Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бошқа масалалар /

Сотишдан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.03.1991 й. 47-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 4 мартдаги

47-сон карори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Сотишдан олинадиган солиқни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР


1. Қуйидагилар сотишдан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланадилар:


а) хўжалик ҳисобида турувчи, мустақил балансга эга ҳамда идоравий тобелигидан ва ўзларига асос бўлган мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик шахслар ҳисобланувчи корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, кооперативлар, кичик корхоналар, колхозлар ва совхозлар, бунга Ўзбекистон ССЖ ҳудудида тузилган, банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётига эга бўлган, ишлаб чиқариш техника мақсадларидаги маҳсулотларни ва халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи* совет юридик шахслари ва хорижий юридик шахслар ва фуқаролар Иштирокидаги биргаликдаги корхоналар, шунингдек, уларнинг филиаллари (бўлимлари, бошқа алоҳида бўлинмалари) киради;


б) хўжалик ҳисобида турмайдиган, аммо товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарадиган ва сотадиган ташкилотлар, бунга бюджетда турувчи ташкилотлар ҳам киради;


в) Ўзбекистон ССЖ ҳудудида иш юритувчи халқаро бирлашмалар ва ҳукуматга алоқасиз халқаро ташкилотлар (бирлашмалар), хўжалик фаолиятини амалга оширувчи хорижий юридик шахслар, шунингдек, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқарадиган ва сотадиган, совет корхоналзри иштирокида тузилган қўшма корхоналарнинг бошқа мамлакатлар ҳудудидаги филиаллари;


г) якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслар.


Мазкур пунктда кўрсатилган корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар бундан кейин корхоналар деб аталади.


2. Тайёрлов, дон қабул қилиш, улгуржи ва таъминот-сотиш ташкилотлари ўзлари ишлаб чиқарган товарлар бўйича сотишдан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланадилар.


3. Чакана савдо корхоналари ўзлари ишлаб чикарган товарлар бўйича сотишдан олинадиган солиқни, шунингдек, харидорларга сотилган товар нархи билан солиқ ҳамда олинган товарлар бўйича етказиб берувчиларга тўланган солиқ ўртасидапи фарқни тўлайдилар.


Умумий овқатланиш корхоналари ўзлари ишлаб чиқарган товарларни чакана савдо шохобчалармга реализация қилганларида сотишдан олинадиган солиқни тўлайдилар.


4. Газ, нефть маҳсулотлари, электр ва иссиқлик энергияси ташувчи (узатувчи) корхоналар сотишдан олинадиган солиқни тўлашни харидорларга қўйилган солиқ суммаси билан мазкур маҳсулотлар ва энергия учун етказиб берувчиларга илгари тўланган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида амалга оширадилар.


5. Нефтни сотишдан олинадиган солиқ у белгиланган тартибда ажратилган лимитлар бўйича нефть оладиган нефтни қайта ишлаш корхоналарига ва бошқа истеъмолчиларга етказиб берилган тақдирда тўланади.



II. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ


6. Товарларни (шу жумладан, импорт товарларни) сотишдан, бажарилган ишлар ва пулли хизматлардан (молиявий, банк ва суғурта операцияларидан ташқари) савдо солиғи олинади.


7. Сотишдан олинадиган солиқни ҳисоблаш учун товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилиш амалдаги нарх белгилашга мувофиқ (харид, улгуржи, смета, чакана нархлар, шунингдек, тарифлар ва баҳолар, шартномавий ва эриин нархлар, тарифлар ва баҳолар) белгиланган нархлар, тарифлар ва баҳолар бўйича аниқланади.


Корхоналар мазкур нархлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишда уларнинг қийматини сотишдан олинадиган солиқ суммаси миқдорида оширади, у ҳисоб-китоб хужжатларида алоҳида кўрсатилади. Оборот солиғи солинадигзн товарлар бўйича реализация қилиш ҳажми оборот солиғи миқдорида камаймайди.


8. Сотишдан олинадиган солиқ суммаси миқдорида оширилган нархлар бўйича товарларни олувчи тайёрлов, дон қабул қилиш, улгуржи ва таъминот сотиш ташкилотлари (нефть маҳсулотлари билан таъминлаш системасидан ташқари) уларни шу нархлар бўйича сотадилар.


9. Савдо корхоналари (бунга умумий овқатланиш корхоналари ҳам киради) товарларни етказиб берувчиларга ҳисобга олинган, шартномавий ёки эркин чакана нархлар бўйича (тегишли чегиришларни чиқариб ташлаб) уларнинг қийматини тўлайдилар. Уларга кўрсатилган нархлардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган сотишдан олинган солиқ қўшилади.


Чакана савдо шохобчаларида аҳолига товарларни сотиш амалдаги нархларга харид қилинган буюм суммасининг 5 фоизи миқдорида солиқ солган ҳолда амалга оширилади.


Сотишдан олинадиган солиқ суммасининг 0,5 тийин ва ундан ортиғи бир тийингача яхлитлаштирилади, 0,5 тийингачаси эса чиқариб ташланади.


10. Харид қилинадиган хом ашё, материаллар, ёқилғи, комплектловчи ва бошқа буюмлар учун сотишдан олинадиган солиқ ишлаб чиқариш ва муомала харажатларига кирмайди.


Сотишдан олинадиган солиқни бюджетга тўлаш харидорлардан олинган солиқ суммаси билан етказиб берувчиларга тўланган солиқ суммаси ўртасидаги фарқ сифатида амалга оширилади.


Сотишдан олинадиган солиқ солинмайдиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишда етказиб берувчиларга илгари тўланган солиқ суммаси сотиш солиғидан тушумлар ҳисобига бюджетдан қопланади.


Тўланган ва олинган сотиш солиғи суммасининг ҳисоби алоҳида счётда юритилади.



Ш. СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚ

СТАВКАЛАРИ ВА УНИ БЮДЖЕТГА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


11. Тўловчилар реализация суммасининг 5 фоизи миқдорида ставка бўйича сотишдан олинадиган солиқ тўлайдилар.


12. Сотишдан олинадиган солиқ тушумлар суммасинмнг 90 фоизи Ўзбекистон жумҳурияти бюджетига ва 10 фоизи иттифоқ бюджетига ўтказилади.


Сотишдан олинадиган солиқни жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар ўртасида тақсимлаш тартиби жумҳурият қонунлари билан белгиланади.



IV. СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ


13. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун банкдаги ҳисоб-китоб счётига маблағларнинг келиб тушиши, нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишда эса пулнинг кассага келиб тушиши сотиш вақти ҳисобланади.


Солиқ органлари билан келишув бўйича сотиш вақтини белгилашнинг бошқача тартиби қўлланилиши мумкин.


14. Сотишдан олинадиган солиқ ўтган ҳар бир ўн кунлик учун ҳақиқий оборотдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги муддатларда тўланади:


жорий ойнинг 13 куни - биринчи ўн кунлик учун;

жорий ойнинг 23 куни - иккинчи ўн кунлик учун;

кейинги ойнинг 3 куни - ҳисобот ойининг қолган кунлари учун.


15. Сотишдан олинадиган солиқни тўловчилар тегишли солиқ органларига ССЖИ Молия вазирлиги белгилайдиган форма бўйича сотишдан олинадиган солиқ тўлаш юзасидан ҳисоб-китобларни тақдим этадилар.



V. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ ВА

СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


16. Сотишдан олинадиган солиқни ҳисоблашнинг тўғрилиги ва ўз вақтида тўланиши учун масъулият солиқ тўловчиларга юклатилади.


17. Сотишдан олинадиган солиқни ҳисоблашнинг тўғрилиги ва ўз вақтида тўланиши бўйича солиқ органларининг назорати Ўзбекистон ССЖнинг қонунларига мувофиқ амалга оширилади.



VI. СОТИШДАН ОЛИНАДИГАН

СОЛИҚ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР


18. Сотишдан олинадиган солиқ қуйидагилардан олинмайди:


а) аҳолига дори-дармонларни ва тиббиёт мақсадларидаги буюмларни, ногиронлар ва қариялар учун махсус мўлжалланган товарларни сотишдан;


б) товарларни экспортга, махсус маҳсулотларни, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни давлат фондига сотишдан;


в) шаҳар йўловчилар ташиш транспорти хизматлари кўрсатишдан (таксидан ташқари), шаҳарлар атрофида денгиз, дарё, темир йўл ва автомобиль транспортида йўловчиларни ташиш хизматлари кўрсатишдан;


г) болаларни, беморлар ва қарияларни парвариш қилиш бўйича хизматлардан, дафн этиш бюролари, қабристонлар, крематорийларнинг маросим хизматларидан;


д) театр-томоша, спорт, маданий маърифий муассасалар ва кино-театрлар (кино-қурилмалар) ўтказадиган тадбирларга билетлар сотишдан;


е) дон ва нон-булка маҳсулотларини сотиш тушумларидан;


ж) умумий фойдаланишдаги йўллардан фойдаланиш ва уларни ремонт қилиш бўйича бажарилган ишлар ҳажми тушумларидан;


з) аҳолига воситачилик савдоси ва ким ошди савдосида товарлар сотишдан.


19. Сотишдан олинадиган солиқни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби ҳақидаги Низомни кўлланиш бўйича йўриқнома ЎзССЖ Молия вазирлиги томонидан нашр этилади.



*) Бундан кейин товарлар (ишлар, хизматлар) деб аталади.

































Время: 0.1510
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск