ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқ турлари / Мол-мулк солиғи /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2017 й. 1043-сон "Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2017 й.

N 1043



СОЛИҚ СОЛИШ МАҚСАДИДА ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАРГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН КЎЧМАС МУЛК

ОБЪЕКТЛАРИНИНГ, ТУРАР ЖОЙ ФОНДИНИНГ

КАДАСТР ҚИЙМАТИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон ва "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни таъминласинлар:

жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни баҳолаш ва ҳисобга олишнинг белгиланган тизими мавжудлиги юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари маълумотлар базасини инвентаризациядан ўтказиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини жалб этган ҳолда, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг қиймати қайта ҳисобланишини таъминлаш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларида кўчмас мулк қийматини ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули асосида дастурий махсулотни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда "Давергеодезкадастр" қўмитаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг кўчмас мулк қийматини ҳисоблашнинг соддалаштирилган усули бўйича жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг солиқ солинадиган қиймати ҳақидаги ахборотни интерактив режимда олиш имконини берадиган дастурий маҳсулотни ишлаб чиқсин ва жорий этсин ҳамда уни "Давергеодезкадастр" қўмитасининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин;

юқорида кўрсатилган дастурий таъминотни давлат солиқ хизмати органларининг Ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурслари базасига интеграциялашувини таъминласин.


4. "Давергеодезкадастр" қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг қиймати икки ой муддатда қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласин.


5. "Давергеодезкадастр" қўмитаси кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиш ва баҳолаш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни миллий ва халқаро стандартлар асосида уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                А. Арипов


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 4 январь



































































Время: 0.1893
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск