ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.01.2018 й. 34-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.01.2018 й.

N 34



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг

айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар

киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги

ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида" 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ишини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 7 апрелдаги ПҚ-2872-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 19 апрелдаги ПҚ-2903-сон қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 январдаги

34-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 534-сон қарори билан тасдиқланган Республика валюта жамғармаси ҳисобидан чет эл валютасида кредитлар бериш ва уларни тўлаш тартибининг 6.2-бандидаги "хўжалик судида" сўзлари "иқтисодий судда" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 йил, 10-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Холдинглар тўғрисидаги низомнинг III бўлими 1-банди тўртинчи хатбошидаги "хўжалик суди" сўзлари "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорида:


а) 16-иловада:

илованинг номидан "Олий хўжалик суди" сўзлари чиқариб ташлансин;

"Лавозим номи" устунидаги "Олий суд Президиуми котибияти бошлиғи" сўзлари "Олий суд Пленуми ва Раёсати котибияти бошлиғи, Малака ҳайъати котибияти бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди,

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари

ва жиноят ишлари бўйича судлари, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар фуқаролик ишлари ва жиноят ишлари бўйича судлари,

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар

иқтисодий ва маъмурий судлари ходимлари меҳнатига ҳақ

тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

Лавозим номи

Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар



гуруҳдан

ташқари


1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ



разряд


разряд


разряд


разряд



Раис


20

19

18

17


Раис ўринбосари


18

17

16

16


Судья


17

16

15

15


Катта консультант, бўлим бошлиғи, судья катта ёрдамчиси


12

12

11

10


Раис ёрдамчиси


10

10

9

9


Консультант


9

9

9

9

";

          

в) 17а-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ҳудудий ҳарбий судлар, фуқаролик ва жиноят

ишлари бўйича шаҳар судлари, вилоятлар маркази бўлган

шаҳарлар (шаҳар, туманлараро) иқтисодий ва маъмурий

судлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

Лавозим номи

Шаҳарлар гуруҳлари

бўйича разрядлар



1-гуруҳ


2-гуруҳ



разряд


разряд



Раис


17

16





Судья


15

14


Судья катта ёрдамчиси


10

10


Консультант, раиснинг ёрдамчиси

        

9

9

";

      

г) 18-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро,

туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман

(шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий

судлари ва туман (шаҳар) маъмурий судлари ходимлари

меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАР

Лавозим номи


Разряд



Раис


16


Судья


14


Консультант, раис ёрдамчиси


9


Судья ёрдамчиси


8

";

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компаниясини хўжалик судига мурожаат қилганда давлат божи тўлашдан озод қилиш тўғрисида" 1997 йил 29 апрелдаги 218-сон қарорида:


а) қарорнинг номидаги "хўжалик судига" сўзлари "иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг биринчи хатбошидаги "хўжалик судига" сўзлари "иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнида:


а) "Верховного суда, Высшего хозяйственного суда Республики Узбекистан" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Верховного суда Республики Узбекистан


Председатель

Первый заместитель Председателя

Заместитель Председателя

Судья

Начальник управления, отдела и их заместители

Начальник секретариата Пленума и Президиума Верховного суда

Начальник секретариата квалификационной коллегии

Помощник Председателя

Главный консультант

Старший консультант";


б) "Верховного суда и Высшего хозяйственного суда Республики Каракалпакстан, областных и г. Ташкента судов" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Военный суд Республики Узбекистан, судов Республики

Каракалпакстан по гражданским и уголовным делам, областных

и Ташкентских городских судов по гражданским и уголовным

делам, экономических и административных судов Республики

Каракалпакстан, областей и города Ташкента


Председатель

Заместитель председателя

Судья

Начальник первого отдела, начальник приемной, заведующий канцелярией, старший консультант, старший помощник судьи, помощник судьи, секретарь квалификационной коллегии, заведующий архивом

Помощник председателя

Консультант";


в) "Районных и городских судов" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Межрайонных, районных (городских) судов по гражданским

делам, районных (городских) судов по уголовным делам,

межрайонных, районных (городских) экономических

судов и районных (городских) административных судов


Председатель

Судья

Заведующий канцелярией

Консультант

Помощник председателя суда

Помощник судьи

Заведующий архивом".

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлар пайдо бўлганлиги учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 19 июлдаги 347-сон қарорининг 6-банди тўртинчи хатбошидаги "хўжалик судида" сўзлари "иқтисодий судда" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Корхоналарнинг банкротлиги тўғрисидаги қонунчиликни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 1999 йил 26 июлдаги 362-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 йил, 7-сон, 42-модда) 4-банди иккинчи хатбошидаги "хўжалик судига" сўзлари "иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 6-сон, 29-модда) билан тасдиқланган "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалининг пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисидаги низомнинг 5-бандида:

а) ўн тўртинчи хатбошидаги "хўжалик низоларини" сўзлари "иқтисодий низоларни" сўзлари билан алмаштирилсин.

б) ўн олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

қтисодий низолар ва даъво талабномалари бўйича иқтисодий судларга ҳужжатлар тайёрлайди".


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 9-сон, 52-модда) 4-бандидаги "Хўжалик судларига" сўзлари "Иқтисодий судларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 11-12-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомнинг 21-банди учинчи хатбошидаги "хўжалик судларида" сўзлари "иқтисодий судларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 йил, 11-сон, 70-модда) билан тасдиқланган Лотереялар ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандидаги "хўжалик судига" сўзлари "иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Амалга оширилаётган иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 18 апрелдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 4-сон, 31-модда):


а) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "хўжалик судининг" сўзлари "иқтисодий суднинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "хўжалик суди" сўзлари "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


1-банднинг биринчи хатбошидаги "хўжалик суди" сўзлари "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин;


23-банддаги "Хўжалик суди" сўзлари "Иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-банддаги "хўжалик суди" сўзлари "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 майдаги 199-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-бандидаги "хўжалик суди" сўзлари "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 йил, 9-сон, 81-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16 ва 53-бандларидаги "хўжалик судига" ва "хўжалик суди" сўзлари тегишли равишда "иқтисодий судга" ва "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.

22. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарорининг 3-бандидаги "хўжалик судларида" сўзлари "иқтисодий судларда" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 5-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва ҳужжатлар билан расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг 5-банди "б" кичик банди, 6-банди "в" кичик банди, 13, 14 ва 16-бандларидаги "хўжалик суди" сўзлари тегишли келишикдаги "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 йил, 10-сон, 58-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўллари уставининг 90-банди ўнинчи хатбоши, 155-банди иккинчи хатбоши ва 156-банди биринчи хатбошининг рус тилидаги матнидаги "хозяйственный суд" сўзлари тегишли келишикдаги "экономический суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 йил, 12-сон, 64-модда) билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-бандидаги "хўжалик судига" сўзлари "иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин.

27. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда афзалликлар бериладиган фойдаланувчиларнинг айрим тоифалари рўйхатидан "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди" сўзлари чиқариб ташлансин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26 ва 27-бандларидаги "хўжалик судига" сўзлари "иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил, 10-сон, 78-модда) билан тасдиқланган Судьяларга, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисида низомда:


1-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, умумий юрисдикция судлари (ҳарбий судлардан ташқари) ва хўжалик судлари" сўзлари "судьяларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошидан "(умумий юрисдикция судлари судьялари) ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди" сўзлари чиқариб ташлансин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди тўртинчи хатбоши, 13-банди, 14-банди биринчи хатбоши, 21-банди иккинчи хатбоши, 22-банди, 23-банди биринчи хатбоши, 28-бандидаги ва унга 2-иловадаги "хўжалик суди" сўзлари тегишли келишикдаги "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларни ижтимоий муҳофаза қилишни ва ушбу лавозимга номзодларни ўқитишнинг ташкилий асосларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 2 августдаги 216-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 51-модда) 1-банди учинчи хатбошидан "Олий хўжалик суди" сўзлари чиқариб ташлансин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларининг 2-банди тўққизинчи хатбошиси, 9, 10, 20, 25-бандлари, 37-бандининг "в" кичик бандидаги ва 38-бандидаги "хўжалик суди" сўзлари тегишли келишикдаги "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларни мажбурий тарзда бўлиш ёки ажратиб чиқариш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22, 23 ва 24-бандларидаги "хўжалик суди" сўзлари тегишли келишикдаги "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисида низомнинг 23-бандидаги "хўжалик судига" сўзлари "иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисида низомнинг 6-банди тўртинчи хатбоши, 13-банди ва унга иловадаги "хўжалик судлари" сўзлари "иқтисодий судлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

38. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 6-бандидаги "Олий хўжалик суди" сўзлари "Судьялар олий кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 йил, 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламентига илованинг 29-позицияси "Тизимга киритиладиган (юкланадиган) ҳужжатлар ва маълумотлар" устунидаги "Хўжалик судига" сўзлари "Иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 19 январдаги

34-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий ҳайъати ва ҳарбий судлари тўғрисида" 1992 йил 1 декабрдаги 563-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хизмат турар жойлари олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхатининг 19-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси умумий юрисдикция судларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 15 августдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2000 йил, 3-сон, 47-модда).


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 январь












































Время: 0.1725
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск