ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2017 й. 1027-сон "Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2017 й.

N 1027



ТАБИИЙ, ТЕХНОГЕН ВА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР МОНИТОРИНГИ,

АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ВА ПРОГНОЗЛАШ

ЯГОНА ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармони талабларини бажариш, табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар, шунингдек, уларнинг оқибатларини мониторинг қилиш, ахборот алмашиш ва прогнозлаш тизимли олиб борилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими таркибига кирувчи вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини (кейинги ўринларда Ягона тизим деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар Ягона тизимнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятларга (кейинги ўринларда фавқулодда вазият деб аталади) олиб келувчи потенциал манбаларни барвақт аниқлаш, улар бўйича тизимли кузатув ва назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш;

фавқулодда вазиятларни мониторинг қилиш ва прогнозлаш маълумотларини, шунингдек, уларнинг юзага келганлиги ва оқибатлари тўғрисида доимий ва автоматлаштирилган ахборот алмашинувини таъминлаш;

фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланиш эҳтимоли хусусияти ва кўламини олдиндан прогнозлаштириш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


3. Қуйидагилар:

Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимининг ташкилий-функционал тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ягона тизим тузилмасига кирувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари уч ой муддатда:

фавқулодда вазиятларга олиб келувчи хавфли табиий-техноген жараёнлар ва ҳодисаларнинг юзага келиш хавфи кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда мониторинг қилиш, ахборот алмашиш ва прогнозлаш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқласинлар;

Ягона тизим жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда "Электрон ҳукумат" тизими доирасида шакллантирилган идоравий ахборот тизимларининг функцияларини такомиллаштирсинлар;

умумий чекланган штатлар сони ҳамда бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бошқарув аппаратлари, ҳудудий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари тузилмаларига Ягона тизим доирасида белгиланган вазифаларни бажаришга масъул мутахассислар штат лавозимларини жорий этсинлар.


5. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда:

Ягона тизим тузилмасига кирувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари орасида алоҳида ҳимояланган ахборот алмашинуви канали ташкил этилишини ва узлуксиз ишлашини;

Ягона тизимни "Электрон ҳукумат" тизимининг марказий маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари комплексларига интеграциялашни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги алоқадор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 декабрдаги

1027-сон қарорига

1-ИЛОВА



Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда

вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви

ва прогнозлаш ягона тизимининг

ТАШКИЛИЙ-ФУНКЦИОНАЛ

ТУЗИЛМАСИ





























Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси





























^
































>

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

<










^









^

































>

ФВДТ функционал қуйи тизими

(вазирлик ва идоралар)

<













































































ФВДТ ҳудудий қуйи тизими (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари)

<














































^




























<






Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ФВБ











<










>




^



















^






























<




Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари











<










>








































туман (шаҳар) ҳокимликлари

<














































^




























<






туман (шаҳар) фавқулодда вазият бўлимлари

<
























^































<




вазирликлар ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлимлари











<










>










































































<




мониторинг объектлари

<
































            

                

Изоҳ:

ФВДТ - Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими;

ФВБ - Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.     

       

Шартли белги:




>

мониторинг ва прогноз маълумотлари ахборот алмашинуви;






>

прогноз маълумоти асосида профилактик ишларни ташкил этиш.





                 


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 29 декабрь























































































Время: 0.1512
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск