ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог кадрлар. Ишга қабул қилиш. Аттестация /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 й. 1026-сон "Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2017 й.

N 1026




ПЕДАГОГ ХОДИМЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ-3289-сон, "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш самарадорлигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда ҳудудий марказлар ходимларига олий таълим муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилишини назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Бунда бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган бир нафар ўқитувчи ҳисобига талабалар сони нисбатининг чекланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгилансин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, тизимида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 15 ноябргача мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг эгаллаб турган лавозимига қараб курслардан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда, кейинги календарь йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқишга юбориладиган тингловчилар контингентини шакллантиради ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этади.

Бунда, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги умумий ўрта таълим муассасаларида юридик фанлардан дарс берадиган олий, ноюридик маълумотга эга бўлган педагог кадрларни қайта тайёрлашдан ўтиш учун Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида ташкил этиладиган касбий қайта тайёрлаш курсларига йўналтиради.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда ҳудудий марказларнинг моддий-техника базасини хатловдан ўтказсин ва хатлов натижаларига асосан ҳудудий марказларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича асосланган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим қилсин.

Хатлов натижаларига кўра, ҳудудий марказларнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари буюртмачи этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда асосланган таклифлар ва ҳисоб-китобларга мувофиқ 2018 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастури ва Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ҳудудий марказлар биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун зарур маблағларни назарда тутсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 15 августдаги 234-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 йил, 8-сон, 88-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов, халқ таълими вазири У.И. Иноятов ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 декабрдаги

1026-сон қарорига

4-ИЛОВА



Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари

таълим муассасалари педагог ходимларини қайта

тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

тизимини янада такомиллаштириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ


N

Тадбирлар мазмуни

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ҳамда олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг уставларини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.

2018 йил 5 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича малака талабларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2018 йил 5 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

3.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари учун ўқув режа ва фан дастурларини тасдиқлаш ҳамда унинг ўқув-методик таъминоти яратилишини таъминлаш.

2018 йил 5 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

4.

Олий таълим муассасаларининг кафедраларини тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларига бириктириш, шунингдек, кафедраларнинг етакчи профессор-ўқитувчиларини олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлардаги тегишли йўналиш бўйича ўқув жараёнига жалб этиш чораларини кўриш.

2018 йил 10 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

5.

Олий таълим муассасаларида мавжуд ахборот-коммуникация технологиялари воситалари, жумладан видеоконференция қурилмаларидан фойдаланиш асосида онлайн шаклида ўтказиладиган ўқув машғулотларини ташкил этиш шароитларини яратиш чораларини кўриш.

2018 йил 10 январдан

бошлаб доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

6.

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари тингловчиларига олий таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказидаги ўқув, илмий, бадиий адабиётлар ва электрон ресурслардан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш.

2018 йил 10 январдан

бошлаб доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари тингловчиларининг кўчма машғулотларини олий таълим муассасасининг тегишли кафедраларида ўтказиш шароитларини ҳамда кафедралардаги ўқув, илмий лабораториялардан фойдаланиш имкониятларини яратиш.

2018 йил 15 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

8.

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказлари педагог кадрларини кафедралар п?офессор-ўқитувчиларининг очиқ дарсларида, шунингдек, хорижий мутахассислар, олимлар ва ўқитувчилар иштирокида ўтказиладиган маъруза ва маҳорат дарсларида қатнашишларини тизимли йўлга қўйиш.

ўқув йили давомида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

9.

Олий таълим муассасалари кафедралари профессор-ўқитувчиларининг илмий фаолиятини мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим жараёнларининг илмий муаммоларига йўналтириш ва олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлашва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларининг педагог кадрларига илмий-методик раҳбарлик қилиш.

доимо

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

10.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув малакавий иши (курсни тугатиш иши) ҳимояси Якуний аттестация комиссияси таркибига олий таълим муассасасининг тегишли кафедраси аъзоларини киритиш тартибини жорий этиш чораларини кўриш.

2018 йил 25 январь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

11.

Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимлари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш.

Мазкур электрон маълумотлар базасининг янгилаб борилишини тизимли йўлга қўйиш.

2018 йил 15 апрель

доимо

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

12.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган педагог ходимларнинг жойлардаги касбий фаолияти самарадорлиги мониторингини амалга ошириш электрон тизимини жорий этиш.

2018 йил 15 май

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

13.

Мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимлари бўйича Мактабгача таълим вазирлигива Халқ таълими вазирлиги тизимида шакллантирилган электрон маълумотлар базасини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган педагог ходимларнинг жойлардаги касбий фаолияти самарадорлиги мониторингини амалга ошириш электрон тизими билан интеграциялашувини таъминлаш.

2018 йил 1 июнь

Халқ таълими вазирлиги,

Мактабгача таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

14.

Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог ходимларини масофадан ўқитиш усулларини такомиллаштириш учун ягона дастурий платформани, унинг электрон ўқув ресурсларини ҳамда назорат тизимини шакллантириш ва амалиётга жорий этиш.

2018 йил 5 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

15.

Олий таълим муассасалари ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларини мактабгача, умумий ўрта ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари амалиётида фойдаланилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўқув адабиётлари билан узлуксиз таъминлаб бориш.

доимо

Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

                                               


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь












































































Время: 0.2017
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск