Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.01.2018 й. ПҚ-3487-сон "Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2018 й.

N ПҚ-3487



ХЎЖАЛИК ЖАМИЯТЛАРИ ВА СТРАТЕГИК

АҲАМИЯТГА ЭГА КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг жорий ишлаб чиқариш фаолиятининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш мақсадида:


1. Мазкур қарорга мувофиқ товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар суммасидан қатъи назар, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан тузиладиган ва уларнинг раҳбарлари бошқарадиган идоравий танлов комиссиялари баҳолайдиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш шартномаларини, шу жумладан, импорт шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга;

қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг бараваридан ошган товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилишга бўлган техник топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертизадан ўтказилади;

мазкур банд билан назарда тутилган тартибда, энг яхши таклифларни танлаб олиш ва тўғридан-тўғри музокаралар асосида стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар томонидан тузилган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ минг бараваридан ошган импорт контрактлар ва уларга қўшимча келишувлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертизадан ва рўйхатдан ўтказилади.

Шу билан бирга ушбу тартиб:

Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ инвестиция фаолияти доирасида стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар томонидан амалга оширилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) харидларига, Республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш йиллик давлат дастурлари бундан мустасно;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси кафолатлари орқали жалб қилинаётган кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган контрактларга татбиқ этилмайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан қатъиян жорий ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун олиб келинаётган ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 22 январдаги

ПҚ-3487-сон қарорига

ИЛОВА


Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг

алоҳида тартиби белгиланадиган, хўжалик жамиятлари

ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг

РЎЙХАТИ


1. "Навоийуран" ДК

2. "Олмалиқ КМК" АЖ


3. "Ўзбекнефтгаз" АЖ


4. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


5. "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ


6. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ


7. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ


8. "Ўзкимёсаноат" АЖ


9. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


10. "Ўзбеккўмир" АЖ


11. "Uzbekistan Airways" АЖ


12. "Uzbekistan Airports" АЖ


13. "Ўзбектелеком" АК


14. "Ўзавтосаноат" АЖ


15. "Ўзпахтасаноат" АЖ


16. "Ўзтрансгаз" АЖ


17. "Ўзбекгеофизика" АЖ


18. "Dori-Darmon" АК


19. "Ўзметкомбинат" АЖ


20. "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ


21. "Давлат белгиси" ДИЧБ (Тошкент босма фабрикаси, Тошкент қоғоз фабрикаси ва Тошкент зарбхонаси)


22. Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси "Геолтехтаъминот" давлат корхонаси


23. "Навоий КМК" АЖ

24. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 29 январь, 4-сон, 70-модда































































Время: 0.1884
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск