ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2018 й. 8-сон "Тошкент шаҳридаги бассейнлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2018 й.

N 8




ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БАССЕЙНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Болалар ва ёшларнинг мактабдан ташқари спорт таълими тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини соғломлаштириш, уларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш, сув спорти турлари бўйича спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, бассейнлардан самарали фойдаланишда давлат-хусусий шерикчиликни ривожлантириш, сув спорти турлари бўйича болалар тренерларини тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун олинадиган тўлов миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йилнинг 1 февралидан бошлаб амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси 2018 йил 1 февралга қадар:

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тизимидаги бассейнларда (кейинги ўринларда бассейнлар деб аталади) шуғулланиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда ёшлар кесимида сув спорти турлари билан шуғулланиш бўйича ўқув режалар, дастурлар ва меъёрларни ишлаб чиқиб белгиланган тартибда тасдиқласин;

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли болаларни сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этсин;

бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилишини таъминласин;

бассейнларнинг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари аниқ кўрсатилган ҳолда Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ва турникетларни ўрнатиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари "Спорт" махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобидан қопланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бассейнларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг бажарилиши бўйича доимий равишда тушунтириш ишларини олиб борсин.

5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Тошкент шаҳрида жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнларини хатловдан ўтказсин;

хатлов якунлари бўйича давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган Тошкент шаҳрида жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнлари рўйхатини тузсин ҳамда мазкур рўйхатни ҳамда давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш шартлари тўғрисидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирсин;

давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнларни келиб тушган таклифларга кўра, ижарага бериш тизимини жорий этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси келгусида қуриладиган бассейнлардаги вентиляция тизимларининг табиий ва сунъий йўлларидан фойдаланишни ташкил этиш ҳисобига энергия жиҳатидан тежамкорлик тизимини татбиқ қилган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 2018-2025 йилларда 10 тадан энергиятежамкор бассейнлар қуриш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Қурбонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 5 январдаги

8-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳрида

жойлашган бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларида

шуғулланиш учун олинадиган тўлов

МИҚДОРЛАРИ

             

Ёшлар кесимида

Базавий ҳисоблаш миқдорига

нисбатан фоиз ҳисобида (бир ойга)

4 - 7 ёш

30


8 - 12 ёш

40


13 - 17 ёш

50


18 ва ундан катта ёшдагилар

70


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 январь





































Время: 0.1486
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск