ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2018 й. Ф-5181-сон "Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

16.01.2018 й.

N Ф-5181




МОДДИЙ МАДАНИЙ ВА АРХЕОЛОГИЯ

МЕРОСИ ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг бой тарихи ва маданий меросини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, тарғиб қилиш ва бойитиб бориш борасида мамлакатимизда қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида" ҳамда "Археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунлари қабул қилинди, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисида Конвенция ратификация қилинди.

Ушбу Конвенция доирасида Хива, Бухоро, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилди.

Шу билан бирга, моддий маданий ва археология мероси объектларининг аксарияти таъмирталаб аҳволга келиб қолган, уларнинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш талаб даражасида эмас.

Моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, бошқариш ҳамда улардан оқилона фойдаланишнинг ягона механизмини ишлаб чиқиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг таклифини инобатга олиб, 2018-2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда республика комиссияси деб юритилади), шунингдек, йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар таркиби 1 - 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика комиссияси (Арипов):

ўн беш кун муддатда объектларнинг тарихий-маданий аҳамияти, муҳофаза қилиш аҳволи ва техник ҳолати, объектлардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг самарадорлиги, шу жумладан, туристик потенциали каби мезонлар асосида моддий маданий ва археология мероси объектларини хатловдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

2018 йил 1 апрелга қадар йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда малакали мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳларини тузган ҳолда республикадаги барча моддий маданий ва археология мероси объектларини тўлиқ хатловдан ўтказилишини ташкил этсин, шунингдек, хатлов натижалари бўйича объектлар тўғрисида батафсил маълумотларни ўз ичига олган ва доимий янгиланиб борувчи ягона электрон маълумотлар базаси яратилишини таъминласин;

йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар билан биргаликда соҳадаги ҳолатни чуқур таҳлил қилсин, бу борада илғор хорижий тажрибани ҳамда халқаро экспертлар, академик доиралар ва кенг жамоатчилик вакилларининг таклиф-мулоҳазаларини атрофлича ўргансин;

2018 йил 1 майга қадар хатлов ва ўрганиш натижалари асосида 2018-2023 йилларда моддий маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда киритсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади ва унинг фаолиятини ташкил этади;

моддий маданий ва археология мероси объектлари тўғрисида ягона электрон маълумотлар базасини яратиш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан қопланади.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларига объектлар ҳолати билан тўлиқ танишиш учун имконият яратсин ҳамда объектларга оид материалларни тақдим этсин, шунингдек, республика комиссияси ва йўналишлар бўйича ишчи гуруҳларининг фаолиятини самарали ташкил этишига кўмаклашсин.


5. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 январдаги

Ф-5181-сон фармойишига

1-ИЛОВА



2018-2023 йилларда моддий маданий ва археология

мероси объектларини муҳофаза қилиш, асраш, илмий

тадқиқ этиш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланишни тубдан

такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури

лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, республика комиссияси раиси


лавозими бўйича

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, республика комиссияси раисининг ўринбосари

Б. Сайфуллаев

-

Маданият вазири


Б. Ходжаев

-

Иқтисодиёт вазири


Ш. Шерматов

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири в.б.


А. Хайдаров

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


И. Маджидов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Б. Зокиров

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


А. Абдухакимов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси


А. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия. картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


А. Ахмедхаджаев

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси


О. Юсупов

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси


Б. Йўлдошев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


А. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Р. Боходиров

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хорижий давлатлардаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази директори


У. Алимов

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


Ш. Жавлонов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


Ш. Пидаев

-

Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти директори


Ж. Исмоилова

-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


А. Иргашев

-

Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармаси бошлиғи


М. Жуманиязов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


М. Маджидов

-

Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси, республика комиссияси котиби


            





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 январдаги

Ф-5181-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Моддий маданий ва археология мероси объектларини

хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

У. Қўконбоев

-

Маданият вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


Б. Ўроков

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси ўринбосари


М. Рўзметов

-

Ер ресурслари геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси ўринбосари


Ў. Хасанбоев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари


А. Мансуров

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари


А.Раҳмонов

-

Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармаси бош архитектори


лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 январдаги

Ф-5181-сон фармойишига

3-ИЛОВА



Моддий маданий ва археология мероси

объектларидан фойдаланиш ҳолатини таҳлил қилиш

ҳамда уларнинг туристик салоҳиятидан самарали

фойдаланиш юзасидан таклиф ишлаб

чиқиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Б. Сайфуллаев

-

Маданият вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


А. Каримов

-

Молия вазири ўринбосари


А. Ортиков

-

Иқтисодиёт вазири ўринбосари


К. Акилова

-

Маданият вазири ўринбосари


Ш. Шораҳметов

-

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Ш. Бурнашев

-

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Ш. Жавлонов

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


А. Икрамов

-

ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби


Ш. Пидаев

-

Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти директори


Ж. Исмоилова

-

Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори


А. Иргашев

-

Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармаси бошлиғи


   





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 16 январдаги

Ф-5181-сон фармойишига

4-ИЛОВА



Моддий маданий ва археология мероси объектларида

молиявий тушумларни ҳисобга олиш ва улардан мақсадли

фойдаланиш, шунингдек уларни таъмирлаш, тиклаш

ва консервация қилиш юзасидан таклифлар

тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

А. Каримов

-

Молия вазири ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


У. Қўконбоев

-

Маданият вазири ўринбосари


А. Ортиқов

-

Иқтисодиёт вазири ўринбосари


Ў. Хасанбоев

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари


А. Мансуров

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари


А. Иргашев

-

Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармаси бошлиғи


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 17 январь








































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск