ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сув муҳофазаси ва сув объектлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 й. 1009-сон "Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.12.2017 й.

N 1009



ДАРЁЛАР ЎЗАНЛАРИНИ ТОЗАЛАШ ВА

ҚИРҒОҚЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ИШЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон қарорини ижро қилиш, шунингдек, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 21 декабрдаги

1009-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси очиқ сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича лойиҳаларни тузиш, ишлаб чиқиш, экспертиза ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 29 майдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 53-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб эътироф қилиш тўғрисида" 2016 йил 4 майдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 36-модда) 1-илованинг 5-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 52-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 23 декабрь





















































Время: 0.2074
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск