ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун тўловлар ундириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.01.2018 й. 13-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 8 январдаги

13-сон қарорига

2-ИЛОВА



Айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда

бўлиш учун тўловлар ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом айрим муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлиш учун тўловлар ундириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг талаблари давлат қўриқхоналари қўриқланма зоналарининг экологик туризмни ташкил этишга берилган қисмида бўлиш учун тўловлар ундиришга ҳам жорий қилинади.


2. Тасарруфида МЭТҲ бўлган давлат органининг, юридик ёки жисмоний шахсларнинг қарорлари асосида МЭТҲда бўлиш учун тўлов ҳар бир ташриф буюрувчи учун суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида, чипта расмийлаштирилмасдан олдин тўланади.

3. МЭТҲда бўлиш учун ҳақ тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда нақд пул ва нақд пулсиз шаклда амалга оширилади.


4. Юридик мақомга эга бўлган МЭТҲда бўлиш учун тўловлар ушбу юридик шахсларнинг ҳисоб рақамига тушади. Давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар тасарруфидаги юридик мақомга эга бўлмаган МЭТҲда, шунингдек, табиат ёдгорликлари, рекреация зоналарида бўлиш учун тўловлар ушбу давлат органлари ёки юридик ва жисмоний шахслар ҳисоб рақамига тушади.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қуйидаги тоифаларидан МЭТҲда бўлиш учун ҳақ олинмайди:

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;

Иккинчи жаҳон уруши фронт орти меҳнат фахрийлари;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

меҳнат фахрийлари ва нафақадаги шахслар;

"Саховат" интернат-уйлари қарамоғидаги шахслар;

7 ёшгача бўлган болалар;

"Меҳрибонлик" уйлари ва "Мурувват" болалар интернат-уйлари тарбияланувчилари;

оддий аскар ва сержант таркибига кирувчи лавозимларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар.


6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қуйидаги тоифаларидан МЭТҲда бўлиш учун тўлов белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида ундирилади:

умумтаълим мактаблари ўқувчилари;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари талабалари.


7. МЭТҲ маъмурияти, тасарруфида МЭТҲ бўлган юридик ёки жисмоний шахслар ташриф буюрувчиларга ушбу ҳудудларда бўлиши билан боғлиқ қуйидаги пулли хизматларни таклиф қилиш ҳуқуқига эга:

гид ва йўлбошчи хизматларини таклиф қилиш;

вақтинчалик фойдаланиш учун палатка, махсус ухлаш қоплари, идишлар ҳамда ошхона жиҳозлари ва бошқа буюмлар бериш;

йўналишни босиб ўтиш ва юкларни ташиш учун от, эшак, туялар бериш;

исиниш ва овқат тайёрлаш учун ўтин ва бошқа турдаги ёнилғи маҳсулотлари, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сув бериш;

МЭТҲ маъмурияти, тасарруфида юридик мақомга эга бўлмаган МЭТҲ бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда, айрим турдаги табиатдан фойдаланишлар, экологик туризм, рекреация ва илмий изланишлар олиб бориш учун бошқа турдаги хизматлар таклиф қилиниши мумкин.


8. Чет эл фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хизмат кўрсатганлик учун тўловлар бир хил бўлиши лозим. Кўрсатилган хизматлар учун тўлов шакли қонунчиликка мувофиқ томонлар келишуви бўйича белгиланади.


9. Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати ва уларга тўланадиган тўловларнинг миқдори:

тасарруфида МЭТҲ бўлган давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда;

тасарруфида юридик мақомга эга бўлмаган МЭТҲ бўлган юридик ва жисмоний шахслар қарорлари билан белгиланади.


10. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, уларга тенглаштирилган шахслар, Иккинчи жаҳон уруши фронт орти меҳнат фахрийлари, интернат-уйлар қарамоғидаги, "Меҳрибонлик", "Мурувват", "Саховат" уйлари қаромоғидаги шахслар кўрсатиладиган хизмат учун тўловлардан озод қилинади.

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, меҳнат фахрийлари, нафақадаги шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, оддий аскар ва сержант лавозимларида муддатли хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчилар кўрсатиладиган хизматлар учун тўловни белгиланган тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўлайди.

11. Ушбу Низомнинг 5, 6 ва 10-бандларида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига имтиёзлар берилиши учун қуйидаги ҳужжатлар асос бўлади:

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлиги бўлган шахслар, ветеранлар ва нафақадаги шахслар учун - белгиланган шаклдаги гувоҳнома ёки ушбу мақомни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

"Саховат" интернат-уйлари қарамоғидаги шахслар - паспорт ва тегишли тиббий-ижтимоий муассаса маълумотномаси;

"Меҳрибонлик" уйи ва "Мурувват" болалар интернат-уйи тарбияланувчилари учун - тегишли таълим ёки тиббий-ижтимоий муассаса маълумотномаси ёхуд муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган ташриф буюрувчилар рўйхати;

7 ёшга тўлмаган болалар учун - туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун - пенсия гувоҳномаси;

оддий аскар ва сержант лавозимларида муддатли хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар учун - чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётганлиги ёзилган ҳарбий билет;

мактаб ўқувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий ўқув муассасаси талабалари учун - туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси ёки талабалик гувоҳномаси ёхуд тегишли ўқув муассасаси раҳбари томонидан тасдиқланган ўқувчилар (талабалар) рўйхати.


12. Агар ташриф буюрувчи МЭТҲда жойлашган пул тўланадиган бошқа ҳудудга кирмоқчи бўлса, у ҳолда улардан фақат биринчиси учун ҳақ олинади.


13. МЭТҲда бўлиш учун кўрсатилган пулли хизматдан тушган тушум ва харажатлар бўйича ҳисоботлар қонунчиликда белгиланган тартибда юритилади.


14. МЭТҲда бўлиш билан боғлиқ ҳолдаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 январь


































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск