ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва суд тизилишининг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2017 й. ПҚ-2872-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ишини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2017 й.

N ПҚ-2872



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

СУДИ ҲУЗУРИДАГИ СУДЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТАЪМИНЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИ ИШИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4850-сон ва 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4966-сон фармонларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда - Олий суд ҳузуридаги Департамент) тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимларининг штат жадвали 2-иловага мувофиқ;

Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штат жадвалига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Белгилансинки:

Олий суд ҳузуридаги Департамент ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ҳисобот берадиган мустақил юридик шахс ҳисобланади ва унга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади;

Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг ходимлари учун ўрнатилган тартибда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, мансаб даражалари татбиқ этилади, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозими ва иш стажига мувофиқ узоқ муддат хизмат қилганлик учун устама ҳақ тўланади;

Олий суд ҳузуридаги Департамент директори ўринбосари ва ҳудудий бўлимлари бошлиқлари Олий суд ҳузуридаги Департамент директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.


3. Белгилансинки, судларнинг, Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимларининг жорий фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

Олий суд ҳузуридаги Департамент бюджет маблағлари тақсимланишини ва уларни судларга етказилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан келишилган ҳолда таъминлайди.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимларининг уларга юклатилган вазифаларни самарали бажаришлари учун жойлаштирилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди:

бир ой муддатда Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимларини юқори малакали кадрлар билан, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментидан бўшатилаётган ходимлар ҳисобидан тўлдирсин;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъати, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, округ ва ҳудудий ҳарбий судлар томонидан фойдаланилаётган компьютер техникалари, автотранспорт воситалари, бинолар ва бошқа мулкларни, шу жумладан хизмат турар жойларини Олий суд ҳузуридаги Департамент балансига ўтказилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди билан биргаликда 2017 йилнинг охиригача хўжалик судлари томонидан фойдаланилаётган ва уларнинг балансида бўлган компьютер техникалари, автотранспорт воситалари, бинолар ва бошқа мулкларни, шу жумладан хизмат турар жойларини Олий суд ҳузуридаги Департамент балансига ўтказилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда бир ой муддатда Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимларининг штат жадваллари ва харажатлар сметасини рўйхатдан ўтказиш чораларини кўрсин;

ушбу қарорни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган бюджет маблағларини 2017 йилда ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.


7. Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг Кузатувчи кенгаши:

уч ой муддатда асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича Олий суд ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлимларининг моддий-техника базасини шакллантириш, уларнинг самарали ишлашини ташкил этиш учун зарур компьютер ва нусха кўпайтириш техникаси, алоқа воситалари, дастурий воситалар, идора мебели билан жиҳозлаш ҳамда 15 дона хизмат енгил автомобилларни, шу жумладан Олий суд ҳузуридаги Департамент учун 1 дона хизмат енгил автомобили ва унинг ҳудудий бўлимлари учун 14 дона "Дамас" русумли автомобилларни харид қилиш ва таъминоти учун маблағлар ажратсин;

8. Белгилансинки, Олий суд ҳузуридаги Департамент талабномаси бўйича:

"Ўзавтосаноат" АЖ зарур транспорт воситаларининг ажратилишини таъминлайди;

"Ўзбекнефтегаз" МХК Олий суд ҳузуридаги Департаментнинг транспорт воситалари ва генераторлари учун зарур автобензин, сиқилган газ ва дизель ёнилғилари лимитларининг ажратилишини таъминлайди.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

уч ой муддатда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан фойдаланилаётган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти балансида бўлган компьютер техникалари, автотранспорт воситалари, бинолар ва бошқа мулкларни, шу жумладан хизмат турар жойларини Олий суд ҳузуридаги Департамент балансига ўтказсин;

2017-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти органлари томонидан, судлар билан биргаликда фойдаланилаётган биноларнинг босқичма-босқич бўшатилишини таъминласин.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти сўровига асосан фойдаланилмаётган нотурар жой биноларни беришни, шунингдек янги бинолар ва хизмат турар жойлари қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 апрелдаги

ПҚ-2872-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги

Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти

ва унинг ҳудудий бўлимлари

ШТАТ ЖАДВАЛИ

    

Лавозимлар номланиши

         

     

Сони

        

         

Марказий аппарат

           

Директор

         

1

Директор ўринбосари

        

1

Юрисконсульт

         

1

Молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш бўлими

              

3

Бўлим бошлиғи

           

1

Бош мутахассис

       

2

Капитал қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўлими

           

2

Бўлим бошлиғи

           

1

Бош муҳандис

          

1

Кадрлар бўлими

          

1

Бош инспектор

          

1

Марказий бухгалтерия

        

3

Бош ҳисобчи

        

1

Бош мутахассис

      

2

Жами

            

12

       

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари

      

Бошлиқ

            

1

Қурилиш ва асосий фондлардан фойдаланиш бўйича бош муҳандис

           

1

Бухгалтерия

       

2

Бош ҳисобчи

         

1

Бош мутахассис

         

1

Жами

          

4

Республика бўйича жами

         

56

ҲАММАСИ

                

68

         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 7 апрелдаги

ПҚ-2872-сонли қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги

Судлар фаолиятини таъминлаш Департаменти ва унинг

ҳудудий бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

      

Лавозимлар номланиши


         

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари


Марказий аппарат

Директор


19

Директор ўринбосари*



Бўлим бошлиғи


14

Бош ҳисобчи


15

Бош мутахассис


12

Бош инспектор


12

Бош муҳандис


12

Юрисконсульт


12

Ҳудудий бўлимлар

Лавозимлар номи


Вилоятлар гуруҳи бўйича


Гуруҳдан

ташқари


1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


Ҳудудий бўлим бошлиғи


15

14

13

12

Бош ҳисобчи


12

12

11

10

Бош муҳандис


10

10

9

8

Бош мутахассис


10

10

9

8

            

*) Директор лавозими маошидан 5 % гача паст.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 апрель



























































Время: 0.1382
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск