатли органда рўйхатдан ўтказилиши лозим.


7. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


экспорт контракти - ариза берувчи ва хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси ўртасида товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилиш учун тузилган контракт (шартнома);


ариза берувчи - товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилувчи ва ваколатли органга экспорт контрактини рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти;


товарлар экспорти - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига уни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқишни назарда тутувчи экспорт божхона режими;


ишлар (хизматлар) экспорти - ариза берувчи томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахсига, бажарилишидан (кўрсатилишидан) қатъи назар, бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар);


экспорт контрактига қўшимча келишув - экспорт контракти томонлари ўртасида тузиладиган, аввал тузилган ва ушбу Низомнинг 5-банди талабларига асосан ваколатли органда рўйхатдан ўтказилган экспорт контрактларининг асосий шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутадиган битим.



2-БОБ. РУХСАТ БЕРИШ

ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


8. Қуйидагилар экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш талаблари ва шартлари ҳисобланади:

экспорт контрактлари шартларининг ушбу Низом 18-36-бандларида кўрсатилган талабларга мувофиқ бўлиши;

тақдим этилган экспорт контракти шартларининг умумқабул қилинган халқаро савдо меъёрлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бўлиши;

контракт нархларининг халқаро бозорлар конъюнктураси ва маҳаллий товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида талаб ва таклифнинг амалдаги ҳолатига асосланган нархлар даражасига, экспорт контрактини рўйхатдан ўтказиш учун ариза берилган вақтдаги параметр ва сифатга мувофиқ бўлиши.

Халқаро бозорлар конъюнктураси ва маҳаллий товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида талаб ва таклифнинг амалдаги ҳолатига асосан нарх даражаси деганда ишлаб чиқарувчи заводлар ёки муқобил етказиб берувчилар ёхуд ишлаб чиқарувчининг дилерлари ва/ёки дистрибьюторларининг тижорат таклифлари ёхуд прайс-варақлари асосида шакллантириладиган нархлар даражаси ёки очиқ ахборот манбалари, шу жумладан ахборот нашрлари, Интернет ахборот тармоқларида кўрсатилган ҳамда факс, электрон почта ёки бошқа алоқа воситалари орқали олинган (ариза берувчи томонидан рақобат варағига тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида тақдим этилган ёки ваколатли орган томонидан контрактни кўриб чиқиш даврида олинган) нархлар даражаси тушунилади.



3-БОБ. ЭКСПОРТ КОНТРАКТИНИ ВА(ЁКИ)УНГА

ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ УЧУН ЗАРУР ҲУЖЖАТЛАР


9. Ариза берувчи экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

экспорт контрактини ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берувчининг номи, жойлашган манзили (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек, ҳукуматлараро битим реквизитлари (агарда экспорт контракти ҳукуматлараро битим асосида тузилган бўлса) кўрсатилган ариза;

экспорт контрактининг харидор ва сотувчи томонидан имзоланган асл нусхаси ва унинг нусхаси;

экспорт контрактининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ҳуқуқий хулосаси;

экспорт контрактини томонлар ишончнома асосида тузган бўлса, ишончноманинг ариза берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;

контрактни тузиш вақтида амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, оферталар, биржа ва ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар, каталоглар, нархлар бўйича нашрлар, бунда тақдим этилган барча таклифлар муқобил таклифлар билдирган фирма ва компаниялар жойлашган жой (почта манзили) ва боғланиш реквизитлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши лозим) билан бирга рақобат варағи ёки контракт нархининг шаклланиши асослаб берилган ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорт қилинганда ёки экспорт контракти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан тузилган бўлса, махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорининг нусхаси.


10. Ваколатли орган томонидан ушбу Низомнинг 5-бандига асосан аввал рўйхатдан ўтказилган экспорт контрактига қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

экспорт контрактига қўшимча битимни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза берувчининг номи, жойлашган манзили (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек, ҳукуматлараро битим реквизитлари (агарда экспорт контракти ҳукуматлараро битим асосида тузилган бўлса) кўрсатилган ариза;

экспорт контрактига қўшимча битимнинг асл нусхаси ва унинг нусхаси;

экспорт контрактининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси;

экспорт контрактига қўшимча битимнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ҳуқуқий хулосаси;

экспорт контрактига қўшимча битимни томонлар ишончнома асосида тузган бўлса, ишончноманинг ариза берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;

товар миқдори ошганда, унинг номенклатураси, товарларнинг келиб чиқиш мамлакати, нархи ва тўлов шартлари ўзгарганда, контрактни тузиш вақтида амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, оферталар, биржа ва ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар, каталоглар, нархлар бўйича нашрлар, бунда тақдим этилган барча таклифлар муқобил таклифлар билдирган фирма ва компаниялар жойлашган жой (почта манзили) ва боғланиш реквизитлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши лозим) билан бирга рақобат варағи ёки экспорт контрактига қўшимча келишув бўйича нарх асослаб берилган ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорт қилинганда ёки экспорт контракти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан тузилган бўлса, махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорининг нусхаси.


11. Ариза берувчи томонидан мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларида кўрсатилган ҳужжатларни ваколатли органга топшириш муддати контракт ва (ёки) унга қўшимча келишув имзоланган вақтдан бошлаб икки ойдан ошмаслиги лозим.


12. Ваколатли орган контрактни ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун бошқа давлатлар органлари ва ташкилотлардаги мавжуд зарур ҳужжатлар ва ахборотни ўзаро ахборот ҳамкорлиги орқали, шу жумладан электрон шаклда белгиланган тартибда мустақил олади, ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно.


13. Ариза берувчидан ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.


14. Ариза берувчи экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни ваколатли органга бевосита ёки почта алоқаси воситалари орқали тақдим этади.


15. Контракт ва унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун бевосита тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва ариза берувчига ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда дарҳол қайтарилади.


16. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.



4-БОБ. ЭКСПОРТ КОНТРАКТИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН АСОСИЙ ТАЛАБЛАР


17. Экспорт контракти ушбу Низомнинг 18-36-бандларида кўрсатилган қуйидаги асосий бўлим ва маълумотларни ўз ичига олиши керак.


18. Кириш қисми (преамбула) - экспорт контрактининг кириш қисми контракт рақами, контракт тузилган жой ва сана, томонларнинг тўлиқ номи, экспорт контрактини тузувчи шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исмини ўз ичига олиши ва унда ушбу шахслар фаолият юритиши учун асос бўладиган ҳужжатлар (устав, низом, контрактни имзолаш учун ишончнома) кўрсатилиши лозим.


19. Контракт предмети - мазкур бўлимда товарнинг (ишлар, хизматларнинг) номи, техник хусусиятлари, сони ва сифати, шунингдек, битим тури кўрсатилади.

Бунда:

товар (ишлар, хизматлар) миқдори ўлчовлари метрик тизимида қабул қилинган халқаро бирликларда ифода этилади. Сон, меъёр ва вазнни Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибга мувофиқ ўлчов бирликларида аниқлаш мумкин;

товарнинг (ишлар, хизматларнинг) сифат хусусиятлари товарнинг ундан фойдаланишга яроқлилигини акс эттирувчи хусусиятларини белгилайди. Товарнинг ТИФ ТН бўйича кодига ҳавола кўрсатилиши лозим. Агар халқаро тасниф бўйича товарнинг (ишлар, хизматларнинг) номи маълум бўлмаса, бунда товарнинг техник ўзига хос хусусиятларини (ишлар, хизматларнинг ўзига хос хусусиятлари) кўрсатиш мумкин.

Машиналар, ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш бўйича контрактда уларнинг янги эканлиги, чиқарилган йили ва улардан амалда фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилади.


20. Етказиб беришнинг асосий шартлари. Халқаро "Инкотермс" қоидалари бўйича белгиланади.

"Инкотермс" қўлланилганда (қисқартма сўз билан биргаликда) етказиб бериш жойини (темир йўл станцияси, бандаргоҳ, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатиш зарур.


21. Товарни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) муддати. Контрактда етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) муддати ёки санаси кўрсатилади.

Товарни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) муддати ва жадвали товар ёки унинг (ишлар, хизматлар) бир қисми тотувчи томонидан кўрсатилган жойга етказиб берилиши (бажарилиши, кўрсатилиши) лозим бўлган вақтни англатади.

Товарни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш) санаси контрактнинг асосий шартларига мувофиқ сотувчининг ўз мажбуриятларини бажариш санаси тушунилади.


22. Контрактнинг нархи ва умумий қиймати. Товар (ишлар, хизматлар) нархини белгилашда контрактда товарнинг (ишлар, хизматларнинг) ўлчов бирлиги, асосий нархи, қайд этиш услуби, ТИФ ТН кодига биноан товар бирлигининг нархи кўрсатилади.

Асосий нархлар "Инкотермс"га биноан белгиланади.

Қайд этиш услубига кўра, нарх қатъий (ўзгармас, бозор конъюнктурасига боғлиқ бўлмаган), ўзгарувчан (томонларнинг келишуви бўйича ўзгартирилиши мумкин), мослашувчан (бозор конъюнктурасига ва инфляция даражасига боғлиқ) бўлиши мумкин.

Товар (ишлар, хизматлар) бирлигининг нархи чет эл валютасида кўрсатилади.

Контрактнинг умумий қиймати контракт бўйича сотиладиган (бажариладиган, кўрсатиладиган) товарнинг (ишлар, хизматларнинг) чет эл валютасида кўрсатиладиган тўлиқ қийматини англатади.


23. Тўлов шартлари. Ушбу бўлимда тўлов шартлари кўрсатилади, шу жумладан тўлов валютаси, шакли ва муддати белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, валютанинг қайта ҳисоб-китоб курси ва мазкур курсни белгилаш манбаси (контрактни имзолаш санасида, товарни етказиб бериш санасида, тўлов санасида) кўрсатилади.

Ташқи савдо контрактларида тўлов валютаси чет эл валютасида кўрсатилади (қонунчиликда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно).


24. Товарни қадоқлаш ва тамғалаш. Қадоқлаш юкни ташиш вақтида унинг жисмонан сақланишини таъминлаши шарт. Агар товарнинг тури бўйича қадоқлаш ва таралаш зарур бўлса, контрактда қадоқлаш ва тара тури, уларнинг ўлчами ва сифати кўрсатилади. Агар қадоқлаш воситалари ва таралар сотувчига қайтарилса ва уларнинг нархи товарнинг умумий қийматига киритилмаган бўлса, қадоқлаш воситалари ва таралар кимнинг ҳисобидан ва қандай муддатларда қайтарилиши кўрсатилади.

Товар маркировкаси одатда, контракт рақами, жўнатувчи (сотувчи, етказиб берувчи), олувчини (харидор, буюртмачи), товарнинг брутто ва нетто оғирлиги, ҳажмлари, ўринлар сони, ишлаб чиқарилган мамлакати, юқори ва паст ўринлар, намдан ҳимоялангани ва бошқа ахборотни ўз ичига олади. Маркировканинг аниқ мазмуни контрактда келишиб олинади.


25. Товарни юклаб жўнатиш тартиби. Мазкур бўлимда сотувчининг товар жўнатишга тайёрлиги ва жўнатилган юклар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш бўйича мажбуриятлари белгиланади, бу ҳақда харидорни хабардор қилиш муддати ва усули кўрсатилади.


26. Товарни (ишлар, хизматларни) топшириш-қабул қилиш тартиби. Товарни (ишлар, хизматларни) топшириш деганда контракт шартларига мувофиқ товарнинг сотувчи томонидан харидорга мулк сифатида топширилиши тушунилади. Товарни (ишлар, хизматларни) топшириш-қабул қилиш миқдор, вазн ва сифат бўйича амалга оширилади. Экспорт контрактида ушбу мажбуриятни амалга ошириш тартиби кўрсатилади (учинчи шахслар жалб этилган ёки жалб этилмаган ҳолда, жой кўрсатилади).


27. Рекламация. Етказиб берилган товарнинг сифати ва (ёки) миқдори, вазни, шунингдек ишлар, хизматлар сифатининг экспорт контракти шартларига номувофиқлиги муносабати билан харидор томонидан сотувчига билдириладиган эътирозлар. Экспорт контрактида рекламацияни билдириш тартиби кўрсатилади: уни билдириш, сотувчи томонидан унинг кўриб чиқилиши ва унга жавоб йўллаш муддатлари, шунингдек, уни бартараф этиш муддатлари.


28. Кафолатлар. Мувофиқлик бўйича сертификатланиши лозим бўлган товарларни (иш, хизматларни) етказиб бериш контрактларида сотувчи томонидан тақдим этиладиган ҳажмлар, кафолат муддатлари белгиланади. Сотувчи зиммасига муайян кафолат муддатида товар (ишлар, хизматлар) сифати учун жавобгарлик юкланади ва сотувчининг ўз кафолат мажбуриятларини бажариш тартиби белгиланади.

Экспорт контракти шартларига мувофиқ сотувчи кафолат мажбуриятининг амал қилиши бошланадиган вақт аниқланади.


29. Товарнинг (ишлар, хизматларнинг) келиб чиқиши. Экспорт контрактида товарни етказиб берувчи мамлакат ва унинг ишлаб чиқарувчиси, хизматлар, ишлар бажарувчиси кўрсатилади.


30. Санкциялар. Томонларнинг қабул қилинган мажбуриятларни бажаришини таъминловчи шартлар сифатида, экспорт контрактида одатда томоннинг контракт мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли даражада бажармаганлиги учун пеня ва (ёки) жарима шаклидаги молиявий санкциялар кўзда тутилади. Айбдор томон зиммасига жабрланган томон талабига кўра унга жарима тўлаш мажбурияти юклатилади.

Экспорт контракти шартларида молиявий санкцияларни тўлаш айбдор томон контракт мажбуриятларини тегишли даражада бажаришдан озод этилмаслигини белгиловчи қоидалар назарда тутилиши мумкин.


31. Форс-мажор шартлари. Мазкур бўлимда мажбуриятларни бажаришга тўсқинлик қиладиган ва томонлар хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда пайдо бўлган енгиб бўлмас куч ҳолатлари юзага келиши муносабати билан томонларни контракт мажбуриятларини бажаришдан озод этиш имконияти назарда тутилади. Контрактда шундай ҳолатларга дуч келган томоннинг бошқа томонни улар юзага келгани тўғрисида маълум муддатда хабардор қилиш мажбурияти кўрсатилади. Мазкур ҳолатлар юзага келган мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган тегишли ҳужжатлар форс-мажор ҳолатлари юзага келганининг тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Мазкур шарт экспорт контрактида ҳам кўрсатилади. Бундан ташқари, экспорт контрактида белгиланган форс-мажор ҳолатларининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг томонлар ҳаракатлари кўрсатилади.


32. Арбитраж. Экспорт контрактида томонлар ўртасида юзага келиши мумкин бўлган ва музокаралар ўтказиш орқали бартараф этиб бўлмайдиган низоларни ҳал этиш тартиби белгиланади. Бунда мазкур контракт бўйича низоларни кўриб чиқиш жойи ва кўриб чиқадиган орган аниқланади.


33. Экспорт контрактини кучга киритиш шарти ва унинг амал қилиш муддати.


34. Тарафларнинг реквизитлари. Экспорт контракти матни томонлар реквизитларини кўрсатиш билан якунланади. Унда юк жўнатувчининг жойлашган жойи (почта манзили), банк реквизитлари ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади.

35. Экспорт контрактининг тили. Давлат тили ёки рус тилида тузилган экспорт контракти рўйхатдан ўтказилади. Бошқа ҳолларда давлат тили ёки рус тилига таржима қилинади. Таржиманинг ишончлилиги учун ариза берувчи жавоб беради.

Одатда, экспорт контракти икки тилда тузилади, контракт унинг саҳифасини чап ва ўнг томонида паралель равишда таржима қилган ҳолда расмийлаштирилади ва ҳар бир тилдаги матн бир хил ҳуқуқий кучга эга бўлади.


36. Экспорт контрактини тасдиқлаш. Экспорт контракти ва унга қўшимча келишувнинг ҳар бир саҳифаси экспорт контракти томонларининг ваколатли шахслари томонидан имзоланиши (тасдиқланиши) лозим. Экспорт контрактининг ҳар бир саҳифаси, унинг матнига киритиладиган ҳар қандай тузатиш, ўзгартиришлар икки томонлама тасдиқланиши шарт.


37. Ушбу боб талабларига риоя этилиши учун жавобгарлик экспорт контракти шартларининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги бўйича ҳуқуқий хулоса берган шахс зиммасига юкланади.



5-БОБ. ЭКСПОРТ КОНТРАКТИ ВА (ЁКИ) УНГА

ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


38. Экспорт контрактлари ва (ёки) уларга қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш учун мазкур Низомнинг 9 ва 10-бандларига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлар ваколатли орган томонидан ариза қабул қилиб олингандан сўнг беш иш куни давомида кўриб чиқилади.


39. Экспорт контрактларини ва (ёки) уларга қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


40. Кўриб чиқиш натижасига кўра, экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишув ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган рухсат бериш талаблари ва шартларига мос келган тақдирда, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.


41. Гувоҳнома махсус бланкада берилади ва ваколатли орган раҳбари томонидан имзоланади ҳамда унга идентификация рақами берилади ва берилган гувоҳномалар реестрига киритилади.


42. Экспорт контракти асл нусхасининг ҳар бир варағи ваколатли органнинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан имзоланади.

43. Рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома берилган экспорт контракти ариза берувчи томонидан шахсни ва унинг ваколатни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки гувоҳнома ва ишончнома) тақдим этилгандан сўнг унинг вакилига берилади.


44. Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилган тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати экспорт контрактининг амал қилиш муддати доирасида белгиланади.



6-БОБ. ЭКСПОРТ КОНТРАКТИ ВА (ЁКИ) УНГА

ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШНИ РАД ЭТИШ


45. Қуйидагилар экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

ариза берувчи экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш учун керакли ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда топширмаса;

ариза берувчи рухсат бериш талаблари ва шартларига мос келмаса;

ариза берувчи ушбу Низомнинг 9 ва 10-бандларига мувофиқ тақдим этган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар бўлса.


46. Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишни бошқа сабабларга кўра, шу жумладан мувофиқсизлик сабаблари туфайли рад этишга йўл қўйилмайди.


47. Рад этиш учун асослар бўлган тақдирда, ваколатли органнинг ваколатли мансабдор шахси имзолаган, ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича рад этиш сабаблари ва қонунчиликнинг аниқ қоидалари кўрсатилган асосли хулоса расмийлаштирилади.


48. Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида расмийлаштирилган асосли хулоса ариза берувчига рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари ва ариза берувчи қайд этилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда, бир иш куни давомида ёзма равишда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).


49. Ваколатли органнинг экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишни рад этиши ариза берувчига контракт шартларини бажариш ҳуқуқини бермайди.


50. Ваколатли орган томонидан мазкур Низомда кўрсатилмаган бошқа шаклдаги хулосалар берилишига йўл қўйилмайди.


51. Ариза берувчи экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишни рад этишга асос бўлган сабабларни бартараф этганидан сўнг ваколатли органга, ушбу Низомда кўрсатилган ҳужжатларни ва рад этишга асос бўлган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни ваколатли орган томонидан рад этиш хулосаси берилган кундан бошлаб, ўн беш иш куни ичида такроран кўриб чиқиш учун топширишга ҳақли.


52. Ариза берувчи экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишни рад этишга асос бўлган сабабларни белгиланган муддатда бартараф этган тақдирда, ваколатли орган рад этиш сабаблари бартараф этилгани ҳақидаги ариза ва улар бартараф этилганини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб, уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади, экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказади ёки уларни рўйхатдан ўтказишни рад этади.

Аризани қайта кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.


53. Аризани қайта кўриб чиқишда ваколатли орган томонидан аввал ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда кўрсатилмаган рад этиш сабабларини келтиришга йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ сабаблар бундан мустасно.


54. Белгиланган муддат тугагандан сўнг тақдим этилган ҳужжатлар қайта тақдим этилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.


55. Ариза берувчилар экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш рад этилгани, шунингдек, ваколатли орган мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


56. Рўйхатдан ўтказилган экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишув, экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ариза берувчига ваколатли орган томонидан ариза берувчи унинг шахсини ва ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт ёки гувоҳнома ва ишончнома) тақдим этгандан сўнг берилади.

Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини ва ушбу гувоҳнома бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланди.



7-БОБ. ЭКСПОРТ КОНТРАКТИ ВА (ЁКИ) УНГА ҚЎШИМЧА

КЕЛИШУВ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНИ ТЎҒРИСИДАГИ

ГУВОҲНОМАНИНГ ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


57. Амал қилиш муддати якунланмаган экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома йўқолганда ёки яроқсиз ҳолга келганда, ариза берувчининг аризасига биноан унинг дубликати берилади.

Ваколатли орган экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси яроқсиз ҳолга келган тақдирда, ариза ва гувоҳноманинг асл нусхасини олгандан сўнг экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда беради.

Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.



8-БОБ. ЭКСПОРТ КОНТРАКТИ ВА (ЁКИ) УНГА ҚЎШИМЧА

КЕЛИШУВНИНГ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНИ ТЎҒРИСИДА

ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ ТЎХТАТИБ

ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ


58. Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш ваколатли орган томонидан "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 22, 23 ва 25-моддалари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Шу билан бирга, экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриши, тўхтатиш ва бекор қилишга сабаб бўлган маълумотлар тегишли қарори қабул қилингандан сўнг беш кун ичида ваколатли орган томонидан тегишли чоралар кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат божхона қўмитасига юборилади.



9-БОБ. ЭКСПОРТ КОНТРАКТЛАРИ ВА (ЁКИ) УЛАРГА

ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВЛАРНИНГ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИЛГАНИ ТЎҒРИСИДА БЕРИЛГАН

ГУВОҲНОМАЛАР РЕЕСТРИ



59. Ваколатли орган экспорт контрактлари ва (ёки) уларга қўшимча келишувларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида берилган гувоҳномалар реестрини юритади.

Экспорт контрактлари ва (ёки) уларга қўшимча келишувларнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида берилган гувоҳномалар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

ариза берувчининг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли;

экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишув рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган вақти ва рақами;

экспорт контракти ва (ёки) қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома берилишига сабаб бўладиган маълумотлар - экспорт контракти рақами ва санаси, товар номи, экспорт контрактининг қиймати, сотиб олувчининг номи ва мамлакати;

экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;

экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш асоси ва санаси;

экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувнинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома дубликатини бериш учун асос ва сана.






Низомга

1-ИЛОВА



Экспорт контрактлари ва (ёки) уларга

қўшимча келишувларни рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

                      

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Муддатлар




I босқич

Ариза берувчи

Экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйҳатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни рўйҳат бўйича тайёрлайди ва уларни ваколатли органга бевосита ёки почта алоқаси воситаси орқали  топширади.

Ариза берувчининг ҳоҳишига кўра




II босқич

Ваколатли орган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги)

Ваколатли орган экспорт контракти ва (ёки) унга қўшимча келишувни рўйҳатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйҳат орқали қабул қилади ва ариза берувчига қабул қилган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда кечиктирмасдан берилади.


Ҳужжатлар қабул қилинадиган кунда


III босқич

Экспорт контракти ва унга қўшимча келишувни рўйҳатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқади , рўйҳатдан ўтказилгани ҳақидаги гувоҳномани беради ёки ун беришни рад этади.

Рўйҳатдан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, рад этиш сабаблари, қонунчиликнинг аниқ нормалари кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклда тегишли ҳулоса беради.

Беш иш куни

мобайнида





IV босқич

(Зарурат бўлганда)

Ариза берувчи томонидан рад этиш сабаблари бартараф этилгандан сўнг қайта топширилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

Ариза берувчига экспорт контрактини рўйҳатдан ўтказиш гувоҳномасини ёки уни рўйҳатдан ўтказишни рад этиш ҳулосасини беради

Уч иш куни

мобайнида

            





Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ташқи савдо вазирлиги



Экспорт контрактини рўйхатдан

ўтказиш тўғрисида

АРИЗА


"_________" (Ўзбекистон) ва "__________" компанияси (мамлакат)ўртасида

        


(маҳсулотлар номи)

             

экспорт қилиш бўйича тузилган шартномани рўйхатдан ўтказишингизни сўраймиз.

Контрактнинг умумий суммаси ____________ ни ташкил қилади.

Ушбу контракт бўйича маҳсулотни экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг _______ даги _______-сон қарори асосида амалга оширилади (агар контрактда лицензияланадиган махсус турдаги маҳсулот экспорт қилинса ёки контракт Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва ҳукуматлараро шартномалар асосида тузилган бўлса).

Ҳукуматлараро битим реквизитлари

            


(агар контракт Ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган бўлса)

       

Тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

1. Экспорт контрактининг сотувчи ва харидор томонидан имзоланган асл нусхаси ва унинг нусхаси;

2. Экспорт контрактининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ҳуқуқий хулосаси;

3. Агар шартнома томонлар ўртасида ишончнома асосида тузилган бўлса, ариза берувчи томонидан тасдиқланган ишончнома нусхаси;

4. Контрактни тузиш вақтида амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, оферталар, биржа ва ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар, каталоглар, нархлар бўйича нашрлар, бунда тақдим этилган барча таклифлар муқобил таклифлар билдирган фирма ва компаниялар жойлашган жой (почта манзили) ва боғланиш реквизитлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши лозим) билан бирга рақобат варағи ёки контракт нархининг шаклланиши асослаб берилган ҳужжат;

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорт қилинганда ёки экспорт контракти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан тузилган бўлса, махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорининг нусхаси.

              

              

Ташкилот раҳбари

____________

(имзо)

      

_____________

Ф.И.О.

             

             



Низомга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ташқи савдо вазирлиги



Экспорт контрактига қўшимча келишувни

рўйхатдан ўтказиш тўғрисида

АРИЗА


"________" (Ўзбекистон) ва "________" компанияси (мамлакат) ўртасида

           


(маҳсулотлар номи)

            

экспорт қилиш бўйича аввал рўйхатдан ўтказилган контрактга ___________________ даги ____ -сон қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишингизни сўраймиз.

Қўшимча келишувга асосан контрактнинг умумий суммаси ________ни ташкил қилади.

Ушбу контракт бўйича маҳсулотни экспорт қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг _______даги ________-сон қарори асосида амалга оширилади (агар контрактда лицензияланадиган махсус турдаги маҳсулот экспорт қилинса ёки контракт Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва ҳукуматлараро шартномалар асосида тузилган бўлса).

Ҳукуматлараро битим реквизитлари

            


(агар контракт Ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган бўлса)

       

Тақдим этилаётган ҳужжатлар рўйхати:

1. Экспорт контрактига қўшимча келишувнинг асл нусхаси ва унинг нусхаси;

2. Экспорт контрактини расмийлаштириш тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси;

3. Экспорт контрактига қўшимча битимнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бериладиган ҳуқуқий хулосаси;

4. Экспорт контрактига қўшимча битимни томонлар ишончнома асосида тузган бўлса, ишончноманинг ариза берувчи томонидан тасдиқланган нусхаси;

5. Товар миқдори ошганда, унинг номенклатураси, товарларнинг келиб чиқиш мамлакати, нархи ва тўлов шартлари ўзгарганда, контрактни тузиш вақтида амалда бўлган тасдиқловчи ҳужжатлар (сўровномалар, тижорат таклифлари, оферталар, биржа ва ассоциациялар котировкалари, прайс-варақлар, каталоглар, нархлар бўйича нашрлар, бунда тақдим этилган барча таклифлар муқобил таклифлар билдирган фирма ва компаниялар жойлашган жой (почта манзили) ва боғланиш реквизитлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши лозим) билан бирга рақобат варағи ёки экспорт контрактига қўшимча келишув бўйича нарх асослаб берилган ҳужжат;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорт қилинганда ёки экспорт контракти Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига асосан тузилган бўлса, махсус турдаги товарларни экспорт қилиш учун лицензия бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорининг нусхаси.

              

              

Ташкилот раҳбари

____________

(имзо)

      


_____________

Ф.И.О.

            

            



Низомга

4-ИЛОВА



O`zbekiston Respublikasi

Tashqi savdo vazirligi


EKSPORT KONTRAKTINI

RO`YXATGA OLISН

GUVOНNOMASI (raqami va sanasi)

Eksport

kontrakt

raqami va

sanasi


Ariza beruvchi tashkilot (eksporter)


Kontraktor (importer) va mamlakat


Tovar (xizmat) nomi


Eksport kontrakt summasi


Ro`yxatga olish uchun asos


Guvohnoma


da berildi

gacha amal

qiladi

   

Vazir o`rinbosari


Imzo


___________________

(F.I.Sh.)



M.O'.


        

          






Низомга

5-ИЛОВА



O`zbekiston Respublikasi

Tashqi savdo vazirligi


EKSPORT KONTRAKTLARINI RO`YXATDAN O`TKAZISН НAQIDAGI

GUVOНNOMANI BERISНNI RAD ETISН XULOSASI

Eksport kontrakt boyicha xulosa raqami va sanasi

    

Eksport kontrakt raqami va sanasi

                  

Ariza beruvchi tashkilot

            

          

Kontraktor va mamlakat

          

         

Tovar (xizmat) nomi

        

           

Eksport kontrakt summasi

        


         

Eksport kontrakt bo`yicha xulosa

            


                         

Vazir o`rinbosari


Imzo


_____________

(F.I.Sh.)

M.O'.





          

            

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь
















































Время: 0.1912
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск