Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона назорати ва олиб чиқиш ва олиб киришдаги бошқа назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 й. 1007-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2017 й.

N 1007



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ЧЕГАРАСИ

ОРҚАЛИ ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА ЧЕГАРА, БОЖХОНА

САНИТАРИЯ-КАРАНТИН, ФИТОСАНИТАРИЯ ВА

ВЕТЕРИНАРИЯ НАЗОРАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини техник воситалар билан жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини жиҳозлаш учун ушбу қарорга 2-иловада қайд этилган техник воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назоратини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 25 майдаги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 декабрдаги

1007-сон қарорига

2-ИЛОВА



2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат

чегараси орқали ўтказиш пунктларини техник воситалар

билан жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ


                    

       

N

      

         

Тадбирлар номи

      

     

Ижрочилар

     

      

Бажариш муддатлари

        

1.

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги паспорт назорати хоналарини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган шахсларни қидирувда бўлган фуқароларнинг электрон фотокартотекаси билан солиштириш имконини берадиган видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш.

        

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Молия вазирлиги

     

2018-2019-йиллар

давомида


2.

Паспорт назоратининг автоматлаштирилган хоналари - "электрон гейтлар"ни ишлаб чиқиш ва ўтказиш пунктларида жорий этиш.

   

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Молия вазирлиги

2018-2020-йиллар

давомида


3.

Йўловчилар тўғрисида "SITA" туридаги дастлабки ахборот тизими дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

   

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги

2018-2020-йиллар

давомида


4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари сервер ускуналари ва қидирув-ахборот тизимининг мавжуд дастурий таъминотини модернизация қилиш.

 

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Молия вазирлиги

2018-2020-йиллар

давомида


            

             

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь































































Время: 0.1731
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск