ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /Мудофаа вазирлигининг 2-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 3-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 5-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 1/кк-сон "Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги 09.01.2018 й. Қарори (АВ томонидан 25.01.2018 й. 2874-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.01.2018 й.
N 2874-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ 09.01.2018 й. N 2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 09.01.2018 й. N 3-қ/қ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 09.01.2018 й. N 5 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ- ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 09.01.2018 й. N 1/кк |
ҚАРОРИ
Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни
ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик
лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул
қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига
қўшимча киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 28 февралдаги 4, 5-к/к, 18, 08/кк-сон қарори (рўйхат рақами 2874, 2017 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 262-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди "(рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март)" деган сўзлардан кейин "ҳамда Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири
|
А. Азизов |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
|
А. Хаитов |
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб- ҳунар таълими маркази директори |
М. Холмухамедов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 25 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 29 январь, 4-сон, 80-модда