ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Аҳоли бандлиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2018 й. 27-сон "Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2018 й.

N 27



ТУМАН (ШАҲАР) АҲОЛИ

БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда АБКМ деб аталади) жойлашган бино ва иншоотлар хатловдан ўтказилганлиги ва унинг натижалари бўйича ташкил этиладиган шаҳар (туман) Давлат хизматлари марказлари билан бандлик соҳасида ўзаро ҳамкорликда давлат хизматлари кўрсатишга доир самарали, тезкор ва шаффоф фаолият кўрсатишини таъминловчи АБКМларнинг замонавий биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича намунавий лойиҳа тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ўтказилган хатлов натижаларига кўра ишлаб чиқилган 2018-2021 йилларда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ маъқуллансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари АБКМларнинг биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачи ҳисобланиши, лойиҳалаш ва бош пудратчи ташкилотлар белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов (тендер) савдолари натижаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши белгилаб қўйилсин.


4. АБКМлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича буюртмачилар белгиланган тартибда:

лойиҳалаш ташкилотлари билан биргаликда - лойиҳа-смета ҳужжатларининг замонавий ва оптимал архитектура ечимларини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини;

қурилиш ташкилотлари билан биргаликда - қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ сифатли бажарилишини таъминласинлар.


5. Қуйидагилар Дастурнинг амалга оширилишини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, АБКМ биноларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, жиҳозлаш ва уларга ёндош ҳудудларни ободонлаштириш ишлари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;

АБКМ биноларини қуриш бўйича - Ўзбекистон Республикасининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган Давлат ривожланиш дастурлари параметрлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан марказлаштирилган қўйилмалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари.


6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Дастурни амалга ошириш учун халқаро молиявий институтлар маблағларини ва техник кўмаклашиш лойиҳаларини, шунингдек, ҳомийлик хайрияларини жалб этиш чора-тадбирларини кўрсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари АБКМ бинолари қурилиши учун, муҳандислик ва йўл-транспорт инфратузилмаси билан тўлиқ таъминланганлигини ва фуқаролар учун қулай жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, ер участкалари ажратилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг 2019-2020 йилларга мўлжалланган Давлат ривожланиш дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида иловага мувофиқ АБКМ бинолари қурилиши учун капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитларини назарда тутсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифати юзасидан архитектура-қурилиш назоратини белгиланган тартибда таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 22 январь



























Время: 0.1984
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск