ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.01.2018 й. ПҚ-3484-сон "Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2018 й.

N ПҚ-3484



ЁҒ-МОЙ ТАРМОҒИНИ

ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ва кенг турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш учун кулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур тармоқдаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам бериш бозорни сифатли, хавфсиз, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва бутун мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади.

Шу билан бирга, хом ашё базасининг чекланганлиги, жумладан муқобил ёғ олинадиган экинлардан етарлича фойдаланмаслик ёғ-мой корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солишни таъминлаш ва бозорнинг сифатли ёғ-мой маҳсулотларига бўлган талабини қаноатлантириш имконини бермайди.

Ёғ-мой корхоналарида замонавий технологияларнинг паст даражада жорий этилганлиги ишлаб чиқариш фаолиятини лозим даражада назорат қилиш ва ҳисобини юритишга тўсқинлик қилмоқда, хом ашё ва тайёр маҳсулотларни талон-торож қилиш ҳолатларига, шунингдек, бошқа суиистеъмолчиликларга олиб келмоқда.

Хом ашё ресурслари ва тайёр ёғ-мой маҳсулотларини тақсимлашнинг самарасиз ва замонавий бозор принципларига жавоб бермайдиган механизми кўп сонли чайқовчилик бўғинлари ва бозорда сунъий тақчиллик юзага келишига ҳамда оқибатда ёғ-мой маҳсулотлари нархининг асоссиз ўсишига олиб келмоқда.

Ёғ-мой тармоғини замонавий бозор механизмларини кенг жорий этиш асосида жадал ривожлантиришни таъминлаш ва ёғ-мой саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси вазифаларига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш тизимларини ўрганиш натижалари;

"Ўзпахтасаноатэкспорт" ХКга тегишли бўлган "Ўзпахтаёғ" АЖ устав капиталидаги улуш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги "Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3408-сон қарорига мувофиқ давлат мулкига номинал қиймат бўйича ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ресурс базасини кенгайтириш, ёғ-мой корхоналаридаги асбоб-ускуналарни модернизация қилиш, уларни ишлаб чиқариш жараёнини назорат қилиш ва ҳисобини юритишнинг замонавий тизимлари билан жиҳозлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг:

шрот ва шелухани сотиш бўйича "Озуқа ем таъминоти" МЧЖ корхоналарини тугатиш;

кейинчалик саноатда қайта ишлаш учун мўлжалланган экстрактли пахта ёғи биржа савдолари орқали мулкчилик шаклидан қатъи назар экстрактли пахта ёғини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига ва тегишли (мувофиқлик ва гигиеник) сертификатларга эга бўлган маҳаллий корхоналарга сотилиши ҳақидаги тартибни белгилаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда тегишли (мувофиқлик ва гигиеник) сертификатларни олиш учун экстрактли пахта ёғи мулкчилик шаклидан қатъи назар маҳаллий корхоналарга 1 тоннагача ҳажмда сотилади, сотиб олинган экстрактли пахта ёғини қайта сотиш эса фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

4. 2019 йил 1 январга қадар муддатга ўсимлик ёғини ишлаб чиқарувчилар импорт ёғ-мой хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўздонмаҳсулот" АЖ билан биргаликда икки ой муддатда омухта ем ишлаб чиқаришни кенгай гириш бўйича, жумладан:

омухта ем ишлаб чиқариш юзасидан амалдаги қувватларни инвентаризациядан ўтказиш;

омухта ем ишлаб чиқариш учун бозордаги эҳтиёж ва мамлакатда мавжуд бўлган ресурс базасини ўрганиш;

чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик секторлари бўйича омухта ем тайёрлашнинг илмий асослантирилган рецептураларини ишлаб чиқиш;

маккажўхори ва бошқа бошоқли дон экинларидан, шунингдек, ёғ-мой, ун маҳсулотлари, спирт ва пиво ишлаб чиқаришдаги чиқиндилардан омухта емнинг замонавий саноат ишлаб чиқаришини ташкил этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда:

чигитни қайта ишловчи ёғ-мой корхоналарини чигитни юклаш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнини реал вақт режимида кузатиш, жумладан хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ўлчаш ва ҳисобини юритиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимлар билан;

чигит, пахта ёғи, шрот ва шелухани ташийдиган юк автомашиналарининг ҳаракатланишини реал вақт режимида мониторинг қилиб бориш учун уларни замонавий GPS трекерлар билан жиҳозлаш бўйича чоралар кўрсин.


7. "Ўзпахтаёғ" АЖ Тошкент шаҳар, Шота Руставели кўчаси, 8-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари З.Т. Мирзаев, Н.С. Отажонов ва С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентииинг

2018 йил 19 январдаги

ПҚ-3484-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой тармоғини

жадал ривожлантириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирларнинг номланиши


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. РЕСПУБЛИКАНИНГ ЁҒ-МОЙ САНОАТИНИ

БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Қуйидагилар орқали ёғ-мой саноати корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш:

тармоқ корхоналари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этган ҳолда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда малакали ходимлар орасидан қайта сайлашни ташкил этиш;

тармоқ корхоналарининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва штатлар сонини оптималлаштириш.


Ташкилий-

ҳуқуқий

тадбирлар


2018 йил

1 мартга

қадар


Иқтисодиёт вазирлиги. Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, "Ўзпахтаёғ" АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


     

II. ЁҒ-МОЙ КОРХОНАЛАРИНИНГ ХОМ АШЁ БАЗАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИ

ЮКЛАМАСИНИ ОШИРИШ

      

2.

Бошқа муқобил ёғ олинадиган экинлар (соя, кунгабоқар ва бошқалар) экиладиган майдонларни кўпайтириш ва ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ёғ олинадиган ўсимлик уруғининг импорти бўйича олиб келинишини ташкил этиш асосида, жумладан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ўсимлик ёғи ва ем маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг хом ашё базасини кенгайтириш:

илмий асослантирилган алмашлаб экишни жорий этиш;

саноат қувватини тўлиқ ишга солиш ҳамда ўсимлик ёғи ва емга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қаноатлантириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг муқобил ёғ олинадиган экинлар (соя, кунгабоқар ва бошқалар) етиштиришни кўпайтириш юзасидан жавобгарлигини ошириш;

пахтачиликда техник чигитнинг мойдорлигини ошириш юзасидан селекция ишларини кучайтириш;

устав капиталида давлат улуши бўлган ҳар бир ёғ-мой корхонасига муқобил ёғ олинадиган экинлар (соя, кунгабоқар ва бошқалар) селекцияси ва уруғчилигини ташкил этиш учун 200 гектардан кам бўлмаган унумдор ва суғориладиган ер майдони ажратиш;

муқобил ёғ олинадиган экинларни (соя, кунгабоқар ва бошқалар) экиш учун ажратиладиган унумдор ва суғориладиган ерларнинг майдонларини кенгайтириш.


Комплекс

ташкилий-

ҳуқуқий чора-

тадбирлар


2018 йил

1 мартга

қадар


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Фанлар академияси, "Ўзпахтаёғ" АЖ


3.

Қуйидагиларнинг натижалари асосида омухта ем ишлаб чиқарилишини кенгайтириш:

омухта ем ишлаб чиқариш бўйича амалдаги қувватларни инвентаризациядан ўтказиш;

бозордаги эҳтиёж ва мамлакатда мавжуд ресурс базасини ўрганиш;

чорвачилик (сут, гўшт ва бошқалар), паррандачилик ва балиқчилик секторлари бўйича омухта ем тайёрлашнинг илмий асослантирилган рецептураларини ишлаб чиқиш.

Маккажўхори ва бошқа бошоқли дон экинларидан, шунингдек, ёғ-мой, ун маҳсулотлари, спирт ва пиво ишлаб чиқаришдаги чиқиндилардан омухта емнинг замонавий саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш.


Комплекс

ташкилий-

ҳуқуқий чора-

тадбирлар


2018 йил

1 сентябрга

қадар


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, "Ўздонмаҳсулот" АЖ, "Ўзвиносаноатхолдинг" ХК, "Ўзпахтаёғ" АЖ

III. НАРХНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ЁҒ-МОЙ МАҲСУЛОТЛАРИНИ

СОТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

4.

Биржа савдолари орқали сотиладиган техник чигитнинг охирги чекланган қийматини аниқлаш.


Ташкилий-

ҳуқуқий

тадбирлар


2018 йил

20 январга

қадар


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўзпахтаёғ" АЖ. манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.

Пахта ёғини аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун қатъий белгиланган баҳода сотиш тартибини уни ишлаб чиқариш ва сотишдаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда жорий этиш.

Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари ва пахта ёғини қатъий белгиланган нархда сотадиган ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш.


Ташкилий-

ҳуқуқий

тадбирлар


2018 йил

20 январга

қадар


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзпахтаёғ" АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


6.

Қуйидагилар орқали Молия вазирлигининг ёғ-мой корхоналаридаги молия инспекторлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш:

ёғ-мой корхоналарининг молия инспекторларини аттестациядан ўтказиш;

ёғ-мой корхоналари молия инспекторлари лавозимларини юқори тайёргарликка, қатъий нуқтаи назарга эга ва пухта билимли ходимлар билан тўлдириш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига уларнинг ҳисоботларини мунтазам тақдим этиш тизимини жорий қилиш.


Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил

1 февралга

қадар


Молия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, "Ўзпахтаёғ" АЖ


     

IV. ЁҒ-МОЙ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИДА ҲИСОБГА ОЛИШ

ВА НАЗОРАТНИНГ ЗАМОНАВИЙ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

     

7.

Чигитни қайта ишловчи ёғ-мой корхоналарини хом ашёни юклаш, қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш жараёнини реал вақт режимида кузатиш, жумладан хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ўлчаш ва ҳисобини юритиш имконини берувчи автоматлаштирилган тизимлар ва ускуналар билан жиҳозлаш.


Ташкилий-

ҳуқуқий

тадбирлар


2018 йил

давомида


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзпахтаёғ" АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


8.

Чигит, пахта ёғи, шрот ва шелухани ташийдиган юк автомашиналарининг ҳаракатланишини реал вақт режимида мониторинг қилиб бориш учун уларни замонавий GPS трекерлар билан жиҳозлаш.


Ташкилий-

ҳуқуқий

тадбирлар


2018 йил

давомида


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзпахтаёғ" АЖ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 20 январь


"Халқ сўзи", 2018 йил 20 январь



































Время: 0.1882
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск