ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2018 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2018 й. 40-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.01.2018 й.

N 40



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини

тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги

ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат

хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"

2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 22 январдаги

40-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг таянч пунктлари тўғрисидаги низомнинг 4-бандидаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида" сўзлари "Давлат хизматлари марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 24-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналарини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 апрелдаги 127-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 34-модда) 1-бандида, 2-бандининг биринчи хатбошида ҳамда 3-бандидаги тегишли келишикдаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" деган сўзлар тегишли келишикдаги "Давлат хизматлари марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) 3-бандидаги "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 196-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ҳисобга олиш тўғрисидаги низомда:


а) 1-банддаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларида (кейинги ўринларда "ягона дарча" марказлари деб аталади)" сўзлари "Давлат хизматлари марказларида (кейинги ўринларда "марказлар" деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2 ва 3-бандлардаги, 4-банднинг биринчи хатбошидаги, 7-банднинг биринчи - учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларидаги, 8-банддаги, 9-банднинг биринчи хатбошидаги, 10-банддаги, 13-банднинг биринчи хатбошидаги, 14-банднинг учинчи хатбошидаги, 16-банднинг биринчи хатбошидаги ҳамда 20 ва 21-бандлардаги, шунингдек 1-иловадаги тегишли келишикдаги "ягона дарча" маркази" сўзлари тегишли келишикдаги "марказ" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона маркази" сўзлари "Давлат хизматлари маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг бошқарув аппаратлари тўғрисидаги Намунавий низомнинг 26-банди учинчи хатбошидаги "ягона дарча" тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг" сўзлари "Давлат хизматлари марказларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 23-сон, 265-модда) билан тасдиқланган Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисидаги низом 6-бандининг "и" кичик бандидаги "ягона дарча" принципи бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловадаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш маркази" сўзлари "Давлат хизматлари маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилоятининг Нишон туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 11 августадиги 258-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2016 йил 15 август, 32-сон, 391-модда) 10-бандидаги "ягона дарча" марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 октябрдаги 353-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2016 й., 42-сон, 491-модда) қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан давлат электрон хизматлари кўрсатиш сифатини баҳолаш методикасининг рус тилидаги матни 5-бандидаги "единые центры по оказанию государственных услуг субъектам предпринимательства по принципу "одно окно" сўзлари "Центры государственных услуг" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда):


а) 1-иловада:


2-банддаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-банднинг учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг махсус шахсий ҳисоб рақамига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 3-бандидаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" сўзлари "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-иловада:


2-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"рўйхатдан ўтказувчи орган - Давлат хизматлари марказлари";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўланган давлат божининг барча суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади";


19-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади".

26. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 июндаги 445-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 27-сон, 614-модда):


а) 2-илованинг 8-банди иккинчи хатбошидаги ""ягона дарча" марказлари" деган сўзлар "Давлат хизматлари марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


б) 3-илованинг 22-банди олтинчи хатбошидаги "тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари" деган сўзлар "Давлат хизматлари марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 16 октябрдаги 834-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 42-сон, 1084-модда) 6-банднинг еттинчи хатбошидаги ва 7-банддаги "тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар орқали "ягона дарча" тамойили асосида" сўзлари тегишли келишикда "Давлат хизматлари марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 январь












































Время: 0.1847
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск