ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Боғдорчилик. Узумчилик. Сабзавотчилик. Пиллачилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2018 й. ПҚ-3472-сон "Республикада ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2018 й.

N ПҚ-3472



РЕСПУБЛИКАДА ИПАКЧИЛИК

ТАРМОҒИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакат мустақиллигига эришилгандан кейин ипакчилик тармоғида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантиришга, янги корхоналар қуриш ва мавжудларини модернизациялашга, жаҳон бозорида харидоргир ва рақобатдош тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва уларнинг турларини кўпайтиришга қаратилган кенг кўламли таркибий ўзгартиришлар амалга оширилди.

Шу билан бирга озуқа базаси ва пилла хомашёси етишмаслиги тармоқни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда, бунинг натижасида республика пиллакашлик ва шойи тўкиш корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини хомашё билан таъминлаш даражаси пастлигича қолмоқда.

Ипакчилик тармоғини янада ислоҳ қилишни таъминлаш, ипакчилик саноатини модернизациялаш, диверсификациялаш ва жадал ривожлантириш жараёнларини фаоллаштириш, пиллани чуқур қайта ишлаш негизида ташқи бозорда барқарор талаб қилинаётган, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва товарлар турини кенгайтириш, шунингдек, тармоқни ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2018-2021 йилларда пилла тайёрлашни кенгайтириш ва чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ:

2018-2021 йилларда пилла тайёрлашни кенгайтириш ва чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида қувватларни ишга тушириш жадвали 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, 1-иловага* киритилган инвестиция лойиҳалари, зарурат бўлганда, "Асакабанк" АТБ, "Агробанк" АТБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" А'ГБ, Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда бошқа тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича кредитларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бир ой муддатда "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ҳудудий "Агропилла" МЧЖларини бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштириш учун зарур хоналар ажратилишини таъминласин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси:

бир ой муддатда жойлардаги мавжуд тутзорларни хатловдан ўтказиб, кейинчалик уларни ҳудудий "Агропилла" МЧЖларга топширсин;

икки ой муддатда ҳудудий "Агропилла" МЧЖларга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда тут уруғлари ва кўчатларини тайёрловчи хўжаликларни ташкил эгиш учун камида 30 гектардан суғориладиган ер майдонлари ажратиб берилишини таъминласин.


5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

ҳудудий "Агропилла" МЧЖларга топширилган тутзорлар "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи пиллани қайта ишлаш ва пилла курти тайёрлаш ташкилотларига ўзларининг озуқа базасини яратиш учун шартнома асосида бепул фойдаланишга берилади;

хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш қувватларини яратиш бўйича янги лойиҳалар "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг хулосалари асосида аниқланадиган озуқа базаси ва пилла хомашёсининг етарли миқдордаги ҳажмлари мавжудлиги билан чамбарчас боғлик холда амалга оширилади.


6. "Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг кластер усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин, бу усул пиллани қайта ишловчи корхоналарнинг ўзларига карашли озуқа базаси яратилишини, пилла хомашёси етиштиришнинг инновацион технологиялари кенг жорий этилишини хамда экспортга йўналтирилган юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот холига келтирилгунга кадар чуқур қайта ишланишини ўз ичига олади.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (Б.К. Шарипов) икки ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мавжуд пиллани қайта ишлаш ташкилотларини модернизация қилиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда тармоқнинг озуқа базасини кенгайтириш ва пилла хомашёси етиштириш ҳажмларини кўпайтириш негизида мазкур ташкилотларнинг ишлаб чиқариш қувватлари хомашё билан тўлиқ юкланишини таъминлайдиган ўзаро боғлик ягона ташкилий-технологик занжир яратилиши назарда тутилади.


7. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (Б.К. Шарипов) 2018 йилнинг 1 октябрига кадар "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси ҳузурида Пилла ва ипакчилик маҳсулотлари инновацион тадқиқотлари, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш марказини ташкил қилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

пиллачиликни ривожлантириш ва самарадорлигини оширишнинг ғоят муҳим муаммолари бўйича тадқиқот ишларини юқори даражада олиб бориш ҳамда уларни ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш;

хом ипакчилик ва материаллардан рационал фойдаланиш, тут дарахтлари унумдорлигини ошириш, пилла куртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш бўйича илмий-методик асослар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш;

тайёр маҳсулот сифати, харидоргир турлари ва дизайни менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш, унинг халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштирилиши ва стандартлаштирилишини таъминлаш;

Марказ илмий-техник ходимларининг касб савиясини, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этиш ҳисобига такомиллаштириш, шунингдек, чет эллардаги етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мутахассисларнинг стажировкаларини ташкиллаштириш.

Белгилансинки, тармоқни мақсадли ривожлантиришга қаратилган пиллачилик соҳасидаги илмий тадқиқотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг давлат илмий-техника дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бажарилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ихтисослашган олий таълим муассасалари ҳузурида ипакчилик тармоғи учун малакали кадрлар тайёрлаш бўйича махсус сиртки бўлимлар очилишини назарда тутсин;

ҳар йили ихтисослашган олий таълим муассасаларига қабул квоталарини шакллантиришда ипакчилик тармоғи ва саноатининг малакали кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини ҳисобга олсин;

Тошкент давлат аграр университетида ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида уларнинг ўз маблағлари ҳисобига интерфаол таълим аудиторияларини ташкил этсин, пилла тайёрлаш ва қайта ишлашнинг ташкилий-технологик жараёнларини яққол намойиш этиш имконияти яратилсин;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар билан ипакчилик йўналиши бўйича кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишда ташкилий кўмак берилишини таъминласин.


9. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари зиммасига - "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотларга янги тутзорлар барпо этиш учун суғориладиган ерлар ажратиб берилиши;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (Б.К. Шарипов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари зиммасига - пилла тайёрлаш бўйича прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (Б.К. Шарипов) зиммасига - пиллани қайта ишлаш ва экспортга йўналтирилган ипак маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, тармоқ ташкилотлари ўртасида хомашёнинг оқилона тақсимланиши;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари хамда Ўзбекистон Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши зиммасига - республиканинг бутун ҳудудида фермер хўжаликларининг далалари теварагида туг кўчатларининг қатор экилиши амалиётини қайта тиклаш ишларининг самарали ташкил этилиши ва сифатли ўтказилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси (Б.К. Шарипов) юқорида зиммага юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан доимий мониторинг ўрнатсин хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хар чоракда ахборот бериб турсин.


10. 2023 йилнинг 1 январига кадар:

а) республикада ишлаб чиқарилмайдиган ташкилотлар томонидан олиб келинадиган (белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича):

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида олиб келинадиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, ёрдамчи ва қурилиш материаллари;

тутзорларнинг қатор оралиғида агротехника тадбирларини бажариш учун қишлоқ хўжалиги техникаси, механизация ва ирригация воситалари, эҳтиёт қисмлар ва уларнинг бутловчи буюмлари;

тут кўчатлари уруғини тайёрлашда фойдаланиладиган хомашё ва материаллар, қуртхоналар учун ускуналар;

тайёр ипак маҳсулоти ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган химикатлар, сиптетик толалар, бўёқлар, фурнитура ва аксессуар буюмлари ҳамда бошқа ёрдамчи материаллар бож тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхонада расмийлаштирув йиғимлари бундан мустасно);

б) ташкилотлар тутзорлар билан банд бўлган ер майдонлари қисмида юридик шахслардан олинадиган ер солиғи тўлашдан озод қилинсин.

11. Қуйидагилар:

"Ўзбекипаксаноат" уюшмасининг ўзини давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятидаги бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига (бу Рўйхат Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сонли қарори билан тасдиқланган) киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, уларнинг раҳбарлари ўз ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қила оладилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ипакчилик тармоғига тааллуқли бўлган ва фермер хўжаликларида бажариладиган мавсумий ишлар пенсия тайинлаш учун стажга бир йиллик иш сифатида қўшилиши тўғрисидаги;

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг илгари Ўзбекистон Фермерлар кенгаши балансига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул берилган Тошкент шаҳар, Исмоил ота кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинони "Ўзбекипаксаноат" уюшмасига бепул фойдаланиш учун топшириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.Ж. Усмонов), Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши (Б.Т. Юсупов), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Ғуломов) бир ой муддатда юқорида кўрсатилган бино топширилишини, "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси эса (Б.К. Шарипов) қабул қилиб олинишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сонли қарори билан тузилган "Ўзбекипаксаноат" уюшмасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳга (З.Т. Мирзаев), зарур ҳолларда, 1- ва 2-иловаларда* назарда тутилган инвестиция лойиҳалари рўйхатига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси билан биргаликда ипакчилик тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсади, моҳияти ва мазмуни аҳоли орасида мунтазам суратда кенг ёритилишини таъминласин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси Б.К. Шарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 12 январь


















































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск